эндокрин тизим физиологияси

DOCX 9 sahifa 41,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
7-мавзу. эндокрин тизим физиологияси. р е ж а : 1. эндокрин системанинг эволюцияси ва физиологик функциясини бошқариш. 2. ички секреция ва гормон тушунчалари, гормонларнинг ўзига хос хоссалари ҳамда ички секреция безларининг функцияларини ўрганиш усуллари ва энг муҳим ички секреция безлари. 3. қалқонсимон без ички секрецияси ва қалқонсимон без ёнидаги безчалар. 4. меъда ости бези ва буйрак усти безлари. 5. жинсий безлар, унинг ички секрецияси (эркаклик ва урғочилик жинсий гормонлари). 6. гипофиз бези. 7. эпифиз бези. 8. айрисимон без. 9. нерв ва эндокрин системаларнинг ўзаро боғлиқлиги. филогенезда нерв системасидан кейин махсус ўзидан физиологик актив химиявий моддалар ишлаб чиқарадиган органлар-безлар ривожланган. махаллий фаоллари узатиш ҳужайрадан-ҳужайрага жуда секин тарзда амалга ошиб, филогенетик жиҳатдан унинг қон орқали тарқалишига нисбатан дастлабки формаси ҳисобланади. айрим ҳайвонларда нерв системаси ва нервлари қўзғалган вақтларда ҳудди шу тартибда химиявий маҳсулотлар узатилади. кейинги ривожланиш босқичида масофадан таъсир қилувчи фаоллар (дистант активаторлар) ўзининг ажралиб чиққан жойига нисбатан узоқдан бевосита таъсир кўрсатади, …
2 / 9
усулидан, кимёвий таркиби, таъсир қилиш ҳарактеридан қатъий назар, битта умумбиологик қонуният бирлаштиради. улар модда алмашинувида қатнашади, морфологик дифференциацияда, организмни ўсиш ва ривожланишида, кўпайишида унинг асосий функцияларини бажаради. эндокрин системани нерв ситемаси бошқариб туради ва алоқани вужудга келтиради, гормонлар организмни ҳар хил қисмларнинг ўзаро муносабатларини таъминлайди. органлар, тўқималар ва ҳужайраларнинг ўзаро гуморол боғланишда уларнинг баъзилари алоҳида муҳим роль ўйнайди, чунки улар модда алмашинувига, орган ва тўқималарнинг функциясига ўзига хос таъсир этувчи моддаларни ишлаб чиқаради. бу моддалар гормонлар деб (грекча «қўзғатиш» сўзидан) уларни ишлаб чиқарувчи органлар эса эндокрин безлар ёки ички секреция деб аталади. уларни шундай аталишига сабаб, ташқи секреция безларига қарама-қарши уларни чиқариш йўллари бўлмайди ва ўзи ҳосил қиладиган секретларини тўғридан-тўғри қонга қуяди. гормонларни бир неча ўзига хос хоссалари мавжуд. 1.ҳар бир гормон муайян орган ва функцияларга таъсир этиб, уларда ўзига хос ўзгаришларни юзага чиқаради. 2.гормонлар биологик жиҳатдан актив бўлади. масалан: 1 гр адреналин (буйрак усти безлари гормони) 10 млн бақадан …
3 / 9
қа ва бошқа ҳайвонлардан олинган гормонал препаратларни медицинада қўллаш мумкин. гормонлар фермент ёки ферментларни активловчи модда ҳам эмас, улар ҳужайрасиз муҳитдаги кимёвий ўзгаришларга таъсир этмайди. гормонлар фақат ҳужайраларда ёки уларнинг структураларида рўй берувчи жараёнларга таъсир этади. масалан: қалқонсимон бези гормони тироксин метахондриядаги кимёвий жараёнларга таъсир кўрсатиб уларда оксидланиш жараёнларини кучайтиради. меъда ости безининг гормони-инсулин ҳужайра мембраналарининг глюкозага нисбатан ўтказувчанлигини оширади. гормонларнинг кўпайиб чиқиши организмнинг аҳволига ва ташқи муҳит шароитига боғлиқ. гормонлар томонидан бошқариладиган жараёнларнинг қандай бориши шу гормонларнинг ҳосил бўлиш тезлигини идора этувчи муҳим фактордир. ички секреция безларининг ҳужайраларидан ишланиб чиққан моддалар организмида моддалар алмашинувининг муайян жараёнларнинг ўзгартиради. бу жараёнлар маълум миқдорга етгач гормон ҳосил бўлиши ва чиқиши тўхтайди. қонда шакар камайиб қолганда инсулин ҳосил бўлиши сусаяди: қонда na васа ионларининг концентрацияси ошиб кетганда алдостерон (қондаги na ионларининг концентрациясини оширадиган гормон) ёки паратгормон (қондаги са ионларини концентрациясини оширадиган гормон) секреция сусаяди. гормон ишланиб чиқиши мураккаб нерв-гуморал йўл билан бошқарилади. физиологик …
4 / 9
ўлимлари, қон, ички секреция безларининг функциясига таъсир кўрсата олади. гормонлар мустақил бошқарувчилар эмас. гормонларнинг ҳосил бўлиши ва қонга ўтиши-организм функцияларининг нерв-гуморал йўл билан бошқариладиган ягона занжирнинг звеноларидир. ички секреция безларининг функцияларини ўрганиш учун қуйидаги усуллар қўлланилади 1.айрим ички секреция безини қисман ёки бутунлай олиб ташлашдан кейинги ўзгаришларни ёки шу безга кимёвий модданинг таъсирини ўрганиш. 2.бирор эндокрин бездан олинган кимёвий жиҳатдан актив гормонларни нормал ҳайвонга ёки ички секреция бези олиб ташланган ҳайвонга юбориш ёки ўша без тўқимасини организмга кўчириб ўтказиш. 3.бирорта эндокрин бези зарарланган ёки олиб ташланган организмга иккинчи организмни улаш. бунда безни олиб ташлаш оқибатларини иккинчи организм безидан чиқаётган гормонлар ҳисобига жараёнлари ўрганилади. 4.эндокрин бези суст ёки ортиқча ишлайдиган беморларни даволаш мақсадида қилинган операция оқибатларини текшириш. гормонларнинг кимёвий тузилиши маълум ёки номаълум эканлигига қараб, органларнинг суюқликлари ёки қондаги гормонлар миқдори турли усулларда аниқланади. гормоннинг кимёвий тузилиши маълум бўлса, миқдори оғирлик бирлигида кўрсатилади. гормонлар кимёвий тузилиши номаълум бўлса миқдори шартли биологик …
5 / 9
, шунга қарамай бу бездан соатига 5-6 литр қон ўтади, бу организмдаги қоннинг ҳаммаси демакдир. қалқонсимон без гормоннинг қимёвий асосини-тиреоглобулин ташкил этиб, ундан 2 гормон: тироксин ва трийодтиронин шаклланади. қалқонсимон без гормони тироксин-кристалл модда бўлиб, таркибида 65% йод бўлади. табиий тироксин сунъий йўл билан олинган тироксиндан активлиги 3 борабар ортиқ бўлади. қалқонсимон безда яна оралиқ маҳсулот-дийодтирозин бўлиб, у тироксинга тескари таъсир кўрсатади. қалқонсимон без таркибида сақланувчи йодни тироксин тури 15-16%, дийодтирозин-33% ташкил этади. организмда тироксин йоддан ва тироксиндан синтезланади. одамни қалқонсимон бези ҳар куни 0,3 мг йод ажратиб чиқаради. нормал холда гормон ажралиши учун организмда йодни сон миқдори доимий бўлиб туриши учун овқат ва ичимлик суви билан кириб туриши лозим. қалқонсимон безда йодни концентрацияси бошқа органларга нисбатан бир неча 100 марта ортиқ бўлади, яъни 25-50% мг. катта ёшдаги киши организмида 25 мг йод бўлиб, шунинг 15 мг қалқонсимон безда бўлади. шунингдек қалқонсимон безда-трийодтиронин шаклланади ёки ҳосил бўлади, тироксинга нисбатан миқдори …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"эндокрин тизим физиологияси" haqida

7-мавзу. эндокрин тизим физиологияси. р е ж а : 1. эндокрин системанинг эволюцияси ва физиологик функциясини бошқариш. 2. ички секреция ва гормон тушунчалари, гормонларнинг ўзига хос хоссалари ҳамда ички секреция безларининг функцияларини ўрганиш усуллари ва энг муҳим ички секреция безлари. 3. қалқонсимон без ички секрецияси ва қалқонсимон без ёнидаги безчалар. 4. меъда ости бези ва буйрак усти безлари. 5. жинсий безлар, унинг ички секрецияси (эркаклик ва урғочилик жинсий гормонлари). 6. гипофиз бези. 7. эпифиз бези. 8. айрисимон без. 9. нерв ва эндокрин системаларнинг ўзаро боғлиқлиги. филогенезда нерв системасидан кейин махсус ўзидан физиологик актив химиявий моддалар ишлаб чиқарадиган органлар-безлар ривожланган. махаллий фаоллари узатиш ҳужайрадан-ҳужайрага жуда секин тарзда амалга оши...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (41,4 KB). "эндокрин тизим физиологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: эндокрин тизим физиологияси DOCX 9 sahifa Bepul yuklash Telegram