буддавийлик фалсафаси

DOCX 12 sahifa 38,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
8-мавзу. буддавийлик фалсафаси режа: 1. буддавийликнинг диний-фалсафий концепцияси. 2. буддавийлик фалсафасида тўрт ҳақиқат. 3. буддавийлик оқимлари фалсафаси. буддавийлик эрамиздан олдинги 6 асрда хиндистоннинг шимолида қужудга келган бўлиб, энг биринчи жаҳон дини ҳисобланади. бугунги кунда буддавийлик динига жаҳон аҳолисининг 700 миллион нафари эътиқод қилади. тарихий манбаларнинг далолат беришича буддавийликнинг асосчиси шаҳзода сидхартхадир. у вафот этгандан сўнг будда -"ҳақиқатга эришган" деб аталган. у ушбу олий мақсадга эришиш учун гаутама уруғидан бўлган энг обрўли шакъя қабиласини танлаган. ана шундан бу диний ривоятда будда-гаутама номи кенг тарқалган. диний ривоятларга кўра гаутама ҳинд қабиласи ҳукмдорларидан бирининг ўғли бўлиб, у бефарзанд бўлган, аммо унинг хотини ғойибдан ҳомиладор бўлиб, 45 ёшида ўғил туққан. бола туғилганда мўъжиза юз берган. табиий ҳодисалар - ер қимирлаб, чақмоқ чақиб, момақалдироқ гумбирлаб турган. унинг овозини коинотдаги илоҳий кучлардан ташқари барча тирик мавжудотлар ҳам эшитиб турганлар. чақалоққа сидхартха (топшириқни бажарувчи) деб ном қўйганлар. у 7 кундан кейин юриб кетган ва гапира бошлаган. сидхартханинг …
2 / 12
аълимотига асос қилиб олинган. буддавийлик қулдорлик жамиятида брахманлик мазҳабларидан бири сифатида пайдо бўлган. у брахманликни жоннинг кўчиб юриши, жаннат ва дўзах қақидаги ақидаларни сақлаб қолган. буддавийлик брахманликни жамиятнинг табақаларга бўлиниши тўғрисидаги таълимотга қарши чиқиб, барча кишилар эътиқодда тенг ҳуқуқли деб эътироф этган. буддавийликнинг диний тенглик ҳақидаги ғояси одамларнинг касталарга бўлиниб кетишига қарши курашда ижобий роль ўйнаган. айни пайтда буддавийлик кишилар "азоб-уқубат" чекишда ва ундан халос бўлишда ҳам тенгдирлар деб ҳисобланган. буддизм қадимий ҳинд диний-фалсафий таълимотлари асосида вужудга келган, ўзига хос назария ва амалиётдан иборат бўлган диний тизимдир. будда янги диний қонун-қоидалар, расм-русумлар ишлаб чиқмаган, балки ҳар бир инсон туғилиш ва ўлим машаққатларидан қутилиши учун амал қилиши лозим бўлган бир неча кўрсатмаларни ишлаб чиқди, холос. у ведалардаги гуноҳсизлик таълимотини, каста тизимини ва ундаги руҳонийларнинг бошқалардан устунлигини инкор қилди. буддавийликда ҳамма нарса билиб бўлмайдиган руҳ - нирванага асосланади, дунё реал мавжуд эмас, у фақат кишиларнинг хаёлида, билиб бўлмайдиган руҳнинг намоён бўлишида, деб …
3 / 12
ва гуноҳ" лар билан боғлиқ бўлади. дхарма нирвана даражасига етгандагана кайта туғилишларга барҳам берилиб, азоб-уқубатдан бутунлай халос этилар экан. буддавийликнинг фалсафий қарашлари шу даврдаги мавжуд динлар асосида шакллана борди натижада у уч кўринишдаги: бунёд этувчи (брахма), сақловчи (вишну) вайрон қилувчи ва янгиловчи (шива)лардан иборат абадий, қудратли, кўзга кўринмас, аммо ҳамма жойда ҳозир бўлувчи илоҳий куч мавжуддир ғояга асосланади. брахма рамзида ер, вишну рамзида-сув, шивада-олов вужудга келган, деб талқин қилинади. буддавийлик фалсафасида ҳар қандай борлиқ, (моддйиунлик) барча кўриниш ва шакллардаги ҳар қандай ҳаёт барча мавжудодларга азоб берувчи ёмонликдир. ёмонлик ва азоб-уқубатларнинг сабаби- инсоннинг ва барча тирик мавжудотларнинг бу дунёга қайта туғилиш дунёси (сансара)га боғланганлиги, кўнгил қўйганлигидир. ҳар қандай инсоний туйғу, ҳиссиёт, эхтирос ва истак азоб-уқубатни чуқурлаштиради. “борлиқ гирдоби”дан чиқиб олиш учун ғафлатдан уйғониш, дунё моҳиятининг ҳаётга чанқоқликдан яъни кўнгилхушликдан воз кечиши лозим. фақат шундагина “нажот топиш йўли”га кириш мумкин. инсоннинг азоб-уқубатлари буддавийлик фалсафаси бўйича, у ўлгандан сўнг ҳам тугамайди. бу ҳолат …
4 / 12
т бўлиб, туғилади, ўзини ўзи ҳалок қилади ёки қутқаради. бу ғоялар будданинг илк даъватида таъбирланган тўрт ҳақиқатда ўз ифодасини топган. биринчи ҳақиқат – «азоб-уқубат мавжуддир». ҳар бир тирик жон уни бошидан кечиради, шунинг учун ҳар қандай дунёвий ҳаёт – қийноқ, азоб-уқубатдир. туғилиш – қийноқ, касаллик – азоб, ўлим – кулфат, қийинчиликка дуч келиш – машаққат, айрилиқ – эзилиш, орзу-ҳавасга етолмаслик – уқубат. дунё тузилишининг асосий қонуни бир-бирига боғлиқлик. ҳеч бир нарса маълум сабабсиз яралмайди. лекин ҳар бир ҳодиса ёки ҳаракатнинг бирламчи сабабини аниқлаш мумкин эмас. шунинг учун буддизм дунёни шу ҳолича қабул қилишга чақиради. буддизм таълимотига кўра, ҳар қандай нарса ёки ҳодиса у хоҳ моддий, хоҳ маънавий бўлсин, дҳарма (элемент)лардан ташкил топган. улар, ўз хусусиятига кўра, ҳаракатсиз бўлиб, дҳармаларни қўзғатувчи куч инсоннинг хаёл ва сўзларидир. объектив ҳақиқат бу доимий равишда ўзгариб турувчи дҳармалар оқимидир. ҳаракатдаги дҳармалар ўз мавжудлигининг беш шакли – тана, сезги, ҳис-туйғу, ҳаракат, англашни яратади. мазкур беш шакл …
5 / 12
, буддадан кейин ҳеч ким нирвана ҳолатига эриша олмаган. учинчи ҳақиқат – «қийноқларни тугатиш мумкин». яхши ёки ёмон ниятлардан, интилишлардан бутунлай узилиш нирвана ҳолатига олиб боради. бу ҳолатда инсон қайта туғилишдан тўхтайди. буддистлар фикрича, нирвана ҳолати, «ҳаёт ғилдирагидан» ташқарига чиқиш, «мен» деган фикрдан ажралиб, инсоннинг ҳиссий туйғуларини тўла тугатишдир. тўртинчи ҳақиқат – «қийноқлардан қутилиш йўли мавжуддир». бу йўл саккизта нарсага амал қилиш, тўғри тушуниш, тўғри ҳаракат қилиш, тўғри муомалада бўлиш, фикрни тўғри жамлашдир. бу йўлдан борган инсон будда йўлини тутади. буддавийлик таълимотига кўра, азоб-укубатлардан халос бўлишнинг энг мақбул йўли роҳиблик (монахлик) жамияти (сангха) га ўтиш ҳисобланади. роҳиблик бошқа динларга қараганда буддавийликда барвақт вужудга келган бўлиб, ҳозирги кунда буддавийлик мазҳабларидан бўлмиш ҳинояна тарқалган мамлакатлар халқларининг ижтимоий ҳаётида ғоят салбий ролъ ўйнамоқда. роҳиблар буддавийликка эътиқод қилувчилар орасида ноўрин тарзда жуда катта обрўга сазовар бўлиб, уларга итоат этиш ва айтганини бажариш зарур, деб ҳисобланади. буддавийлик диний таълимотининг асосий манбаи муқаддас китоб - "трипитака" …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"буддавийлик фалсафаси" haqida

8-мавзу. буддавийлик фалсафаси режа: 1. буддавийликнинг диний-фалсафий концепцияси. 2. буддавийлик фалсафасида тўрт ҳақиқат. 3. буддавийлик оқимлари фалсафаси. буддавийлик эрамиздан олдинги 6 асрда хиндистоннинг шимолида қужудга келган бўлиб, энг биринчи жаҳон дини ҳисобланади. бугунги кунда буддавийлик динига жаҳон аҳолисининг 700 миллион нафари эътиқод қилади. тарихий манбаларнинг далолат беришича буддавийликнинг асосчиси шаҳзода сидхартхадир. у вафот этгандан сўнг будда -"ҳақиқатга эришган" деб аталган. у ушбу олий мақсадга эришиш учун гаутама уруғидан бўлган энг обрўли шакъя қабиласини танлаган. ана шундан бу диний ривоятда будда-гаутама номи кенг тарқалган. диний ривоятларга кўра гаутама ҳинд қабиласи ҳукмдорларидан бирининг ўғли бўлиб, у бефарзанд бўлган, аммо унинг хотини ғойибдан ҳ...

Bu fayl DOCX formatida 12 sahifadan iborat (38,6 KB). "буддавийлик фалсафаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: буддавийлик фалсафаси DOCX 12 sahifa Bepul yuklash Telegram