ўзбекистон диёри илк аждодларимиз макон топган замин эканлиги

DOC 71.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1443859673_61586.doc ўзбекистон диёри илк аждодларимиз макон топган замин эканлиги режа: · фарғона водийсини ўрганишда эришилган фанимиз ютуқлари. · селунғур ғор макони энг қадимги аждодлармиз макон топган муҳим археологик ёдгорлик эканлиги. воҳанинг ўрганилиш тарихи. · илк палеолит даврида фарғона воҳасининг табиий иқлим ва экологик шароитлари. · ўсимлик ва ҳайвонат дунёси. селунгур маконининг илк аждодларимиз тарихини ўрганишдаги аҳамияти. · муҳим археологик топилмалар. меҳнат қуроллари. · фарғона одами-синантроплар замондоши эканлиги ҳақидаги мулоҳазалар. топилмаларнинг археологик санаси ҳақидаги тафсилотлар. илк палеолит даврига доир янги топилмалар. · қизилқум саҳросида ўрганилган маконлар. кукаяз, кулбулоқ маконлари илк аждодларимизнинг кенг қамров ҳудудларда яшаганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи далиллар эканлиги. фарғона водийсининг қирғизистон билан туташ – чегарадош заминидан топилиб ўрганилган селенғур ғор макони марказий осиё халқларининг куҳна тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. бу ёдгорлик аслида қирғизистон ҳудудига тегишли бўлса-да, маълумингиз бўлсинким, уни ўзбекистон археологлари, хусусан академик у.и.исломов раҳбарлигидаги гуруҳ олимлар томонидан мукаммал ўрганилди ва жаҳон археология фани оламига киритишга эришдилар …
2
в, ўлкашунос п.т.конопля маълумотларига таяниб 1955, 1960 ва 1964– йилларда кенг кўламда археологик кузатув ишларини бажарди ва бир неча ғорларда дастлабки текшириш ишларини бошлаб, тош ашёвий топилмаларни эса сўнгги палеолит даври билан саналаган эди. селунғур ғорини дастлабки кузатган а.ч.пашко ва сўнгра 1958 йилда а.п.окладников, п.т.конопля ҳамда 1964 йилда бошланган дастлабки қазишма ишлар туфайли 1.10 м. чуқурликдан бир неча тош ашёлар қўлга киритилинган бўлиб, маконни астойдил ўрганиш ишлари эса 1980 йилдан ўзфа археология институтининг палеолит гуруҳи у.м.исломов раҳбарлигида ўрганилди. ғорни қазиб ўрганиш ишлари, унинг ичидан турли даврларда қўпорилиб тушган йирик тош парчалари туфайли анча мураккаб кечган. маъдан қатламлардан турли тош ашёлар, жумладан, тош ўзаклари улардан ажратиб олинган ҳар хил парчалар, меҳнат қуролларидан эса йирик тарздаги кирғичлар, қўл чўқмори, чоппер ва чоппинглар, кливерлар, бифаслар топилган. тошни қайта ишлаш ва улардан турмуш аслаҳаларини яратишда макон эгалари тишли кертув технологиясидан фойдаланган экан. селунғур ғори кишиларнинг замондош ов объектлари бўлган жайрон, бўри, айиқ, тулки, ғор …
3
акилларидан иборат эканлиги аниқланиб, бу янги архантроп топилмаси фарғона одами номи билан фанга кирди, ҳамда унинг санаси 1 мл. 200 минг йилларга тенг эканлиги эътироф қилинади. фарғона одамининг турмушда фойдаганган меҳнат қуроллари, хусусан, қўл чўқморлари, кливер, колун каби чопқич тош қуроллари олдовой маконида, ҳамда убайдия палеолит маконларидан топилган қуролларга яқин ўхшаш бўлиб, қайсики бу ёдгорликлар 1,4 дан то 2,5 миллион йиллар билан саналанганлигини эътиборга олинадиган бўлинса, селунғур ғори берган археологик топилмалар ҳам нақадар қадимги эканлигидан шубҳа йўқ. хуллас, осиё тасарруфига кирувчи мамлакатлар – ҳиндистон, покистон, индонезия, хитой, фаластин, ҳамда жанубий овропа, шимолий африкада камида 1 мл. йиллардан бўён инсон жамоалари яшаб, маданият яратиб келганлиги фанда тан олинган. сух водийсидаги чашма қишлоғидан 2 км жанубийроқда ўрганилган макондан ҳам чопқич қуроллардан чоппер, чоппинг, дағал ишланган бошқа тош қуролларининг топилиши бу атрофда архантропларнинг бир неча гуруҳлари яшаганлигидан далолат беради. зикр этилган археологик ашёлар мамлакатимиз ҳудудида камида 1 миллион 200 минг йиллардан бўён маданият …
4
и саналаш туфайли айтилганда бу жараён қарийб 1 млн. 200 минг йилликдан 500-300 минг йилларни ўз ичига олади. демакки, бу ҳудудлар жуда қадимий замонлардан инсон жамоаларининг яшаши, ривожланиши, маданият яратиши учун қулай табиий, иқлим ва экологик шарт-шароитларга эга бўлган десак, хато эмас. тўғри, ҳозирча илк палеолит ёдгорликлари ўзбекистонда саноқли тақдим қилинган. бироқ, айни кунларда қатор археологик гуруҳлар маҳсулли тадқиқот ишлари олиб боришиб, янги-янги маконларни топишмоқдалар. жумладан, 1998 йилда қизилқум саҳроларидан қизиқарли илк палеолит маконларининг топилиши фикримиздан гувоҳлик беради. навбатдаги сатрларда ватанимиз ҳудудида ўрганилган илк палеолит тарихи ҳақида қисқача маълумот бериш кўзда тутилган. кулбулоқ макони, - тошкент вилоятининг оҳангарон воҳаси-даги қизилолма сой ёқасидаги чашма атрофида жойлашган. ёдгорлик кўп йиллар давомида истеъдодли палеолитшунос м.р.қосимов томонидан ўрганилган ва унинг вафотидан сўнг, шогирдларидан х.тўйчиев иштирокида ўрганилмокда. бу кўп маъдан қатламга эга ва марказий осиёдаги эталон ёдгорликлардан бири бўлиб, фанда 1963 йилдан эътиборан маълум. тадқиқотчиларнинг маълумотларига қараганда ёдгорлик 31 маъдан қатламидан иборат бўлиб, энг пастки …
5
олдиқларининг топилиши ҳам қизиқарлидир. сабаби, фанда оловнинг сунъий ихтиро қилинишини ўрта палеолит даврига хос деб маълумот берилган. табиий оловдан фойдаланиш азалдан мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак-да, аммо оловни сунъий усулда кашф қилиш ашел давридаёқ маълум бўлганлигини эътироф қилиш ҳақиқатга яқиндир. олов (гулхан) одамлар учун ҳар доим ҳаёт-момот тизимларидан муҳими ҳисобланиб келинган. археологик манбаларга қараганда кулбулоқликларнинг асосий турмуш тарзи турли озиқабоп нарсаларга термачилик ва овчиликдан иборат бўлган. кулбулоқ макони очиқ табиатда жойлашган маконлардан бири бўлиб, у ўзининг кўп маъдан қатламига, хилма-хил меҳнат қуролларга бойлиги туфайли марказий осиёдаги энг ноёб ёдгорликлардандир. кулбулоқ маконини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. кулбулоқ макони ҳақида палеолитшунос олимлар орасида турли мулоҳазали фикрлар ҳам мавжуд. хусусан, тожикистонлик археолог, профессор в.а.ранов ёдгорликнинг илк (пастки) маъдан қатламларидан топилган ашёларнинг ёши ҳақида фикр билдириб, ашел даврининг сўнгги босқичлари билан боғлаш тараддудисида эканлигини билдирган (ранов, 1992, 91-92). бу олимнинг асосий эътирозларидан бири – ёдгорликнинг пастки қатламлари манбаларининг ҳозирги замон табиий фанлари ютуқлари билан таҳлилланмаганлигидандир. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон диёри илк аждодларимиз макон топган замин эканлиги"

1443859673_61586.doc ўзбекистон диёри илк аждодларимиз макон топган замин эканлиги режа: · фарғона водийсини ўрганишда эришилган фанимиз ютуқлари. · селунғур ғор макони энг қадимги аждодлармиз макон топган муҳим археологик ёдгорлик эканлиги. воҳанинг ўрганилиш тарихи. · илк палеолит даврида фарғона воҳасининг табиий иқлим ва экологик шароитлари. · ўсимлик ва ҳайвонат дунёси. селунгур маконининг илк аждодларимиз тарихини ўрганишдаги аҳамияти. · муҳим археологик топилмалар. меҳнат қуроллари. · фарғона одами-синантроплар замондоши эканлиги ҳақидаги мулоҳазалар. топилмаларнинг археологик санаси ҳақидаги тафсилотлар. илк палеолит даврига доир янги топилмалар. · қизилқум саҳросида ўрганилган маконлар. кукаяз, кулбулоқ маконлари илк аждодларимизнинг кенг қамров ҳудудларда яшаганлиги ҳақида гувоҳл...

DOC format, 71.0 KB. To download "ўзбекистон диёри илк аждодларимиз макон топган замин эканлиги", click the Telegram button on the left.