davlat va huquq nazariyasi fanidan yakuniy nazorat uchun nazariy savollar

DOCX 7 pages 29.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
давлат ва ҳуқуқ назарияси фанидан якуний назорат учун назарий саволлар: 1.давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари тушунтиринг? 2.давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг юридик фанлар тизимида умумий,фундаментал ва методологик фан сифатидаги ўрнини атрофлича ёритиб беринг? 3.давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг методларини ёритинг? 4.давлатнинг вужудга келиши хақидаги турли ёндашувлар мавжудлиги сабабларини баён этинг? 5.давлатнинг асосий белгиларини ёритинг? 6.давлатнинг моҳияти ҳақидаги назарияларнинг тавсифини ҳаётий мисоллар орқали ифодаланг? 7. давлатни типларга ажратишдаги ёндашувлар мазмунини қиёсланг? 8. давлат ҳокимияти – ижтимоий ҳокимиятнинг муҳим шакли сифатида нималарда кўринади? 9. давлат функцияларини қандай мезонлар асосида таснифлаш мумкин? 10.давлат функцияларини амалга ошириш шакллари ва усуллари ҳақида маълумот беринг? 11. давлат функциялари билан унинг мақсад ва вазифалари ўртасида алоқадорликни ёритиб беринг? 12. давлат шакли тушунчаси ва турларини изоҳланг? 13. давлат шаклларининг ривожланиши ва ўзгаришига қайси омиллар таъсир этади? 14. президентлик ва парламентар республикалар хусусиятларини аниқ давлатлар мисолида қиёсланг? 15. сиёсий режим (тартиб) тушунчаси ва …
2 / 7
уқуқ билан ахлоқнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини ҳаётий мисоллар асосида таҳлил этинг? 25. ҳуқуқ функцияларини муҳокама қилиш орқали унинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамиятини ёритиб беринг? 26. ҳуқуқ принципи тушунчаси ва турларини изоҳланг? 27. ҳуқуқий онгни унинг субъектлари ва даражасига кўра таснифланг? 28. ҳуқуқий маданиятнинг жамиятнинг демократик ривожланишидаги ўрни ва роли қандай? 29. ҳуқуқ нормасининг тузилишини қонун нормаларидан мисол келтирган ҳолда таҳлил этинг? 30. ҳуқуқий нигилизм ва ҳуқуқий идеализм тушунчаларини ёритинг? 1-казус жамият кишиларнинг тарихан ташкил топган ҳамкорлик фаолиятларининг маҳсули, мажмуаси сифатида тушунилади. инсонлар фаолияти ва улар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар жамиятнинг асосий мазмунини ташкил этади. жамиятдаги ҳамма нарса (моддий ва маънавий бойликлар, инсонларнинг яшаши учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш в.б.) муайян фаолият жараёнида амалга ошади. бундай фаолият сирасига мулкий, ишлаб чиқариш, оилавий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний ва уларга мос келувчи муносабатлар киради. айнан ижтимоий муносабатлар шахсни ижтимоий гуруҳлар, жамият билан боғлайди. давлатнинг вужудга келишида муҳим аҳамиятга эга бўлган ижтимоий муносабатлар, …
3 / 7
и тараққиётнинг у ёки бу босқичида жамият олдида турган асосий вазифаларга қараб белгиланади вабу вазифаларни рўёбга чиқаришнинг воситаси сифатида намоён бўлади. давлат вазифаларининг мазмуни эса турли хил ички ва ташқи омиллардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. масалан, мамлакат иқтисодий ҳаётидаги танглик ҳодисалари давлатнинг, унинг барча органларининг куч-ғайратини иқтисодий вазифаларни ҳал қилишга жалб этишни талаб қилади. давлат ўз функцияларини амалга оширишда муайян шакл ва усуллардан фойдаланади. давлат функцияларини амалга ошириш шаклларининг ҳуқуқий ва ҳуқуқий характерга эга бўлмаган турлари мавжуд. давлат функцияларини амалга ошириш шаклларига ҳуқуқий баҳо беринг ва уларни атрофлича ёритинг. 4-казус тараққиётнинг муайян босқичида турган ҳар қандай давлат бир хил функцияга (масалан, иқтисодий функция) эга бўлмайди, лекин уларни амалга ошириш мазмуни ва усуллари бир-биридан фарқ қилади. ҳар бир босқичга қатъий белгиланган функциялар мос келади деб ўйлаш тўғри эмас. албатта, давлат тараққиёти давомида вақти-вақти билан янги функциялар юзага келади, лекин эскилари ҳам изсиз йўқолиб кетмайди. фақат уларнинг кўриниши ўзгариши, янги мазмун билан …
4 / 7
фикрнинг тўғрилиги давлат механизмининг ўзига хос умумий белгиларини муҳокама этиш жараёнида яққол кўзга ташланади. давлат аппарати эса давлат ҳокимиятини амалга оширувчи органлар тизими бўлиб, у давлат олдида турган мақсад ва вазифаларни бажаришга қаратилган асосий функцияларни адо этади. ўз навбатида давлат органлари турли асосларга кўра таснифланади. масалани атрофлича муҳокама қилинг? 7-казус давлат механизми муайян объектив тамойиллар асосида амалга оширилади, бу эса жамиятни давлат томонидан идора этишнинг самарадорлигини таъминлаш кафолати ҳисобланади. қонун чиқариш ва ижро этиш ваколатлари айни бир шахс қўлида ёки айни бир орган ихтиёрида жамланган бўлса, эркинлик мавжуд бўлмайди, зеро давлат бошлиғи ёки парламент нотўғри қонунлар қабул қилиши ва улардан турли мақсадларда фойдаланиши мумкин. шу сабабли ҳокимиятлар бўлиниши принципига амал қилиниши лозим. ҳокимиятлар бўлиниши учала ҳокимиятнинг мувозанатини, тенглигини ҳамда уларнинг ўзаро бир-бирини тийиб туришини ва қарама-қарши таъсир этишини таъминловчи тизимдир. ҳокимиятлар бўлиниш принципининг мазмун ва моҳиятини атрофлича ёритинг. 8-казус ижтимоий нормалар кишилар, уларнинг жамоалари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи умумий хулқ-атвор …
5 / 7
канлигини билдирилади. ҳуқуқ ва бошқа ижтимоий нормаларнинг бир-биридан фарқли жиҳатларини муҳокама қилиш орқали вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг? 9-казус жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш қатор омилларга боғлиқ бўлиб, бунда ҳуқуқий тарбия ҳам муҳим аҳамият касб этади. ҳуқуқий тарбия ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши ва ўзгаришида асосий воситалардан бири саналади. ҳуқуқий тарбия жамият аъзоларининг юриш-туриш маданиятига ва онгига ҳуқуқ ҳақидаги билимларни доимий равишда мақсадга мувофиқ таъсир этиш орқали сингдириб бориш жараёни ҳисобланиб, ўзининг муайян воситаларига эга. ҳуқуқий тарбия ва унинг воситаларини атрофлича муҳокама қилинг? 10-казус ҳуқуқ нормаларининг гипотеза, диспозиция ва санкцияга бўлиниши мантиқий норма сифатида кўрсатилади. мантиқий норма элементлари ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган турли ҳужжатларда ҳам акс этиши мумкин. ҳуқуқ нормалари ички таркибий элементлари ўртасидаги узвий мантиқий боғлиқликка эришиш ўз ўрнида ушбу ҳуқуқ нормаларининг ҳаётийлигини, барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. шу билан бирга, айрим манбаларда гипотеза, диспозиция ва санкциянинг ҳуқуқ нормасида биргаликда учраши доимо ҳам кузатилмаслиги қайд этилади. масалани …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davlat va huquq nazariyasi fanidan yakuniy nazorat uchun nazariy savollar"

давлат ва ҳуқуқ назарияси фанидан якуний назорат учун назарий саволлар: 1.давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари тушунтиринг? 2.давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг юридик фанлар тизимида умумий,фундаментал ва методологик фан сифатидаги ўрнини атрофлича ёритиб беринг? 3.давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг методларини ёритинг? 4.давлатнинг вужудга келиши хақидаги турли ёндашувлар мавжудлиги сабабларини баён этинг? 5.давлатнинг асосий белгиларини ёритинг? 6.давлатнинг моҳияти ҳақидаги назарияларнинг тавсифини ҳаётий мисоллар орқали ифодаланг? 7. давлатни типларга ажратишдаги ёндашувлар мазмунини қиёсланг? 8. давлат ҳокимияти – ижтимоий ҳокимиятнинг муҳим шакли сифатида нималарда кўринади? 9. давлат функцияларини қандай мезонлар асосида таснифлаш мумкин? 10.д...

This file contains 7 pages in DOCX format (29.2 KB). To download "davlat va huquq nazariyasi fanidan yakuniy nazorat uchun nazariy savollar", click the Telegram button on the left.

Tags: davlat va huquq nazariyasi fani… DOCX 7 pages Free download Telegram