периферик эндокрин безлар

PDF 7 pages 242.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
периферик эндокрин безлар қалқонсимон без тараққиёти. қалқонсимон без эктодермал келиб чиқишга эга, ютқин туби ўсимтасидан ривожланади, 4 ҳафталарда оғиз бўшлиғи ва ютқин чегарасидаги эпителийниниг инвагилацияси кўринишида куртак ҳосил бўлади. тил илдизида эпителиал тортма — қалқонсимон-тил чиқарув найчаси ўсади. дистал қисми иккита тармоқ беради — қалқонсимон безнинг бўлажак бўлакларига. кейин чиқарув найча ютқиндан ажралади ва редукцияга учрайди. дистал қисми бўйин олди кўринишида қолади. айрим ҳолларда найчанинг қолдиқларидан қўшимча безлар хосил бўлади, бўйиннинг турли баландлигида, тил илдизи, бўйин мушаклари орасида, кўкс оралиғида, кекирдак ѐнида улар буқоқ, гоҳида рак ҳосил бўлиш манбаи бўлиши мумкин. эпителийнинг iii ва iv жуфт жабра чўнтакларидан қалқонсимон олди бези куртаги ривожланади, у қалқонсимон без куртаги билан контактда бўлади. v жуфт жабра чўнтагидан (ютқин) ультимобронхиал танача ҳосил бўлади. у қалқонсимон без с ҳужайрасининг ривожланиш манбаи бўлиб хизмат қилади. эпиталиал куртак қалқонсимон без бўлакчаларига ўсади ва хужайра тробекулаларини хосил қилади ва мезинхимага ўсиб киради. тробекула ичида фолликулалар шаклланади, марказдан периферияга …
2 / 7
зин аминокислотасини сақланади, эптда углевод компонентлари бирикиши бошланади ва гольжи комплексида якунланади. секрет ..................... давомида секретор доначалар шаклланади, хужайранинг апикал қисмига сўрилади ва фолликул бўшлиғи-коллоидга ажралади. 2-босқич – йодлантириш, яъни йод атомлари тиреоглобулинга қўшилади, бу эса коллоидда юз беради. йод қондан тиреоцитлар апикал юзаси ѐрдамида ушланади. кейинги босқич гормоннинг ҳосил бўлиши, ҳужайралар тиреоглобулинни фагацитоз йўли билан коллоиддан қайта сўриб олиши, унинг лизосомалар таъсирида парчаланиши ва қонга трийодтиронин, 2 тетрайодтиреониннинг (тироксин) чиқиши. шундай қилиб, тиреоцитларнинг секретор жараѐнида донадор эпт, голъжи аппарати ва лизосомалар иштирок этади. ҳужайралар апикал юзасида микроворсинкалар бор. ҳужайра шаклини функционал фаолликка қараб ўзгартириб туради. фаол ишлаѐтган ҳужайралар баланд, гипофункцияда эса яссилашади (i). тиреоид гормони организмдаги моддалар алмашувини бошқариб туради. оқсил алмашинуви: оқсиллар синтезини кучайтиради, организмда азотни ушаб туради. ортиқча гормонлар скелет мушаги оқсилларининг, юрак мушаги оқсилларининг парчаланишига таъсир кўрсатади. углевод алмашинуви: ичакларда глюкозанинг сўрилишини кучайтиради, шу билан бирга гликогенолизни кучайтиради, жигарда, юракда ва мушаклардаги гликоген миқдорини камайтиради. ёғ …
3 / 7
к усти гипертрофияси, жинсий безлар фаолиятининг бузилишига олиб келади; гипотиреоз эса хотиранинг сусайишига, кретинизм, семириш, тепакалликка олиб келади. озиқ махсулотларда йоднинг етишмаслиги тироксин ҳосил бўлишининг камайишига олиб келади, гипофизда ттг ажралиши кучаяди, тиреоцитларнинг секретор фаоллиги ошади, коллоид миқдори камаяди, тириоцитларнинг сони уларнинг бўлиниши ҳисобига ошади. натижада без катталашади, фоликуллар девори .......... бу ҳолат паренхиматоз зоб деб аталади. фолликулларда коллоиднинг тўпланиши билан борадиган безнинг катталашиши эса коллоид зоб деб аталади. агар тиреоглобулин безнинг стромасига кириб борса, унда аутоиммун касаллик ривожланади, строма ўсиб кетиши ҳисобига без йириклашади, унда лимфоцитлар миқдори янада ошади, ҳатто лимфа тугунлари пайдо бўлиши мумкин, фолликуллар атрофияга учрайди, тиреоид гормонининг ҳосил бўлиши бузилади (хошимото касаллиги). фолликуллар ораларида алоҳида эпителий хужайралари ѐки уларнинг тўпламлари жойлашади (интерфолликуляр эпителий, улардан янги фолликуллар пайдо бўлади). гоҳида ўзига хос оч хужайралар ҳам учрайди. уларнинг миқдори тиреотоксикозда, гипертиреозда ошади, бу тиреоцитларнинг ўтиш босқичидаги ҳолати деб ҳисобланади. қалқонсимон безнинг иккинчи тур хужайраси-оқиш хужайралар (с- хужайралар) ѐки …
4 / 7
йидагича таъсир кўрсатади: 1) фолликуляр хужайраларда йод тўпланиши хусусияти ошади; 2) гликопротеид синтези ва унинг коллоидга секреция қилиниши кучаяди; 3) коллоидда гликопротеиднинг йодланиши кучаяди; 4) тиреоид гормони ажралиб чиқиши билан борадиган тиреоглобулиннинг парчаланиш тезлиги ошади. ттг таъсирида фолликул хужайраларининг ўлчами катталашади, коллоиднинг ҳажми эса кичраяди. қалқонсимон безнинг нерв орқали бошқарилиши; - симпатик импульслар йоднинг ютилишини кўпайтиради, гормоногинезни кучайтиради, лекин паренхиманинг пролиферациясини сусайтиради; - парасимпатик импульслар қалқонсимон без фаолиятини пасайтиради. қалқонсимон олди бези одатда 4 та, баъзида ундан кўпроқ безлардан ташкил топган. улар қалқонсимон без бўлакларининг орқароғида жойлашган, бириктиривчи тўқимали капсула билан ажралиб туради, лекин қалқонсимон безнинг умумий капсуласи билан ташқи томонидан ўралиб туради. капсуладан қон томирлар ва нерв толалари тўсиқлар ҳосил қилиб туради. бўлакларда аниқ чегаралар йўқ. безда эндокрин хужайралар оролча ѐки ички ва бир неча қатор полигонал шаклдаги хужайралар жойлашади. бу хужайралар турлича типга ажратилади: қорамтир, бош ва оч хужайралар. бош хужайралар паратирин гормони ишлаб чиқаради, уларда яхши ривожланган …
5 / 7
рли гуруҳ мушакларининг узоқ спастик қисқаришига айтилади. нафас мушакларининг шундай қисқариши айниқса хавфли ҳисобланади. паратирин қондаги са миқдорини меъѐрлаштириб туради, бу бевосита суякларнинг остеокластлар билан резорбциясини ва са нинг ювилишини стимуллайди; бундан ташқари буйракка таъсир этиб, сийдик билан са нинг ажратилишини камайтиради; буракда фосфатнинг секрециясини кучайтиради; бу эса қонда са миқдорининг ошишига олиб келади; ичакда са нинг сўрилишини кучайтиради. кальций скелет структурасида, турли моддаларнинг базал мембрана орқали ўтишида, гормонлар секрециясида, турли ферментлар системасида, мушаклар қисқаришида ва бошқа муҳим аҳамиятга эга. кальцийнинг концентрацияси доимийдир, уни д витамин, паратгормон, тиреокальцитонинлар ичакка, буйракка ва суяк тўқимасига таъсир этиб, бошқариб туради. витамин д кальций ва фосфорнинг ичак орқали сўрилишини таъминлайди, суяк тўқимасига паратгормон таъсири реакциясини фаоллаштиради, бу эса қондаги кальций миқдорини оширади. маълумки кальцийнинг депоси суяк хисобланади, шунинг учун .... гормонларнинг ўзаро муносабати бузилса суякнинг ҳолатига таъсирини кўрсатади. паратгормон остеокластлар билан суяк тўқимасининг резорбциясини кучайтирса, кальцийтомин суякнинг резорбция жараѐнини тормозлайди. қалқонсимон олди бези фосфор …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "периферик эндокрин безлар"

периферик эндокрин безлар қалқонсимон без тараққиёти. қалқонсимон без эктодермал келиб чиқишга эга, ютқин туби ўсимтасидан ривожланади, 4 ҳафталарда оғиз бўшлиғи ва ютқин чегарасидаги эпителийниниг инвагилацияси кўринишида куртак ҳосил бўлади. тил илдизида эпителиал тортма — қалқонсимон-тил чиқарув найчаси ўсади. дистал қисми иккита тармоқ беради — қалқонсимон безнинг бўлажак бўлакларига. кейин чиқарув найча ютқиндан ажралади ва редукцияга учрайди. дистал қисми бўйин олди кўринишида қолади. айрим ҳолларда найчанинг қолдиқларидан қўшимча безлар хосил бўлади, бўйиннинг турли баландлигида, тил илдизи, бўйин мушаклари орасида, кўкс оралиғида, кекирдак ѐнида улар буқоқ, гоҳида рак ҳосил бўлиш манбаи бўлиши мумкин. эпителийнинг iii ва iv жуфт жабра чўнтакларидан қалқонсимон олди бези куртаги рив...

This file contains 7 pages in PDF format (242.5 KB). To download "периферик эндокрин безлар", click the Telegram button on the left.

Tags: периферик эндокрин безлар PDF 7 pages Free download Telegram