лимфа тугунлари

DOCX 6 sahifa 44,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
мавзу:қон яратувчи ва иммун химоя аъзолари. лимфа тугунлари периферик қон яратувчи ва иммун-ҳимоя аъзоларидан биридир. лимфа тугунлари лимфа томирлари бўйлаб жойлашиб, қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. лимфа тугунларида т-ва в- лимфоцитларнинг кўпайиши ва уларниг антигенга мос равишда ихтисосланиши кузатилади. т- ва в-лимфоцитларнинг ўзаро ҳамда микромуҳит ҳужайралари билан мулоқотда бўлиши маълум антигенларга қарши специфик антителолар ишлаб чиқаришга олиб келади. 2. тугунлар оқиб ўтаётган тўқима суюқлигини ёки лимфани барча ёт антигенлардан тозалайди. 3. тугунлар тўқима суюқлиги учун ўзига хос йиғувчи аъзо ёки депо бўлиб ҳисобланади. 4. лимфа тугунларида қон орқали келган моноцитларнинг макрофагларга ва итердигитирловчи ҳужайраларга айланиши рўй беради. тараққиёти. лимфа тугунлари лимфа томирлари йўлларида пайдо бўлади. тугун куртагининг атрофида жойлашган мезенхима ҳужайраларидан тугунни ўраб турувчи капсула, ичкарисига ботиб кирувчи трабекулалар ва строманисини ҳосил қилувчи ретикуляр тўқима ривожланади. куртакнинг чеккаларида мезенхима ҳужайралари бирлашиб қирғоқ синусини, ичкарига қараб йўналган хужайралар эса, оралиқ синусларни ҳосил қилади. тўрсимон строманинг бўшлиқлари 4- ойдан лимфоцитлар билан тўла бошлайди. …
2 / 6
иборатдир. мағиз модда эса мағиз тасмалари ва улар орасида жойлашган синуслардан ташкил топган. пўстлоқ ва мағиз моддалар чегарасида лимфоцитлар тарқоқ ҳолда ётадиган оралиқ ёки пўстлоқ олди зона (рагасогтех) фарқланади. асосан т- лимфоцитлар жойлашиши туфайли бу соҳа тимусга тобе ёки т- зона деб аталади. пўстлоқ модда. лимфоид фолликуллар пўстлоқ модданинг асосий қисмини ташкил этади. улар диаметри 0,5—1 мм атрофидаги юмалоқ ёки овал тузилмалардир. ҳар бир фолликулда унинг ташқи (қопловчи), ўрта (оралиқ) ва марказий қисмлари фаркланади. ташқи ва оралиқ қисмларда асосан майда ва ўрта лимфоцитлар жойлашади. фолликулнинг марказий қисми очроқ бўялиб, герминатив ёки кўпайиш марказлари дейилади.бу соҳанинг турли антигенлар таъсири остида ўзгариши унинг реактив марказ ҳам деб аталишига сабабдир. фолликуллар таркибига асосан в-лимфоцитлар ва уларнинг ҳосиласи ҳисобланган плазматик ҳужайралар киради. шу туфайли фолликуллар суяк кўмигига тобе ёки в-зонага киритилади. организмга антигенлар тушганда кўпайиш маркази кенгайиб, унда жуда кўп микдорда митоз йўли билан бўлинадиган ҳужайралар кузатилади. аксинча, организмнинг нисбатан тинч ҳолатида кўпайиш марказлари …
3 / 6
расида в- лимфоцитлар учун микромуҳит яратувчи дендритли ҳужайралар ҳам учрайди. мағиз тасмаларда асосан в-лимфоцитлар ва улардан ҳосил бўлган плазмоцитлар бўлиши туфайли тасмалар суяк кўмигига тобе ёки в- зона деб ҳисобланади. тасмалар орасида магиз синуслари жойлашган. лимфа тугуни (мағиз моддаси). тугундаги лимфа ҳаракати. тугунга лимфа олиб келувчи томирлар дастлаб чекка ёки капсула ости синусларига қуйилади. бу синуслар тугун капсуласи ва фолликуллар орасида жойлашган. уларнинг ташқи деворини ҳосил қилувчи эндотелий ҳужайралари базал мембранада ётиб, тузилиши жиҳатдан лимфа томирларининг эндотелий ҳужайраларидан деярли фарқланмайди. синусларнинг фолликулларни қоплаб турувчи ички деворида эса эндотелийга ўхшаш яссилашган ретикуляр ҳужайралар бўлиб, уларнинг орасида ёриқлар кўринади, лекин базал мембрана бу ерда бўлмайди. эндотелий ҳужайралари орасидаги ёриқлар орқали тугунда ҳосил бўлган янги лимфоцитлар лимфага тушиши ёки аксинча, лимфа суюқлигидан тугунга ўтиши мумкин. лимфа чекка синуслардан оралиқ синусларга ёки фолликуллар ва трабекулалар орасида жойлашган синусларга ўтади. улардан лимфа суюқлиги мағиз моддага ўтиб, бу ердаги мағиз тасмалар ва трабекулалар орасидаги мағиз синусларга …
4 / 6
лар ва қон пластинкалари ҳам ҳосил бўлади. 4. талоқда яшаш муддатини ўтаган эритроцитлар ва қон пластинкалари емирилади. 5. талоқда бир қанча биологик актив моддалар ишланиб, улар қизил суяк кўмигида кечадиган эритропоэз ва тромбоцитопоэз жараёнларини бошқариб туради. 6. талоқ - қон депоси. тараққиёти. талоқ куртаги даставвал эмбрион тараққиётининг 5—6- ҳафтасида пайдо бўлади. у ривожланаётган катта чарви ичидаги мезенхима ҳужайраларининг зич тўпламидан ҳосил бўла бошлайди. 7—8- ҳафталарга бориб талоқда макрофаглар, 11 —12-ҳафталарда эса в-лимфоцитлар пайдо бўлади. эмбрион тараққиётининг 5-ойигача талоқда гранулоцитопоэз, эритропоэз ва тромбоцитопоэз жараёнлари фаол кечади. сўнгра бу жараёнлар аста-секин сусаяди, лимфоцитопоэз эса, аксинча, кучаяди. тузилиши. талоқ тоқ орган, шакли чўзиқ, қонга тўлиб туриши туфайли тўқ қизил рангли бўлади. у сиртдан сероз парда ва зич фиброз капсула билан ўралган. капсуладан орган ичига йўғон тўсиқлар трабекулалар ўсиб киради. секин-аста ингичкалашиб борувчи бу трабекулалар талоқни унчалик яхши ифодаланмаган бўлакчаларга бўлади. капсулада айрим силлиқ мушак ҳужайралари бўлади. талоқда қон томирлар кирадиган жойда капсула қалинлашиб …
5 / 6
тик фолликулининг тимусга тобе қисми ҳисобланади ва бу ерда т-лимфоцитлар, макрофаглар ва идх жойлашади. талоқнинг ок пульпасида куйидаги зоналар ажратилади: 1) купайиш маркази; 2) периартериал зона; 3) ёпқич (мантий) зона; 4) қирғоқ зона. кўпайиш маркази ва ёпқич (мантий) зона асосан в-лимфоцитлардан, в-лимфобластлардан, плазмоцитлардан, макрофаглардан иборат. бу зоналар в-зоналар бўлиб, бу ерда в-лимфоцитлар учун микромуҳит ҳосил қилувчи фдх жойлашади. қиргоқ зона қизил пульпа билан чегарадош бўлиб, унда т- ва в- лимфоцитлар ва якка макрофаглар учрайди. қиргоқ зонани қирғоқ синусоидал томирлари ўраб туради. қизил пульпа талоқнинг асосий қисмини ташкил этиб, ретикуляр тўқима ва унда жойлашган қон ҳужайраларидан иборат. қизил пульпа синусоид типдаги қон томирларга жуда бойдир. қизил пульпанинг синусоидлар орасида жойлашган қисми пульпар ёки талоқ тасмалари деб аталади. бу тасмаларда в-лимфоцитлар ва улардан ҳосил бўлган плазмоцитлар учрайди. қизил пульпанинг ретикуляр стромасида моноцитлардан ҳосил бўлган фагоаитоз қилувчи ҳужайралар — макрофаглар (спленоцитлар) ва эритроцитлар жуда кўп бўлади. талоқда қон айланиши ( т алоқ артерияси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"лимфа тугунлари" haqida

мавзу:қон яратувчи ва иммун химоя аъзолари. лимфа тугунлари периферик қон яратувчи ва иммун-ҳимоя аъзоларидан биридир. лимфа тугунлари лимфа томирлари бўйлаб жойлашиб, қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. лимфа тугунларида т-ва в- лимфоцитларнинг кўпайиши ва уларниг антигенга мос равишда ихтисосланиши кузатилади. т- ва в-лимфоцитларнинг ўзаро ҳамда микромуҳит ҳужайралари билан мулоқотда бўлиши маълум антигенларга қарши специфик антителолар ишлаб чиқаришга олиб келади. 2. тугунлар оқиб ўтаётган тўқима суюқлигини ёки лимфани барча ёт антигенлардан тозалайди. 3. тугунлар тўқима суюқлиги учун ўзига хос йиғувчи аъзо ёки депо бўлиб ҳисобланади. 4. лимфа тугунларида қон орқали келган моноцитларнинг макрофагларга ва итердигитирловчи ҳужайраларга айланиши рўй беради. тараққиёти. лимфа тугунлари лимфа ...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (44,1 KB). "лимфа тугунлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: лимфа тугунлари DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram