мустақил иш

PPTX 20 sahifa 738,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
тасаввуф фалсафаси денов тадбиркорлик ва педагогика институти 5111700-бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш (сиртқи) йўналиши i босқич 117-гуруҳ талабаси рўзиева фируза абдухалил қизининг “диншунослик” фанидан тайёрлаган мустақил иш денов-2020 мавзу: тасаввуф фалсафаси 1. тасаввуф тушунчаси режа: 2. тасаввуф фалсафаси тасаввуф тушунчаси тасаввуф сўзи “сўфий” сўзидан, “сўфий” сўзи эса арабча “сўф” сўзидан олинган. сўф деб араблар жундан бўлган матони айтишган. дастлабки даврларда сўфийлик йўлини тутган кишилар, бошқа оддий кишилардан ажралиб туриши учун жундан тикилган чакмон (у ҳирқа деб ҳам айтилган) ёки пўстин кийиб юришни одат қилганлар. шунинг учун уларни жун чакмон кийиб юрувчилар, яьни сўфийлар деб атаганлар. сўфий бошқа одамлардан ўзини пок ва ғарибона турмуш кечириши, доимий тоат –ибодатда бўлиши ва фақат илоҳий руҳга қўшилишни мақсад қилиб қўйиши билан тубдан фарқ қилади. сўфий учун на дунёдан, на охиратдан таьма бўлмаслиги керак. тасаввуф инсоннинг маънавий камолотга эришиш йўлидир. бу йўл тўрт қисимга ажратилади: 1) шариат; 2) тариқат; 3) маърифат; 4) ҳақиқат. шариат …
2 / 20
барча шартларига амал қилиш, бу дунёдан юз ўгириш, охиратни авфзал билиш, ҳақиқат сирларидан огоҳ бўла бориш кўзга ташланади. ҳақиқат тасаввуфнинг энг юқори – олий босқичидир. унда эзгулик ва ёмонликнинг моҳиятини тўла англаб етиш, ҳар қандай кўнгил истакларини пинҳон тутишнинг уддасидан чиқиш ҳамда шариат, тариқат, маърифат тлабларини тўлиқ бажариш талаб қилинади. тасаввуф фалсафаси тасаввуф, бир томондан, дин ва шариат, иккинчи томондан, фалсафа ва ҳикмат илми билан боғлиқ ҳолда ривожланиб келган ўзига хос таълимотдир. аммо шуниси борки, сўфийлар ўзларини ҳар доим файласуфларга ва калом аҳли (шариат аҳли уламолари)га қарама-қарши қўйиб келганлар. нега? чунки калом аҳли қуръон оятлари, пайғамбар ҳадисларини зоҳиран ўрганиш, олам яратилиши ва тузилишини айнан диний тасаввурлар билан тушунтиришдан нарига ўтмас, исломни ҳам, иймонни ҳам ақл билан қабул қилиш ва аҳкомларнинг расм-русумлари, одатларни мустаҳкам сақлаш учун курашганлар. тасаввуф инсон ҳақидаги бу қарашларни қабул қилган. шу каби инсоннинг икки асос – жисм ва руҳдан иборатлиги, инсон жисмида тўрт унсур – сув, олов, …
3 / 20
адим. чунки баъзи ишларда тасаввуфнинг билиш назарияси бўлган ирфон илмини иррационализм ёхуд мистика деб таърифлаш расм бўлиб келмоқда. худди шу ерда тасаввуфдаги учинчи ўзига хослик келиб чиқади. яъни ақлий тараққиёт, бор билимларни эгаллаш билан қаноатланмасдан, балки руҳни чиниқтириб, қалбни мусаффолаш орқали чексиз камолотга интилиш, ўз-ўзини такомиллаштириш, янги-янги мақомлар-мартабаларни эгаллаб бориш. бу эса фақат назарий тайёргарлик, таълим-таҳсил билан бўлмайди, бунинг учун муайян руҳий-маънавий йўл-тариқатни босиб ўтиш, қаттиқ ва қатъий чекланиш ва маҳрумликларни бошдан кечириш лозим, дейди сўфийлар. шундай қилиб, тўртинчи хусусият – тасаввуфда илоҳий ишқ орқали покланиш ва пок парвардигор васлига етишиш ғоясидир (яъни инсон ва илоҳнинг қоришиб, қўшилиб кетиши ғояси). парвардигор – бир идеал, унинг олами мутлақ поклик олами. шунинг учун инсон ҳам батамом пок бўлгандагина бу оламга эриша олади. пок бўлиш учун эса қалбда шу поклик тимсоли улуғ тангрига беҳудуд ва адо бўлмас муҳаббат бўлиши керак. бу муҳаббат мавҳум бир туйғу эмас. инсоннинг мутлақ ҳақиқат, мутлақ адолат ва покликка …
4 / 20
ълимотининг иккинчи қисми – тажаллий назариясига кўра, бутун олам зоти азалий нурининг порлашидан мавжудлик топади. ҳаракат ва боғланишлар, вобасталиклар, ҳаёт жилолари шундан. инсон буни идрок этса ўз раббини тезроқ танийди. демак, яна инсон билан боғлиқ қилиб тушунтирилади. ваҳдатул шуҳуд тарафдорлари эса ибн арабий номи билан боғлиқ ваҳдатул вужуд таълимотини ислоҳ қилиб, уни яна ҳам инсонга яқинлаштириб талқин этадилар. яъни, олам вужудининг ягоналиги эмас, балки олам ягоналигини мушоҳада этиш биринчи режага олиб чиқилди. парвардигор инсон қалбида акс этиб, ўзидан шоҳидлик беради ёки ўзини-ўзи мушоҳада этади. маълум бўладики, инсон қанчалик камолга эришса, покланиб, илоҳийлашиб борса, унда илоҳийлик сифатлари кўпайиб бораверади ва охир-оқибатда у мансур ҳаллож каби “анал ҳақ” (“мен ҳақман”) дейишга ҳақли бўла олади. тасаввуфнинг “фалсафалашиш” даври бўлмиш xii-xiii асрларда бир қатор мутафаккир адиблар, ориф сўфийлар етишиб чиқдики, биз уларни тасаввуфни фалсафа билан боғловчилар деб айтамиз. чунончи, ибн ал арабий, абу ҳомид муҳаммад ғаззолий, фаридиддин аттор, айнулқузот ҳамадоний, азизиддин насафий, яҳё суҳравардий, …
5 / 20
й шоири ёки олими деб ном чиқарган кишиларнинг асарларида дунёвий билимлар, ҳикмат ва донишмандликнинг бутун бир сандиғини очиш мумкин. масалан, жалолиддин румийнинг асарларида қанчадан-қанча фалсафа бор, қанчадан-қанча инсоний муаммолар тилга олиниб, ҳануз тозалигини йўқотмаган фикрларни топиш мумкин. тасаввуф мусулмон халқларининг ахлоқига чуқур сингиб борган, бу шу даражадаки, дарвеш, сўфий ахлоқи бир ибрат, намуна сифатида олиб қаралган. дарвеш кўпдан-кўп бадиий асарларнинг қаҳрамонига айланган. “ахлоқи носирий”, “ахлоқи жалолий”, “ахлоқи мўҳсиний” каби ўрта аср ахлоқ китобларида давлатчилик, адолатли жамият, одил ҳукмдор тушунчалари ҳам сўфиёна қарашларга боғлаб талқин этилади. бу бадиий адабиётдан чуқур ўрин олади ва ўзига хос тасаввуф эстетикаси шаклланди. адабиётлар: 1. каримов и.а. донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. «fidokor» газетаси, 2000 йил 8 июн. 2. основы философии. — т., ўзбекистон, 1998. 3. фалсафа. — т., шарқ, 1999. 4. қ. назаров тахрири остида. фалсафа асослари. т., 2005. 5. философиский энциклопедический словар. м., 1999. 6. мустақиллик: илмий изоҳли оммабоп луғат. т., 1999. эътиборингиз учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мустақил иш" haqida

тасаввуф фалсафаси денов тадбиркорлик ва педагогика институти 5111700-бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш (сиртқи) йўналиши i босқич 117-гуруҳ талабаси рўзиева фируза абдухалил қизининг “диншунослик” фанидан тайёрлаган мустақил иш денов-2020 мавзу: тасаввуф фалсафаси 1. тасаввуф тушунчаси режа: 2. тасаввуф фалсафаси тасаввуф тушунчаси тасаввуф сўзи “сўфий” сўзидан, “сўфий” сўзи эса арабча “сўф” сўзидан олинган. сўф деб араблар жундан бўлган матони айтишган. дастлабки даврларда сўфийлик йўлини тутган кишилар, бошқа оддий кишилардан ажралиб туриши учун жундан тикилган чакмон (у ҳирқа деб ҳам айтилган) ёки пўстин кийиб юришни одат қилганлар. шунинг учун уларни жун чакмон кийиб юрувчилар, яьни сўфийлар деб атаганлар. сўфий бошқа одамлардан ўзини пок ва ғарибона турмуш кечириши, доимий тоат ...

Bu fayl PPTX formatida 20 sahifadan iborat (738,8 KB). "мустақил иш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мустақил иш PPTX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram