ижтимоий тартибга солиш тизими

DOC 166,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1693991084.doc ижтимоий тартибга солиш тизими режа: 1. ижтимоий тартибга солишнинг объектив зарурлиги 2. норматив тизим тушунчаси ва тизими 3. ҳуқуқ тушунчаси, моҳияти, белгилари ва моҳияти 4. ҳуқуқ принциплари ва функциялари 5. ҳуқуқ тўғрисидаги назариялар ижтимоий муносабатлар тушунчаси ва уларни норматив тартибга солишнинг объектив зарурлиги маълумки, ижтимоий ҳаёт, жамият миллионлаб одамларнинг оилага, меҳнат жамоасига, ҳудудий тузилмаларга, синфларга, иттифоқларга бирлашган, жамиятнинг индивидуал-якка аъзоларининг ўзаро ҳаракати ва ўзаро муносабатларидан иборатдир. шу маънода жамият кишиларнинг ўзаро хатти-ҳаракатлари маҳсулидир. кўз олдимизда сон-саноқсиз ўзаро муносабатлар амалга ошади. уларнинг ҳажми, давомийлиги, мазмуни ҳам турлича. қисқаси жамият минглаб, миллионлаб ўзаро муносабатларнинг макони бўлиб, айни пайтда бу муносабатлар муайян, реал эҳтиёжлардан келиб чиққан. жамият аъзолари, ижтимоий ҳаёт қатнашчилари, яъни индиви-дуумлар, социумлар ўртасида, уларнинг ижтимоий бирликлари ўртасидаги барча муносабатлар, ўзаро ҳаракатлар мажмуи ижтимоий муносабатларни ташкил этади ва уларни ижтимоий нормалар тартибга солади. ҳар бир инсон жамиятда амал қилувчи нормалар ва улар асосида ўз ҳаётини ташкил қилиш ҳақида тасаввурга эга бўлиши …
2
а ҳаракат қилувчи индивид, у жамиятда ўз мавқеини тушунади, бошқа одамлар орасидаги ўз ўрнини англаб етади. инсоннинг ижтимоийлашувини схематик тарзда унинг оилада бошланиб, сўнг жамиятда ва давлатда амалга ошадиган ҳаёт йўли деб тушуниш керак. энг муҳими ва аҳамиятли, бошқа ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган қадриятлардан бири бу инсонларнинг ўзаро мулоқот, умумий муносабатларда бўла олиш имкониятидир. мулоқот жараёнида биз шахс сифатида шаклланамиз, дунё ва бошқа инсонлар ҳақида тасаввурга эга бўламиз ва ўзимизни, ўз имкониятларимизни, характеримиз хусусиятларини чуқурроқ ўрганамиз. инсонларнинг биргаликдаги ҳаёт кечириш тарзини тартибга солувчи, йўналтирувчи турли-туман нормалар халқаро битим (конвенция)ларда, конституцияда, турли ташкилотлар, партиялар уставларида, кодекслар ва қонунларда, ахлоқ қоидаларида, диний одатларда, маданий анъаналарда, сиёсий мажбуриятларда ифодаланади. улар ёрдамида жамиятда муайян тартиб, иерархия, яъни бир хил муносабатларнинг бошқасига бўйсуниш тартиби жорий этилади. нормалар бу тартибни таъминлайди ва миллионлаб одамларнинг биргаликдаги ҳаётини тартибсизлик, ўзбошимчаликка айланишига йўл қўймайди. нормалар ҳамма жойда ва ҳар доим амал қилади, улар инсонларнинг ҳар қандай фаолиятини, уларнинг …
3
юридик фанда жамиятда амал қилувчи нормаларни даставвал 2 катта гуруҳга - ижтимоий ва техник нормаларга бўлиш қабул қилинган. техник нормалар деганда барча ноижтимоий нормалар тушунилади. булар - соф техник нормалардан ташқари, санитар-гигиеник, экологик, биологик, физиологик нормалар ва ҳ. дир улар ўртасидаги тафовут тартибга солиш предметига қараб аниқланади. ижтимоий нормалар инсонлар ва уларнинг бирлашмалари ўртасидаги, яъни ижтимоий турмушга оид муносабатларни тартибга солса, техник нормалар эса, инсонларнинг ташқи олам, табиат, техника билан бўладиган муносабатлари билан иш кўради. булар «инсон ва машина», «инсон ва меҳнат қуроли», «инсон ва ишлаб чиқариш» тоифасига оид муносабатлардир. бу муносабатларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, уларнинг иккинчи тарафида жонсиз предметлар туради, шу сабабли улар соф ижтимоий бўлмаган, ярим ижтимоий моҳият касб этадилар. техник нормалар табиий ва сунъий объектлар, технологик жараёнлар ва опреациялар билан ишлаш усуллари, воситалари, илмий асосланган методларни белгилаб беради. ижтимоий ва техник нормалар предмет белгисидан ташқари ўз мазмун-моҳияти, тузилиши, қайд этиш усули, умумлашганлик даражаси, шаклий ифодаланиши ва …
4
қиладилар. булар орасида ахлоқ, ҳуқуқ, сиёсий, эстетик, корпоратив нормалар, диний одатлар, маросимлар, анъаналар, иш кўникмалари, этикет талаблари учрайди. нормалар - бу ижтимоий мулоқот қатнашчиларининг хулқ-атвори, хатти-ҳаракатининг муайян намуналари, меъёрлари, андозаси, моделидир. ижтимоий нормалар - бу одамларнинг жамиятда мавжуд бўлишлик билан боғлиқ хулқ-атвори, хатти-ҳаракатининг муайян намуналари, стандартлари, моделидир. буларсиз кишилар турмушини, ва, айниқса, мураккаб тузилмалар ҳисобланган давлат, жамиятнинг мавжуд бўлиши мумкин эмас. юристлар бевосита касблари учун аҳамиятли бўлган ҳуқуқий нормалар билан иш кўрадилар. бироқ, ҳуқуқий нормалар хусусиятларини ижтимоий нормаларнинг моҳияти ва ролини билмасдан туриб аниқлаш мумкин эмас. ижтимоий нормаларга қуйидаги жиҳатлар хос: 1. ижтимоийлик. улар ижтимоий соҳаларни тартибга соладилар ва ўз ичига қуйидагиларни олади: а) инсонларни; б) ижтимоий муносабатлар, яъни одамлар ва улар бирлашмаларининг ўртасидаги муносабатларни; в) инсонларнинг хулқ-атвори, хатти-ҳаракати.демак, ижтимоий нормалар инсонларнинг ижтимоий аҳамият касб этувчи хатти- ҳаракатларини тартибга солади. 2. объективлик. жамият мураккаб ижтимоий организм (тизим) сифатида тартибга солишга эҳтиёжни тақозо қилади. ижтимоий нормалар ижтимоий зарурият тазйиқи остида тарихан …
5
й, балки гуруҳ, тоифага тааллуқлигига қараб белгиланади, мўлжалланади, масалан, ёшига, ақли расолигига қараб, ёки юридик шахснинг мақомига қўйилидиган умумий талаблар ва ҳ. ижтимоий нормаларнинг нормативлиги улар ҳаракатининг такрорланишида, мунтазамлигида, яъни қўлланиши мўлжалланган муайян гуруҳдаги вазият, шароитлар юзага келган ҳар бир ҳолатда ижтимоий норма ҳам амал қила бошлайди. ижтимоий нормалар хатти-ҳаракатнинг умумий модели сифатида мазмунига кўра муайян гуруҳларга мўлжалланади ва белгиланади. 4. ижтимоий нормалар инсонларнинг манфаат ва эҳтиёжларини қондириш усулларини, хулқий фаоллиги доирасини белгиловчи эрки, хоҳиш-иродасининг ўлчовидир. 5.мажбурийлиги. ижтимоий нормалар ижтимоий заруриятнинг норматив ифодаси сифатида ҳамиша у ёки бу даражада мажбурий ҳисобланади, буйруқ характерига эга. 6.риоя этиш тартибининг белгиланганлиги. ижтимоий тартибга солишда ижтимоий нормаларни амал қилиши, қўллаш тартиби ва усулини аниқ белгиловчи қоидаларнинг мавжуд бўлиши муҳим. 7.санкцияланганлиги. ижтимоий муносабатларни тартибга солишда белгиланган кўрсатмалар, қоидаларни қўллашни таъминловчи механизм бўлиши керак. 8.тизимга солинганлик. ижтимоий нормаларнинг турлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни юзага келишида, уларнинг бир тизимга хос сифатларини шакллантиришдан жамият манфаатдор бўлади. ижтимоий муносабатларни норматив …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ижтимоий тартибга солиш тизими"

1693991084.doc ижтимоий тартибга солиш тизими режа: 1. ижтимоий тартибга солишнинг объектив зарурлиги 2. норматив тизим тушунчаси ва тизими 3. ҳуқуқ тушунчаси, моҳияти, белгилари ва моҳияти 4. ҳуқуқ принциплари ва функциялари 5. ҳуқуқ тўғрисидаги назариялар ижтимоий муносабатлар тушунчаси ва уларни норматив тартибга солишнинг объектив зарурлиги маълумки, ижтимоий ҳаёт, жамият миллионлаб одамларнинг оилага, меҳнат жамоасига, ҳудудий тузилмаларга, синфларга, иттифоқларга бирлашган, жамиятнинг индивидуал-якка аъзоларининг ўзаро ҳаракати ва ўзаро муносабатларидан иборатдир. шу маънода жамият кишиларнинг ўзаро хатти-ҳаракатлари маҳсулидир. кўз олдимизда сон-саноқсиз ўзаро муносабатлар амалга ошади. уларнинг ҳажми, давомийлиги, мазмуни ҳам турлича. қисқаси жамият минглаб, миллионлаб ўзаро муноса...

Формат DOC, 166,5 КБ. Чтобы скачать "ижтимоий тартибга солиш тизими", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ижтимоий тартибга солиш тизими DOC Бесплатная загрузка Telegram