ijtimoiy munosabatlar va huquq

DOCX 10 sahifa 26,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
7-мавзу: ижтимоий муносабатлар ва ҳуқуқ ўқув машғулотининг натижасида талабада ижтимоий муносабатлар тушунчаси, ижтимоий муносабатларни норматив тартибга солишнинг объектив зарурияти, ижтимоий нормалар тизими, ҳуқуқ тушунчаси, белгилари, моҳияти ва принциплар, ҳуқуқнинг функциялари ва ҳуқуқнинг моҳияти ҳақидаги назариялар ҳамда ҳуқуқни тушунишга замонавий ёндашувлар тўғрисида тушунчалар шаклланади. · ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий нормаларнинг ўзаро алоқадорлиги нималарда кўринади? ижтимоий муносабатлар – ижтимоий субъектлар ўртасидаги ҳаётий неъматларни тақсимлаш, моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш юзасидан келиб чиқадиган алоқалардир. ижтимоий муносабатларнинг қуйидаги турлари мавжуд: миллий, этник, гуруҳий, шахсий ва бошқалар. норматив тартибга солиш умумий хусусиятга эга бўлиб, бунда нормалар (қоидалар) жамиятнинг барча аъзоларига ёҳуд унинг муайян қисмига тегишли бўлади. шу ўринда норматив тартибга солишнинг юзага келиши – ижтимоий тартибга солишнинг энг муҳим бурилиш нуқталаридан бири бўлиб, унинг тараққиётида йирик сифат ўзгаришларини, туб бурилишларини бошлаб берганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. индивидуал тартибга солиш эса аниқ субъектга тааллуқли ҳисобланади, яъни тегишли тарзда ҳаракат қилиш учун берилган индивидуал буйруқдан иборат бўлади. тартибга …
2 / 10
ри ва бошқалар. савол: ижтимоий нормалар умумий белгилар билан биргаликда бир-биридан ўзига хос хусусиятлари билан ҳам фарқ қилади. буни ҳуқуқ ва ахлоқ нормаларининг ўзаро нисбатида кўриб чиққан ҳолда муҳокама қилинг. · ҳуқуқ деганда нима тушунилади? ҳуқуқ тушунчаси (юридик маънода) – бу давлат томонидан ўрнатиладиган ёки маъқулланадиган, ўзида эркинлик, тенглик ва адолат тамойилларини ифодалайдиган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган, бажарилиши умуммажбурий бўлган юриш-туриш қоидалари йиғиндиси. ҳуқуқнинг моҳияти деганда унинг мазмуни ва мақсади тушунилади. ҳуқуқнинг мазмуни ва моҳияти унинг асосий ва барқарор хусусиятларини намоён этади. шу билан бирга, ҳуқуқнинг моҳиятини белгилашда қуйидаги иккита жиҳат, яъни, ҳар қандай ҳуқуқ энг аввало, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи восита вазифасини бажариши ҳамда мазкур восита кимнинг манфаатларига хизмат қилиши алоҳида аҳамият касб этади. ҳуқуқнинг моҳияти давлатнинг ижтмиоий-иқтисодий тузуми, сиёсати, ахлоқ, маданият ва бошқа ҳодисалар билан ўзаро боғлиқ бўлади. ўз моҳиятига кўра ҳуқуқ умумижтимоий характерга эга. бу қуйидагиларда намоён бўлади: · ўзаро келишилган умумижтимоий иродани ифода этади; · …
3 / 10
ормативлиги, шунингдек унинг муайян нормаларда, яъни ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда уларнинг жавобгарлик чегараларини белгилаб берувчи юриш-туриш қоидаларида ҳам ўз ифодасини топади. 3. ҳуқуқ ва давлатнинг ўзаро боғлиқлиги. ҳуқуқ нормалари давлат томонидан ўрнатилади, маъқулланади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади. ўз навбатида, давлатнинг жамият ҳаётининг турли йўналишларидаги фаолияти ҳуқуқ томонидан чегараланади ва тартибга солинади. ҳуқуқ нормаларининг бажарилиши давлат томонидан таъминланади. 4. умуммажбурийлиги. бу шуни англатадики, ҳуқуқ нормалари барча ҳуқуқ субъектларига қаратилган бўлади ва ушбу нормалар улар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. 5. расмий ва шаклан аниқликка эгалиги. ҳуқуқ умумижтимоий ирода сифатида давлат томонидан ўрнатилган расмий юридик ҳужжатлар шаклида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив шартнома ва б.)амалга оширилади. 6. тизимлилиги. тизим сўзи юнонча “systeme” терминидан олинган бўлиб, ўзбек тилида “яхлит”, “қисмлардан иборат” деган маъноларни билдиради. мазкур белги ҳуқуқнинг ўзаро мутаносиб ва бирликдаги нормалар тизими эканлигини англатади. ҳуқуқ тамойиллари - бу ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи восита сифатидаги моҳиятини ифодаловчи бошланғич норматив асослар, энг асосий …
4 / 10
нг умумэътироф этилган қоидалари ва нормаларининг амал қилиши, конституция ва қонунлар устуворлиги, тенг ҳуқуқлилик, мулк барча шаклларининг тенглиги, одил судлов тамойилларини англаш мумкин. ҳуқуқ тамойиллари таъсир этиш доирасига кўра умумҳуқуқий, соҳалараро ва соҳавий тамойилларга бўлинади. · умумҳуқуқий тамойиллар: адолатлилик, фуқароларнинг қонун олдида ҳуқуқий жиҳатдан тенглиги, инсонпарварлик, қонунийлик, демократизм, ҳуқуқ ва мажбуриятлар бирлиги ва бошқалар; · соҳалараро тамойиллар: жавобгарликнинг муқаррарлиги, ошкоралик, фуқаролик-процессуал ва жиноий-процессуал ҳуқуқдаги тортишувлилик тамойили ва бошқалар; соҳавий тамойиллар: масалан, мулкий муносабатларда томонларнинг тенглиги (фуқаролик ҳуқуқи); жиноят жараёни ҳуқуқида айбсизлик презумцияси ва бошқалар. ҳуқуқнинг функциялари – бу жамиятда ижтимоий муносабатларга ва кишиларнинг юриш-туришларига ҳуқуқий таъсир қилишнинг асосий йўналишларидир. савол: ҳуқуқни тушуниш учун турли назариялар мавжуд бўлиб уларнинг ҳар бири ўз асосларига эгалигини кўриш мумкин. ҳуқуқнинг моҳиятини аниқлашда мазкур назарияларнинг аҳамиятини муҳокама қилинг. тавсия этиладиган адабиётлар 1. давлат ва ҳуқуқ назарияси / масъул муҳаррирлар ҳ.б.бобоев, ҳ.т.одилқориев. – т.: иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2000. – 528 б. 2. исломов з.м. давлат …
5 / 10
ion, 2012. – 305 p. 3. hart h.l.a. the concept of law.3rd edition. – oxford: oxford university press, 2012. – 333 p. норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 1. ўзбекистон республикасининг конституцияси. – т.: ўзбекистон, 2015. – 76 б. семинар учун топшириқлар 1. ҳуқуқнинг моҳияти тўғрисидаги назарияларни таҳлил қилиш орқали уларнинг бугунги кунда қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларини тушунишдаги аҳамиятини муҳокама қилинг? семинар учун топшириқлар 2. ҳуқуқ функцияларини икки хил нуқтаи-назардан, яъни махсус юридик (тор маънода) ва умумижтимоий (кенг маънода) таснифлашда нималар назарда тутилишини муҳокама қилинг. семинар учун топшириқлар 3. ҳуқуқ таърифларининг кўплигига ижобий ҳодиса сифатида қараш керак, чунки у ҳуқуққа асрлар оша назар ташлаш, уни нафақат турғун ҳолатда, балки (динамикада) ривожланиш ҳолатида ҳам кўриш имконини беради. бироқ, бу ҳодиса камчиликлардан ҳам холи эмас. асосий камчилик таърифлардаги фарқлар туғдирадиган қийинчиликлар, ҳуқуқни билиш ва ундан амалда фойдаланишда ягона, изчил жараённинг йўқлиги билан боғлиқ. ҳуқуқ тушунчасига таърифлар кўплигидан келиб чиқувчи қийинчиликларни бартараф этишнинг бир неча …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ijtimoiy munosabatlar va huquq" haqida

7-мавзу: ижтимоий муносабатлар ва ҳуқуқ ўқув машғулотининг натижасида талабада ижтимоий муносабатлар тушунчаси, ижтимоий муносабатларни норматив тартибга солишнинг объектив зарурияти, ижтимоий нормалар тизими, ҳуқуқ тушунчаси, белгилари, моҳияти ва принциплар, ҳуқуқнинг функциялари ва ҳуқуқнинг моҳияти ҳақидаги назариялар ҳамда ҳуқуқни тушунишга замонавий ёндашувлар тўғрисида тушунчалар шаклланади. · ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий нормаларнинг ўзаро алоқадорлиги нималарда кўринади? ижтимоий муносабатлар – ижтимоий субъектлар ўртасидаги ҳаётий неъматларни тақсимлаш, моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш юзасидан келиб чиқадиган алоқалардир. ижтимоий муносабатларнинг қуйидаги турлари мавжуд: миллий, этник, гуруҳий, шахсий ва бошқалар. норматив тартибга солиш умумий хусусиятга эга бўлиб,...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (26,6 KB). "ijtimoiy munosabatlar va huquq"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ijtimoiy munosabatlar va huquq DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram