хайриддин султон ва аҳмад аъзам қиссаларида хронотоп

DOCX 142,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
султо.docx ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таълим вазирлиги хайриддин султон ва аҳмад аъзам қиссаларида хронотоп мундарижа кириш................................................................................................ i боб. мурод муҳаммад дўст қиссаларида сюжет, характер ва композиция...................................................................................... ii боб. аҳмад аъзам қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари.................................................................................... iii боб. хайриддин султонов қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари................................................................................... хулоса............................................................................................. фойдаланилган адабиётлар рўйхати....................................... к и р и ш тадқиқот мавзуининг долзарблиги. бугунги адабиёт инсоннинг тақдири, кечмиши, ички олами ҳеч бир қолипга сиғмайдиган ҳодиса эканини, ҳар бир одам ўзига хос мураккаб дунё эканини тушунишда ва кўрсатишда тобора илгарилаб бормоқда. унда борлиқ, табиат, она замин муаммоларини, мавжуд турмуш ҳодисаларини, инсон қалбини бадиий идрок қилиш, тадқиқ этиш тенденцияси теранлашиб бормоқда. 70-80 йиллар ўзбек адабиётининг энг яхши асарларида инсон тасвирида шундай салмоқли натижаларга эришилдики, адабиёт инсоншунослик сифатида борган сари ўз моҳиятига тобора яқинлашиб борганлигини кутиш мумкин. адабиётда ҳаёт ва инсон образини талқин этишда янгича ўзгаришлар, янгича тенденциялар пайдо бўлишга сабаб нима? аввало, айтиш керакки, адабиёт бу ҳаёт ифодаси. шундай бўлгандан кейин …
2
лоқий масалаларнинг ич-ичига кириб боришда, улардаги зиддиятларни очиб беришда роман ва қисса жанри катта имконга эга. аммо, бу ҳикоянинг ёки поэзия, драматургиянинг адабий жараёндаги, унинг ривожидаги муҳим ролини камситмайди. чунки адабиётдаги ҳамма жанрлар ўз ўрнига, ўз салмоғига, қадрига эга.. ҳозирги кунда роман прозанинг энг истиқболли жанри сифатида ҳаётнинг ижтимоий-тарихий, маънавий-аҳлоқий муаммоларини кенг кўламда, фалсафий йўналишда, бутун мураккабликлари билан бадиий ифодалаб кўрсатишда етакчилик қилаётган бўлсада, бугунги ўзбек адабиёти эришган муваффақиятлар миқёсини белгилашда қиссачиликда яратилган асарлар ҳам салмоқли ўрин тутади. хусусан, 80-йиллардаги ўзбек қиссалари бадиий кашфиёт даражасига кўтарилган ва бу кенг жамоатчилик, адабий танқидчилик томонидан эътироф этилган. буларга таяниб айтиш мумкинки, қиссачилик бугунги насрчиликнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланган. у кенг жамотчиликнинг, кўп минглаб китобхонларнинг диққат марказида туради. чунки қиссачилик - бадиий прозанинг ҳозиржавоб жанри. шу маънода 80-йиллар ўзбек қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятларини ўрганиш бу давр қиссачилигидаги асосий тенденцияларни белгилашга ёрдам беради. мавзунинг ўрганилиш даражаси. 80-йилларда яратилган қиссалар ҳақида бир қатор адабиётшунос олимлар, танқидчилар фикр …
3
рининг асосий тенденцияларини белгилаш, характер ва сюжетнинг ўзаро муносабатини кузатиш; -хайриддин султонов қиссаларидаги сюжет, композиция ва конфликтни таҳлил этиш; -мурод муҳаммад дўстнинг «мустафо», «галатепага қайтиш», «истеъфо» қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятларини тадқиқ этиш; -мурод муҳаммад дўстнинг «галатепага қайтиш» асари орқали сюжет ва конфликт, сюжет ва характер масалаларини ўрганиш; -аҳмад аъзамнинг «бу куннинг давоми», «асқартоғ томонларда» қиссаларининг сюжет ва композициясидаги ўзига хосликни таҳлил қилиш. тадқиқотнинг методологик асослари. тадқиқотнинг методологик асоси сифатида миллий истиқлол мафкураси ҳамда президентимиз и.а.каримов асарларига таяндик. шунингдек, илмий-назарий жиҳатдан адабиётшунос олимлар о.шарафиддинов, м.қўшжонов, у.норматов, а.расулов, и.ғафуров, д.қуронов кабиларнинг қарашларига таяндик. тадқиқот объекти. тадқиқот объекти сифатида мурод муҳаммад дўст, хайриддин султонов ва аҳмад аъзамнинг 80-йилларда яратилган қиссалари олинди. тадқиқот тузилиши. ушбу магистрлик диссертацияси кириш, учта асосий боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. i боб. мурод муҳаммад дўст қиссаларида сюжет, характер ва композиция қисса бош қаҳрамон тақдири воситасида ҳаётнинг у ёки бу қирраларини ўрта эпик шаклда ривоявий усул билан акс эттирувчи …
4
раматик ва фожеавий ҳолатлар четлаб ўтилади, ҳаётнинг бундай вазиятлари роман учун муҳим деб ҳисобланади. баъзан адабий асарнинг қисса жанрига кириш-кирмаслигини аниқлашда унинг ҳажми ҳал қилувчи роль ўйнамайди. чунки адабиётимиз тарихида шундай қиссалар ҳам борки, улар ҳажм жиҳатдан романдан қолишмайди. («обид кетмон») аксинча, шундай қиссаларни ҳам учратиш мумкинки, улар каттароқ ҳажмдаги ҳикояларга тенг келади. («эски мактаб») бундай пайтларда адабий асарнинг жанр хусусиятларини ёзувчининг бадиий тафаккур тарзи ва баён усули белгилаб беради. [2: 1 бобоев т.адабиётшунослик асослари. т., «ызбекистон», 2002, 468-бет] ёзма адабиётимизда, шу билан бирга, халқ оғзаки ижодида қиссачилик ва қиссагўйлик мавжуд бўлган. хх асрда ўзбек адабиётида қисса жанри кенг кўламда ривож топди. ойбек, абдулла қаҳҳор, асқад мухтор, мирмуҳсин, одил ёқубов, саида зуннунова, пиримқул қодиров, ўткир ҳошимов, мурод муҳаммад дўст, хайриддин султонов ва бошқа адиблар ғоявий-бадиий етук қиссалар яратиб, ўзбек адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшдилар. ёзувчи мурод муҳаммад дўст замонавий ўзбек адабиётининг етук ижодкорларидан бири. унинг «бир тойчоқнинг хуни», «дашту далаларда», …
5
ндаги алоқалар, муносабатлар, тўқнашувлар, ўсиш-ўзгаришлар тушунилади. бадиий асарда сюжетнинг яратилишини ғоявий мазмун бошқаради, ғоявий мазмун талабига уйғун ҳолда характерлар намоён бўладиган ҳаёт зиддиятларини умумлаштирадиган воқеалар силсиласи кашф этилади. қаҳрамонларнинг ўзаро мураккаб муносабатлари асар сюжетини ташкил этади. қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатлари эса воқеа-ҳодисаларда намоён бўлади. реалистик асарда тасвирланган ҳар бир воқеа-ҳодиса қаҳрамон характерининг у ёки бу жиҳатини очишга хизмат қилдирилади. шу маънода сюжет қаҳрамон характерини очишга хизмат қиладиган асосий восита ёки асар қаҳрамонлари характерларининг шаклланиш жараёнидир. бадиий асар сюжетида характерлар мантиқи бўлади. чинакам санъат асарида воқеалар, албатта, қаҳрамон характерини очишга бўйсундирилади. бадиий асарларда воқеалар силсиласи муайян босқичлар билан ўсиб бориши яққол кўзга ташланади. уларнинг ҳар бири турли илмий тушунчалар билан юритилади. масалан, экспозицияда дастлабки ҳолатда асарда юз берувчи воқеаларнинг ўрни, асар қаҳрамонларининг ҳаракатларига туртки берувчи дастлабки воқеалар тасвирланади. «мустафо» қиссасидаги экспозицияга диққат қилайлик:: «мустафо галатепанинг чеккароғида, ибодулла махсумнинг ҳовузи тарафга туртиб чиққан қир тумшуғида яшайди. ҳовлиси уч пахса девор билан ўралган. лекин …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хайриддин султон ва аҳмад аъзам қиссаларида хронотоп" haqida

султо.docx ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таълим вазирлиги хайриддин султон ва аҳмад аъзам қиссаларида хронотоп мундарижа кириш................................................................................................ i боб. мурод муҳаммад дўст қиссаларида сюжет, характер ва композиция...................................................................................... ii боб. аҳмад аъзам қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари.................................................................................... iii боб. хайриддин султонов қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари................................................................................... хулоса............................................................................................. фой...

DOCX format, 142,1 KB. "хайриддин султон ва аҳмад аъзам қиссаларида хронотоп"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.