суғд конфедерацияси тарихининг тарихнавислиги

PDF 7 стр. 218,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
3-мавзу. суғд конфедерацияси тарихининг тарихнавислиги милоддан аввалги iii–ii асрларда шаклланган суғдий ёзув ўлкамиз маданияти тарихида муҳим роль ўйнади. бу ёзув ижтимоий ва маданий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида кенг қўлланган. шу жараёнда ёзувнинг ташқи шакли такомиллаша борган ҳамда унинг ички мазмуни тил товуш тизимини тобора аниқ ифодалаш томон ўса борган, муайян орфографик нормалар вужудга кела бошлаган. ўзбек тилли адабиётларда кўп ҳолларда “суғд” ёки “сўғд” атамаси ҳам этник ном, ҳам муайян географик ҳудуд ёки ҳукмдорлик номи учун қўлланилаётгани кўзга ташланади. бу ҳолат баъзи ўринларда айнан халқ ёки тарихий ўлка ҳақида бораётганлиги масаласида чалкашликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. шу боис, муайян этнос номи сифатида “суғдий”, тарихий-географик ўлка номи сифатида эса “суғд” атамасини ишлатишни маъқул топдик. муҳими шундаки, суғдий ёзув орқали бизгача эрамиз бошларидан то x– xi асрларга қадар ёзилган кўплаб ноёб ёдгорликлар етиб келган. улар орасида турли давр ва ҳудудларга оид кўплаб нумизматик материаллар (танга ёзувлари), металл, сопол ёғоч, чарм, қоғоз ва бошқа …
2 / 7
аштични эса халифаликнинг хуросондаги ноиби ҳукмига жўнатганлар. деваштич хуросон ноиби томонидан қўйилган шартларни қабул қилгач, суғдга қайтариб юборилган. лекин хуфя буйруқ асосида у рабинжан (ҳозирги каттақўрғон шаҳри яқинида жойлашган илк ўрта аср шаҳри харобаси) қабристонида қатл қилинган. муғ қасри харобасида қолиб кетган илк ўрта аср суғд архиви орадан 1210 йил ўтгач, 1932-1933 йилларда топилди. муғ тоғи суғдий ҳужжатлари хали ҳам изчил ўрганиб келинмоқда, барча матнларнинг изоҳли нашрлари эълон қилинмоқда. уларнинг тил хусусиятлари ўрганилмоқда. қадимги суғдий ёзув бўйича палеографик тадқиқотлар бажарилмоқда. ҳужжатлар нашр этилиши билан баробар рус тилига таржима ҳам қилинган. лекин уларнинг мазмунини тушунишда, тарихий, тилшунослик жиҳатларини талқин этишда олимлар ҳали ягона фикрга келганларича йўқ. суғд конфедерацияси – “суғд иттифоқи” мазмунидаги ушбу нисбий атама остида илк ўрта асрларда зарафшон дарёси ҳавзасидаги самарқанд, панч, маймурғ, иштихон, кабудон, кушония ҳукмдорликларини ҳамда қашқадарё дарёси ҳавзасидаги кеш ва нахшаб ҳукмдорликларини ўз ичига олган муаяйн сиёсий уюшма тушунилиб, унинг таркибидаги мазкур ҳукмдорликлар ўз ички бошқарувида …
3 / 7
га йиғилган ҳолда диний амалларни, хусусан, зардуштийлар удумларини ҳамкорликда бажаришган. ушбу ҳужжатларнинг тарихий жиҳатдан аҳамияти беқиёс. чунончи, уларда чоч, фарғона, уструшона, хужанд, панч (панжикент), самарқанд каби воҳа ҳукмдорликларига алоқадор воқеликлар, минтақада араб истилоси ва унга қарши мазкур ҳукмдорликларнинг иттифоқчиликдаги ҳарбий ҳаракатларни ташкил этишга ундовчи ёзишмалар, хусусан, ушбу ҳаракатларнинг ташаббускори бўлган турк хоқонларига панч ҳукмдори деваштичнинг мурожаати ва ҳоказолар ўрин олган. маълумки, бу даврда амударё–сирдарё оралиғи ва унга туташ ҳудудларда чоч, фарғона, уструшона, суғд (самарқанд, панч, маймурғ, иштихон, кушония / каттақўрғон, кеш, нахшаб ва ҳ.к.), бухоро, тўхористон ва хоразм каби ўнлаб кичик воҳа ҳукмдорликлари мавжуд бўлиб, ўз ички бошқарувларида деярли мустақил бўлган мазкур сиёсий уюшмалар минтақадаги йирик салтанат – ғарбий турк хоқонлиги (568-740) таркибида эди. дарвоқе, муғ тоғи ҳужжатларидан бир нечасида хоқонликка алоқали равишда бир неча бор “хун (=турк) ҳукмдори”‚ “хоқондан келган мансаб / ёрлиқ” каби иборалар билан биргаликда, хоқон‚ тудун‚ элтабар‚ тархон каби унвонлар ва чакин чўр билга, ўт-тегин сингари …
4 / 7
баравар иштирок этишганида ўз ифодасига эга. хусусан, тахминан vii асрнинг иккинчи ярмида панчда туркий-суғдий аралаш сулола ташкил топиб, уни дастлаб бичут, кейинчалик унинг ўғли чакин чўр билга (693-708), кейинчалик унинг қизлари воситасида куёви, суғдий амалдор деваштич (709-722) бошқарганлар. бу пайтда бутун суғд конфедерациясида бўлганидек, панчнинг маъмурий-сиёсий бошқарувида ҳам нисбий бўлса-да, конфедерация шаклидаги ўзига хос ички тузулишга эга бошқарув мавжуд эди. илк ўрта асрларга тааллуқли ёзма манбалардан маълум бўлишича, юқори зарафшон воҳасидаги ҳозирги туман (район) ёки каттароқ қишлоқларга тўғри келувчи қатор маъмурий бирликлар – рустоқлар панч ҳукмдорлиги таркибига кирган. муғ тоғи суғдий ҳужжатларида панчга тегишли бўлган қуйидаги мулк (майда ҳокимлик)ларнинг номлари келтирилади: махиён, парғар, кштут, мартушкат, мадм, кум, зароват, искадар, хшиканд, варз, крут, фатмив, пахут, эфтмаут, шавкат, яғноб водийси, анзаб, буттаман ва ҳоказолар. шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, аслида ҳудудий жиҳатдан муайян бир қишлоқ даражасида бўлган мазкур маъмурий бирликлар ҳам ўз атвоном бошқарувига эга бўлганлиги боис, уларни маълум маънода “майда ҳокимликлар” …
5 / 7
бўлган. аҳамиятлиси шуки, туман ёки каттароқ қишлоқ шаклидаги мазкур майда ҳокимлик (мулк)лардан аксариятининг номи суғдий ҳужжатларда қай шаклда учраса, ҳозирда ҳам қарийб ўша кўринишда сақланиб қолган. суғд конфедерация тарихининг араблар истилоси арафасида ва истило жараёнларини ўрганишда ислом дини ўрнатилгандан кейин ёзилган араб ҳамда форс тилли манбалар ҳам муҳим илмий аҳамиятга эга. конфедерация маркази бўлган самарқанд ва унинг атрофлари (маймурғ, кушония, иштихон, кабудон, панч) ҳамда кеш, нахшаб каби ҳукмдорликлар, уларнинг сиёсий- маъмурий бўлинишлари ва уларнинг араб истилосига қарши курашларини тадқиқ этишда ушбу туркум манбаларда келтирилган маълумотларга мурожаат этиш ва танқидий ёндашув мақсадга мувофиқдир. тадқиқотда араб ва форс манбаларининг асосан рус тилидаги таржи- маларидан фойдаланилди. ушбу туркум манбаларини ҳам моҳиятига қараб сиёсий (масалан, ат-табарий, наршахий) ва иқтисодий-географик (масалан, ибн хурдодбеҳ ёки ибн хавқал) мазмундаги гуруҳларга бўлиш мумкин. конфедерация тарихининг муҳим сиёсий жараёнлари акс эттирилган манбалардан бири абу-жаъфар муҳаммад ибн ат-табарийнинг “тарих ар- расул ва ал-мулук” асари бўлиб, гарчи асар араб халифалиги қўшинлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "суғд конфедерацияси тарихининг тарихнавислиги"

3-мавзу. суғд конфедерацияси тарихининг тарихнавислиги милоддан аввалги iii–ii асрларда шаклланган суғдий ёзув ўлкамиз маданияти тарихида муҳим роль ўйнади. бу ёзув ижтимоий ва маданий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида кенг қўлланган. шу жараёнда ёзувнинг ташқи шакли такомиллаша борган ҳамда унинг ички мазмуни тил товуш тизимини тобора аниқ ифодалаш томон ўса борган, муайян орфографик нормалар вужудга кела бошлаган. ўзбек тилли адабиётларда кўп ҳолларда “суғд” ёки “сўғд” атамаси ҳам этник ном, ҳам муайян географик ҳудуд ёки ҳукмдорлик номи учун қўлланилаётгани кўзга ташланади. бу ҳолат баъзи ўринларда айнан халқ ёки тарихий ўлка ҳақида бораётганлиги масаласида чалкашликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. шу боис, муайян этнос номи сифатида “суғдий”, тарихий-географик ўлка номи сифатида эса “су...

Этот файл содержит 7 стр. в формате PDF (218,7 КБ). Чтобы скачать "суғд конфедерацияси тарихининг тарихнавислиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: суғд конфедерацияси тарихининг … PDF 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram