эндокрин системасининг марказий аъзолари

PDF 6 pages 256.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
эндокрин системасининг марказий аъзолари эндокрин системасининг марказий аъзоларига гипофиз, эпифиз ва гипоталамус киради. гипофиз бошқа эндокрин безларнинг фаолиятини бошқаради. гипоталамус ҳамма эндокрин система бошқарувида олий марказ ҳисобланади. гипоталамус гипоталамус эндокрин системасининг энг олий марказидир. у ички аъзоларнинг ишини мувофиылаштиради ва аъзоларнинг ишини нерв ва эндокрин система оркали бажарилишини таъминлайди. нерв системаси ва эндокрин системанинг материал асоси гипоталамусдаги нейросекретор хужайралар хисобланади. гипоталамус оралиқ миянинг базал қисмида жойлашган бўлиб, у бош мия iii қоринчасини ўраб туради. iii қоринча бўшлиғи чуқурча инфундибулумгача давом этади. чуқурча девори гипофиз оѐқчаларини хосил қилиб, гипофиз оѐқчалари қуйи (дистал) қисмида гипофизнинг орқа булагини ѐки нейрогипофизни хосил қилади. гипофиз оѐқчаларининг олд томонида iii қоринчаларини девори қалинлашган бўлиб, уни оралиқ тепалик ѐки медиал эминенция (eminentia mediata) дейилади. медиал эминенция эпендимоглия ҳужайраларидан иборат бўлиб, у ҳужайраларнинг баъзилари танницитларни хосил қилади. танницит ҳужайраларнинг ўсиқлари медиал эминенция сохасида бирламчи капиляр тўри билан боғланади. гипоталамо – гипофизар муносабат гипоталамуснинг ўзи унча катта бўлмаса хам, …
2 / 6
дорсомедиал ядролар жойлашган. уларнинг сейросекретор ҳужайраларидаги калта аксонлар шу ернинг ўзида бирламчи капиллярлар тўрига етиб боради, уларнинг гормонлари қон орқали аденогипофиздаги иккиламчи капиллярлар тўрига келиб тушади ва аденогипофизнинг стимулловчи (либеринлар) ва пасайтирувчи (статинлар) фаолиятига таъсир кўрсатади. бирламчи капиллярлар нормал веналарда йиғилади, гипофиз оѐқчаси орқали олдинги бўлакка ўтади ва яна капиллярларга тармоқланади, сўнг олиб кетувчи веналар гормонларни умумий циркуляция учун олиб кетади. либеринлар – рилизинг омиллар бўлиб гипофиздаги ўзига мос гормонларга таъсир кўрсатади ва худди шундай номланади: 1. соматокринин (самотолиберин) ѐки ўг (ўсиш гормони) – рилизинг гормони, ўб нинг секрецияси ва синтезини стимуллайди, соматотроп ҳужайраларидаги цамфни кучайтиради; 2. тиреотропин – рилизинг гормон нафақат ттг секрециясини стимуллайди, балки пролактиннинг, ҳатто акромегалия билан хасталанганларда ўсиш гормонининг секрециясини ҳам стимуллаши мумкин. 3. гонадотропин – рилизинг гормон фсг, лг ва пролактин секрециясини стимуллайди, унинг секрециясидаги бузилишлар организмда кенг спектирдаги ўзгаришларга олиб келади: гипогонадизм, аменореядан то сохта ҳомиладорликкача (унинг аналоги простата ва сут безларининг ракида даволаш …
3 / 6
лактинни – ингибирловчи омил (пролактиностатин) пролактиннинг секрециясини сусайтиради ва гонадотропинлар секрециясини стимуллайди; миянинг бошқа қисмларида ва йўлдошда ҳам топилган. 3. дофамин гонодотроп гормони, ттг, полактин секрециясини сусайтиради. 4. меланостатин меланотропинлар ҳосил бўлишини пасайтиради. гипофиз бу 1,5 х 1,0 см ҳажмда, турк эгарчасида жойлашиб қаттиқ мия пардаси билан ўралган ва ташқи муҳит таъсирларидан мустаҳкам ҳимояланган. гипофиз турли манбалардан пайдо бўлган иккита қисмдан иборат: эндокрин қисмга тааллуқли аденогипофиз ва оралиқ мия ўсиғи ҳисобланган нейрогипофиз. аденогипофиз олдинги, оралиқ ва туберал қисмларга бўлинади. тараққиёти. аденогипофизнинг куртаги бирламчи оғиз бўшлиғи томидан эпителийнинг ботиб кириши натижасида пайдо бўлади, яъни келиб чиқиши бўйича эктодерманинг ҳосиласи ҳисобланади. орқа бўлак- нейрогипофиз эса оралиқ мия воронкаси тубидан, нейроглиядан ҳосил бўлади. эбриогенез иккинчи ойлари охирида эпителий чўнтак оғиз бўшлиғидан ажралади, ҳамма томонидан мезинхема билан ўралади, фақат миянинг пастки томонидан ўралмайди. чўнтакнинг олдинги қисмидаги ҳужайралардан олдинги бўлак ҳосил бўлса, тепага кўтарилган ўсимтадан – pars tuberalis – оралиқ қисм ҳосил бўлади. эпителиал ва …
4 / 6
деб ҳисобланади, секрет тўплана бошлагандан сўнг улар хромофил ҳужайраларга аланади. хромофил ҳужайралар ўз навбатида ацидофил ва базофилларга бўлинади. ацидофил ҳужайралар: 1) саматотроп ҳужайралар, ўсиш гормонини ишлайди (саматотроп гормони – стг). бу гормоннинг бўлмаслиги ѐшларда ўсишни тўхтатади, унинг ортиқча секрецияси эса (ўсмаларда) – гигантизмни келтириб чиқаради. агар ўсма инсон ўсишини тўхтагандан сўнг юзага келса унда суяклар қалинлашиши кузатилади, айниқса қўл бармоқларида, товонда, пастки жағда, бурунда (акромегалия). бу ҳужайралар учун хос: силлиқ эндоплазматик тўр, гольжи апарати яхши ривожланган, кам миқдорда митохондриялар кўплаб 300-400 нм ўлчамдаги доначалар. болаларнинг ўсиши жараѐнида стг таъсир этадиган асосий жой эпифизар пластинка ҳисобланади, яъни у эпифиз ва диафиз орасидаги тоғайнинг ўсишини стимуллайди ва натижада суяк узунлашади. бунга қарама-қарши стгнинг бўлмаслиги эпифизар пластинканинг юпқалашишига олиб келади, эрта суякланади ва суякнинг ўсиши тўхтайди. стг жуфт аъзолар бирортаси олиб ташлангандан сўнг ривожланадиган компенсатор гипертрофия механизмида иштирок этади, оқсиллар синтезини стимуллайди ва жигар реакциясидан сўнг унинг ҳужайралар бўлинишини кучайтиради. тахмин қилинишича, ўсиш …
5 / 6
250 нм) доначалар жойлашган. доначалар билан бир қаторда йирик зич гликопротеид томчилари кўринади. тахминан бу ҳужайраларнинг бир тури фолликулостимулловчи гормон (фсг), бошқаси эса – лютеинловчи гормон (лг) секреция қилади. улар эркакларда ҳам, аѐлларда ҳам ишлаб чиқарилади, фақат аѐлларда улар циклик ажралиб туради. бу гормонлар жинсий ҳужайраларнинг ривожланиши ва етилишини, жинсий гормонларнинг секрециясини, иккиламчи жинсий белгиларни ривожланишини стимуллайди. жинсий безлар олиб ташланганда гонодотроп ҳужайралар катталашади, донадор эпт ҳажми нисбатан ошади, улар кескин кенгаяди, гольжи комплекси катталашади, доначаларнинг сони ошади. баъзида секрет бутун ҳужайраларни деярли эгаллаган битта йирик вакуолага қуйилади. бу ҳужайралар “кастрация ҳужайралари” деб аталади. 4) треотроп ҳужайралар – треотроп гормони (ттг) секреция қилади, бу гормон қалқонсимон безнинг фаолиятини бошқаради. бу ҳужайралар полигонал шаклда, уларнинг доначалари энг майда (150-200 нм). қалқонсимон без олиб ташлангандан сўнг бу ҳужайралар ўзига хос структурага эга бўлади: донадор эпт кескин кенгаяди, лекин доначаларнинг сони ошиб кетмайди. ҳужайралар катаксимон кўринишга эга бўлади ва улар “тиреоидэктомия ҳужайралари” деб …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "эндокрин системасининг марказий аъзолари"

эндокрин системасининг марказий аъзолари эндокрин системасининг марказий аъзоларига гипофиз, эпифиз ва гипоталамус киради. гипофиз бошқа эндокрин безларнинг фаолиятини бошқаради. гипоталамус ҳамма эндокрин система бошқарувида олий марказ ҳисобланади. гипоталамус гипоталамус эндокрин системасининг энг олий марказидир. у ички аъзоларнинг ишини мувофиылаштиради ва аъзоларнинг ишини нерв ва эндокрин система оркали бажарилишини таъминлайди. нерв системаси ва эндокрин системанинг материал асоси гипоталамусдаги нейросекретор хужайралар хисобланади. гипоталамус оралиқ миянинг базал қисмида жойлашган бўлиб, у бош мия iii қоринчасини ўраб туради. iii қоринча бўшлиғи чуқурча инфундибулумгача давом этади. чуқурча девори гипофиз оѐқчаларини хосил қилиб, гипофиз оѐқчалари қуйи (дистал) қисмида гипофизни...

This file contains 6 pages in PDF format (256.7 KB). To download "эндокрин системасининг марказий аъзолари", click the Telegram button on the left.