ташкилотдаги мулоқот одоби

DOC 559,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1684319207.doc ташкилотдаги мулоқот одоби режа: 1. ташкилий мулоқотлар 2. ташкилотдаги новербал коммуникациялар 3. кенгаш – мулоқотларнинг бир тури 4. иш юзасидан мулоқот ва музокаралар 5. телефон коммуникациялари 6. алоқа воситаларидаги тўсиқлар ташкилий мулоқотлар шахслар билан ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги ўзаро таъсир ташкилий коммуникациялар ва ахборот алмашиш орқали амалга оширилади. ахборот ва коммуникация тушунчалари бир-бири билан боғлиқ бўлса ҳам, аммо коммуникация ахборотни ҳам, уни қандай етказишни ҳам ўз ичига олади. ҳар қандай раҳбарнинг фаолияти қуйидаги тартиб-қоида ва юмушларни бажариш билан боғлиқ бўлади: · ахборот олиш, текшириш ва таҳлил қилиш; · қарорлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; · қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш ва уларга тузатишлар киритиб бориш; · бажарилган қарорларга оид маълумотларни тартибга солиш ва сақлаш. ташкилий мулоқотларни (коммуникация лотинча communicatio сўзидан ясалган бўлиб, “алоқа узатаман”, “мулоқот қиламан” деган маънони билдиради) амалга ошириш мазкур фаолиятнинг асосий усулидир. ташкилий коммуникациялар тизими анчагина мураккаб бўлиб, бир қатор белгиларга кўра таснифланувчи кўп турларни ўз ичига олади …
2
а); · ишонтирувчи (мижозга таъсир ўтказиш мақсадини кўзловчи ёки аксинча); · ижтимоий-урфларга оид (мулоқот меъёрларига риоя қилиш учун); · сўз орқали ифодаланмайдиган (бошқа ҳар қандай коммуникациялар). ташкилотдаги коммуникациялар қуйидаги вазифаларни бажаришга хизмат қилади: · хабардор қилиш – рост ёки ёлғон маълумот бериш, қарор қабул қилиш учун зарур ахборотни топшириш, бўлғуси қарорларни мувофиқ ҳолга келтириш ва чамалаш; · мотивга оид – ишонтириш, танбеҳ бериш, илтимос қилиш, буюриш ва ҳ.к.з.йўллар билан ходимларни муайян ишни бажариш ва яхшилашга ундаш; - назорат қилиш – мансаб поғоналари ёки расмий бўйсунувчанлик асосида турли усуллар билан ходимларнинг ахлоқи ва феъл-атворини кузатиб бориш; · экспрессив – ҳис-туйғу ва кечинмаларни, воқеа-ҳодисаларга муносабатни, ижтимоий эҳтиёжлар қандай қондирилаётганини жонли ифодалашга кўмаклашиш. йўналиши бўйича жўнатувчининг тури бўйича ахборот узатиш воситалари бўйича ахборот қабул қилувчининг тури бўйича 1-расм. ташкилий коммуникациялар таснифи. кўрсатилган коммуникацияларнинг самарадорлиги турлича. хорижий олимларнинг тадқиқотларидан маълум бўлишича, горизонтал алоқаларнинг натижадорлиги 90%, вертикал алоқаларнинг натижадорлиги 20-25%. бунинг маъноси шуки, корхона-ташкилот маъмуриятидан …
3
бди. коммуникациялардаги камчиликларнинг сабаблари кўп. улар орасида хабарнинг муҳимлигини етарлича тушунмаслик, бефарқлик, хабар тузишдаги нуқсонлар, муқобил алоқа воситаларини пухта танламаслик ва ш.к.б.ларни (2- расм.) кўрсатиб ўтиш мумкин. самарасиз коммуникацияларнинг барча хилма-хил сабабларини икки гуруҳга бўлиш мумкин, буларнинг ҳаммаси ахборот “жўнатувчи” ва у билан алоқадор “олувчи”га боғлиқ. мазкур сабабларни гуруҳларга бўлиш нисбийдир, чунки айрим ҳолларда мулоқотнинг муваффақияти иккала томоннинг қандай ҳаракат қилишига боғлиқ бўлиши мумкин. самарасиз коммуникациялар сабабларининг таснифи хабарнинг муҳимлиг тушунмаслик ини онгнин нотўғр г илиги хотиранинг заифлиги ўзаро муносабатларни нг нохушлиги аввал бошдан нотўғри фикрда бўлиш ахборот юборувчига боғлиқ бўлган сабаблар ахборот олувчига боғлиқ сабаблар 2-расм. коммуникациялар самарасизлиги сабабларининг таснифи кўпинча раҳбарлар ходимларнинг, қуйи ва ўрта бўғин раҳбарларининг корхонадаги ишларнинг аҳволидан хабардор бўлиб туриш истагига менсимай қарайдилар. ҳолбуки, тадқиқот натижаларига кўра, ходимлар ошкоралик, хабардорликни меҳнат унумдорлигига таъсир қилувчи маънавий омиллар орасида 2-3- ўринларга қўядилар. онгнинг ҳолати инсоннинг рўй бераётган воқеаларга, теваракатрофидагиларга муносабатини белгилайди. бу ҳолат иш юзасидан мулоқотдаги фойдали …
4
га ўтади. айрим шахслар, гуруҳлар ва ташкилотлар ана шундай субъект бўлиши мумкин. қуйидаги коммуникация тоифалари мавжуд: · ташкилот ва ташқи муҳит ўртасидаги коммуникациялар; · бўлинмалар ўртасидаги коммуникациялар; · ишлаб чиқариш ва бошқарув даражалари бўйича бўлинмалар ичидаги коммуникациялар; · шахслар орасидаги коммуникациялар; - норасмий коммуникациялар. коммуникациялар исталган натижага эришиш учун таклиф, фикр айтиш, ишора қилиш ёки ҳис-туйғулар изҳори тарзида оғзаки ёки бошқа шаклда (хат ёзиш, хатти-ҳаракат, имо-ишора, гап бошлаш ва шу кабилар орқали) амалга оширилади коммуникация жараёнида унинг қатнашчилари кўрадиган, эшитадиган, сезадиган бўлишлари ҳамда муайян кўникмаларга ва ўзаро тушуна олиш қобилиятига эга бўлишлари лозим. бошқариш учун шахслараро коммуникациялар муҳим аҳамиятга эга бўлади, чунки кўпгина бошқарув вазифалари одамларнинг бевосита мулоқоти орқали ҳал этилади. буни бир неча босқичдан иборат жараён деб билмоқ керак(3-расм). 3-расм. коммуникация жараёни хабарни юбориш босқичида уни жўнатувчи жараён қатнашчиларига жўнатиладиган ахборотнинг лойиҳасини тузади, уни кодлайди, яъни ўзининг шахс тарзидаги кимлигини (“мен кимман”) белгилайди ва жўнатмоқчи бўлган хабарнинг маъносини шакллантиради. …
5
ат ёки сигнал узатила бошлаши биланоқ жўнатиш босқичи тугайди ва ахборотни қабул қилиш босқичи бошланади. канал хатни қабул қилувчига етказади, бу ерда хат олинганлиги қайд этилади. хат кимга жўнатилган бўлса, у қабул қилувчи деб аталади. у олинган хатни қайд этади ва коддан чиқариб, тушунарли ҳолга келтиради. коддан чиқариш деганда хат тушунилганлиги, маъноси чақилганлиги ва баҳоланганлиги англашилади. баъзан хатни ўқишда қийинчиликлар туғилади. бу коммуникация жараёнида шовқин бўлиши билан боғлиқ бўлиб, сабаби қуйида айтиб берилади. коммуникация жараёнининг сўнгги босқичи муқобил алоқадан иборат бўлиб, унда жараён қатнашчилари ўз ролларини алмашадилар. ҳамма ишлар тескари тарзда такрорланади. муқобил алоқа дегани – хабарни олувчининг унга жавобидир. хабар манзилга етиб борган-бормаганлиги, агар етиб борган бўлса, қайси маънода борганлиги шундан маълум бўлади. муқобил алоқа олинган хатга нисбатан бошқача код тизимида ифодаланиши ҳам мумкин. кўпинча биз саволга бош кимирлатиб жавоб берамиз. раҳбар учун эса муқобил алоқа тўғридан-тўғри (ўзини тутиш ўзгаришини бевосита кузатиш) ёки билвосита (меҳнат унумдорлигининг ошиши) бўлиши мумкин. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ташкилотдаги мулоқот одоби" haqida

1684319207.doc ташкилотдаги мулоқот одоби режа: 1. ташкилий мулоқотлар 2. ташкилотдаги новербал коммуникациялар 3. кенгаш – мулоқотларнинг бир тури 4. иш юзасидан мулоқот ва музокаралар 5. телефон коммуникациялари 6. алоқа воситаларидаги тўсиқлар ташкилий мулоқотлар шахслар билан ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги ўзаро таъсир ташкилий коммуникациялар ва ахборот алмашиш орқали амалга оширилади. ахборот ва коммуникация тушунчалари бир-бири билан боғлиқ бўлса ҳам, аммо коммуникация ахборотни ҳам, уни қандай етказишни ҳам ўз ичига олади. ҳар қандай раҳбарнинг фаолияти қуйидаги тартиб-қоида ва юмушларни бажариш билан боғлиқ бўлади: · ахборот олиш, текшириш ва таҳлил қилиш; · қарорлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; · қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш ва уларга тузатишлар киритиб бориш; · бажарил...

DOC format, 559,5 KB. "ташкилотдаги мулоқот одоби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.