суғд конфедерациясининг инқирози

PDF 5 стр. 233,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
18-мавзу: суғд конфедерацияси таназзулига туртки бўлган омиллар суғд конфедерациясининг инқирози араб халифалигининг ўрта осиёга бостириб келиши билан боғлиқ бўлиб, арабларнинг мовароуннаҳрга биринчи юришлари vii асрнинг ўрталарига тўғри келади. бу даврда суғдда ихшид вархуман (655) ҳукмронлик қилган. турк хоқонлари ички низолар натижасида конфедерациянинг ишларига аралаша олмасди. айниқса, ашина мише (658 – 662) ҳукмронлиги даврида бундай норозилик ҳаракатлари тобора куча- йиб хоқонлик ички низолар гирдобида қолди ва ўз васаллари ички ишига аралаша олмай қолди. мана шу даврда конфедерация тахти учун курашлар авж олган бир паллада турк хоқонларининг бу жараёнга аралашган ёки аксинча эканлиги маълум эмас. ғарбий турклар давлатининг салоҳияти пасайиб, сиёсий вазиятни назорат қилиш сустлашди. бу эса арабларнинг ўрта осиёга юришларини тезлаштирувчи омил эди. натижада суғд конфедерацияси инқиро- зини келтириб чиқарган турли сабаб ва омиллар вужудга келди. суғд конфедерацияси тараққиётининг орқага кетиши, мамла- катнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий соҳаларидаги инқирозлар, бир-бирига боғлиқ ҳолатда рўй берди ва суғд конфе- дерацияси таназзулга юз тутди. …
2 / 5
ошқарувларини ёйиш- ларига йўл очилган. араблар босиб олган ҳукмдорликларда маҳал- лий бошқарувни йўқ қилиниб ёки маҳаллий кишилардан ноиб қўйиб, ўзлари жорий этган бошқарувни амалда қўллайдилар. бу эса араблаштириш ниқоби остида амалга оширилди ва маҳаллий конфедератив бошқарув тизимининг ўрнини қаттиққўл бошқарув эгаллади. араб халифалиги маъмурияти маҳаллий сулолаларни йўқ қилиб, бошқарувни ўз қўлларига олишган; иккинчидан, араб халифалиги кучларининг ҳарбий юришлари суғд конфедерациясидаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётга жиддий салбий таъсир этди. бу даврда суғдда маҳаллий аҳоли ва аслзо- далар солиқ тўламаслик учун оммавий равишда ислом динини қабул қила бошладилар. натижада, халифалик хазинасига келади- ган тушум камайиб кетади. бу эса халифалик маъмуриятининг суғдда исломга ўтувчилар учун янги шартларни белгилаш ёки ишлаб чиқишни тақозо этарди. янги жорий қилинган шартлар аҳолининг норозилигига сабаб бўларди ва мамлакатда яна уруш ҳаракатлари бошланар-ди. мазкур ҳолат мавжуд вазиятни янада чигаллаштириб маҳаллий аҳолининг асоратга солинишига олиб келарди; учинчидан, араблар босқинидан кейин суғдий тил ўрнини арабий ва форсий тил эгаллаб, бу ижтимоий ҳаётда яққол …
3 / 5
- нийлик каби диний қарашлар мавжуд бўлган. турли динларда бўлган кишиларнинг мавжуд вазиятга баҳо беришлари турлича бўлиб, бу эса ислом динининг барқарор дин сифатида ўзини намоён этиши ва кишиларни ягона ғоя атрофида бирлашишларига асос бўлиб хизмат қилган; бешинчидан, суғд устида ўз ҳукмронлигини ўрнатишга ҳара- кат қилган араб халифалиги маъмурияти бу ердаги юқори табақа вакиллари билан тил бириктириш йўлини тутган. маҳаллий бойлар араблар билан келишиш учун дастлаб пул тўлаб, ўз эркин- ликларини сотиб олган бўлсалар, кейинчалик арабларнинг ўзларига жамиятда ўз мавқеига эга кишилар керак бўлган. бундай кишилар, тахт талашувларда ҳам араб ҳукмдорларини қўллаб-қувватлашган. кейинчалик ташкил топган тоҳирийлар давлати (821 –873) ҳам дастлаб араб халифалиги маъмуриятининг ҳомийлигида ташкил топган эди. суғд конфедерациясининг таназзулига араб халифалиги кучла- рининг юришлари восита бўлди. суғд конфедерцияси таназзули ўзбекистон тарихидаги динамик ўтиш даври бўлиб, бу даврга келиб конфедерация шаҳарлари аҳолиси суғдийликдан ўзбек ва тожик этник ҳолатига ўтиши билан боғлиқ турли ижтимоий жараёнларни ўз бошидан кечирди. бу пайтда …
4 / 5
тни тўлиқ йўқолиб кетди деб айтиб бўлмайди. суғдий ёзув халқлар ўртасидаги дўстликни, дипломатик алоқаларни кучайтиришда, душман босқинига қарши умумий иттифоқни ташкил этиш билан боғлиқ кўплаб маълумотларнинг бизгача етиб келишига хизмат қилган. савол ва топшириқлар 1. мовароуннаҳрга араб халифалиги юришларининг дастлабки босқичи ҳақида нималар биласиз? 2. араблар самарқандни қачон босиб олишган? 3. қутайба ибн муслим ва ғурак ўртасида тузилган шартнома ва унинг шартлари ҳақида маълумот беринг. 4. суғдий маданиятнинг инқоризи ҳақида реферат тайёрлаш. 5. “араблаштириш” ва “исломлаштириш” тушунчаларининг фарқларини тушунтиринг. манба ва адабиётлар 1. ал-балазури, ахмад ибн йахйа ибн джабир. завоевание хорасана. извлечения из книги “китоб футух ал-булдон” / перевод извлечений с. волина в кн. туркмены. – ашгабад: 1950. – т.i. 2. гафуров б.г. таджики. древнейшая, древняя и средневековая история. книга. 2. – душанбе: ирфон, 1989. 3. гоибов г. ранние походы арабов в среднюю азию (604- 704). – душанбе: дониш, 1989. 4. история ат-табари / пер. с араб. в.и. беляева с …
5 / 5
ии против арабов // эв. – 1954. – вып. ix. 12. крачковский и.ю. древнейший арабский документ из средней азии / избранное сочинения. –м.-л.: изд. ан ссср, 1957. – том. i. 13. наршахий абу бакр муҳаммад ибн жаъфар. бухоро тарихи / а. расулев таржимаси // мерос туркуми. – тошкент: камалак, 1991. 14. согдийские документы с горы муг. вып. ii / юридические документы и письма / чтение, перевод и комментарии в.а. лившица. – м.: ивл, 1962. 15. ғойибов б. деваштич // рисола. – тошкент: наврўз, 2013.

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "суғд конфедерациясининг инқирози"

18-мавзу: суғд конфедерацияси таназзулига туртки бўлган омиллар суғд конфедерациясининг инқирози араб халифалигининг ўрта осиёга бостириб келиши билан боғлиқ бўлиб, арабларнинг мовароуннаҳрга биринчи юришлари vii асрнинг ўрталарига тўғри келади. бу даврда суғдда ихшид вархуман (655) ҳукмронлик қилган. турк хоқонлари ички низолар натижасида конфедерациянинг ишларига аралаша олмасди. айниқса, ашина мише (658 – 662) ҳукмронлиги даврида бундай норозилик ҳаракатлари тобора куча- йиб хоқонлик ички низолар гирдобида қолди ва ўз васаллари ички ишига аралаша олмай қолди. мана шу даврда конфедерация тахти учун курашлар авж олган бир паллада турк хоқонларининг бу жараёнга аралашган ёки аксинча эканлиги маълум эмас. ғарбий турклар давлатининг салоҳияти пасайиб, сиёсий вазиятни назорат қилиш сустлашди....

Этот файл содержит 5 стр. в формате PDF (233,8 КБ). Чтобы скачать "суғд конфедерациясининг инқирози", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: суғд конфедерациясининг инқирози PDF 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram