нотариат

DOCX 18 sahifa 51,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
нотариат ўзбекистон республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ўрқ-497-сон «юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни ҳамда ўзбекистон республикаси президентининг 2018 йил 13 апрелдаги пқ-3666-сон «ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғига нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йурикномага асосан ўзбекистон республикасининг «нотариат тўғрисида»ги қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди ўзбекистон республикаси "нотариат тўғрисида"ги қонуни-нинг 1-моддасида: "ўзрда нотариатнинг вазифаси жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатла-рини нотариуслар томонидан қонунларда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан ҳимоя қилишни таъминлашдан иборатдир" дейилган. нотариуснинг бу хилдаги йўналишини кўриб, унинг фаолиятига ўзига хос услублар бевосита ҳуқуқни муҳофаза қилиш билан боғлиқлигига аҳамият берамиз. нотариатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти билан боғлиқлигини биз нотариал ҳаракатларнинг мазмунидан ҳам кўришимиз мумкин. …
2 / 18
ш функцияси билан боғлиқ бўлиб, шу хилдаги функцияларни амалга оширишда ҳамкорлик қилади. нотариат бу битимлар ва бошқа келишувларнинг тўғри ва ўз вақтида ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, мерос ҳуқуқини гувоҳлантирадиган, ижро хатларини ёзадиган ва бошқа нотариал ҳаракатларни амалга оширадиган махсус ташкил этилган орган ёки муассасалар мажмуидир. ҳозирда нотариатнинг бир неча турлари мавжуд. у давлат нотариал идоралари ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли бўлган мансабдор шахслардан шунингдек, хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи муасса-салардан иборат. нотариус мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларида нотариал ҳаракатларни фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) амалга оширади. бошқа давлатларнинг ҳудудида нотариал ҳаракатларни, бундай ваколатни амалга оширишга ваколатли бўлган ўзбекистон республикаси консуллик муассасаларининг мансабдор шахс-лари бажарадилар. нотариал идораси ўзр адлия вазирлиги томонидан ташкил этилади. нотариал идораларида фаолият кўрсатувчи барча нотариус (нотариус ва катта нотариус)лар давлат хизматчилари ҳисобланади ва иш ҳақини бюджет ҳисобидан оладилар. уларга худди адлия органларининг хизматчилари сингари унвонлар берилади. уларнинг зиммасида ҳозирда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ишнинг асосий қисми юклатилган. "нотариат …
3 / 18
таътилга чиқиш ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларнинг барча турини олиш ҳуқуқидан фойдалана-ди. нотариусга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тайин-лаш ва тўлаш ҳамда унинг давлат пенсия таъминоти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. ўзбекистон республикасида нотариус лавозимига олий юридик маълумотга эга бўлган, давлат нотариал идорасида ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ҳузурида камида 1 йил муддатли амалиётни ўтаб, малака имтиҳони топширган, нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицен-зияга эга бўлган ўзр фуқароси тайинланади. нотариуснинг олий юридик маълумотли стажери ва ёрдамчиси бўлиши мумкин. тегишли давлат нотариал идорасига стажер ва ёрдамчини ишга қабул қилиш меҳнат шартномаси асосида қорақалпоғистон республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар, тошкент шаҳар ҳо-кимликлари адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади. хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус меҳнат тўғ-рисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, олий юридик маълумот-га эга бўлган шахслар орасидан стажерни, шунингдек, ёрдамчини мустақил тарзда ишга қабул қилишга ҳақлидир. юридик мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган шахслар учун амалиёт муддати тегишлича қорақалпо-ғистон …
4 / 18
сиясининг қарори устидан шикоятлар ушбу комиссиянинг қарори манфаатдор шахснинг қўлига топширилган кундан бошлаб, бир ой ичида ўзр адлия вазирлиги қошидаги апелляция комиссиясига берилади. малака комиссиясининг имтиҳонидан ўта олмаган шахслар ушбу комиссиянинг қарори чиққан кундан бошлаб камида бир йилдан сўнг қайта имтиҳон топширишга қўйилади. малака ва апелляция комиссиялари тўғрисидаги низомларни ўзр адлия вазирлиги тасдиқлайди. нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия қорақалпоғистон республикаси адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан малака комиссияларининг қарорлари асосида берилади. лицензия бериш тартиби ўзр адлия вазирлиги томонидан белгилаб қўйилади. лицензия бериш рад этилганлиги устидан судга қорақалпоғистон республикаси адлия вазирлиги, адлия бошқармасининг қарори олинган кундан бошлаб, бир ой ичида шикоят қилиш мумкин. лицензия олган, лекин уч йил мобайнида нотариус лавози-мида иш бошламаган фуқаронинг малака имтиҳонини қайта топширганидан кейингина нотариус лавозимида ишлашига йўл қўйилади. нотариус: - илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари, тад-биркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланишга; - шартномалар тузишда воситачилик хизмати кўрсатишга ҳақли эмас. нотариус ўз фаолиятида мустақил …
5 / 18
и-гагина берилиши мумкин. амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълу-мотномалар (маълумотлар), суд, прокуратуранинг, тергов орган-ларининг талабига биноан улар юритаётган ишлар муносабати билан берилади. фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномалар қонун ҳужжатларида назар-да тутилган ҳолларда солиқ органига тақдим этилади. васият-нома тўғрисидаги маълумотномалар васият қилувчининг вафоти-дан кейингина берилади. амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. ўзбекистон республикасида давлат нотариал идоралар тар-моғи, уларнинг штатлари давлат нотариал идоралари учун белги-ланган штатлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўринлавозим-лар жадвалига риоя қилган ҳолда ўзр адлия вазирлиги томо-нидан тасдиқланади. икки нафар ва ундан ортиқ нотариус ишлайдиган давлат нотариал идоралари нотариусларидан бири катта давлат нота-риуси этиб тайинланади ва унинг зиммасига ушбу нотариал идо-ранинг маъмурий ташкилий ишларини назорат қилиш вазифаси юклатилади. нотариус лавозими ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан таъсис этилади ва тугатилади. нотариал округдаги нотариуслар лавозимининг сонини ўзр адлия вазирлиги томонидан белгиланади. нотариусга муайян ҳудудда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нотариат" haqida

нотариат ўзбекистон республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ўрқ-497-сон «юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни ҳамда ўзбекистон республикаси президентининг 2018 йил 13 апрелдаги пқ-3666-сон «ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғига нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йурикномага асосан ўзбекистон республикасининг «нотариат тўғрисида»ги қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди ўзбекист...

Bu fayl DOCX formatida 18 sahifadan iborat (51,0 KB). "нотариат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: нотариат DOCX 18 sahifa Bepul yuklash Telegram