jinoiy ishlariga oid hukm

PDF 19 sahifa 334,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
«т а с д и қ л а й м а н» яккасарой тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси ўзбекистон республикаси номидан ҳ у к м 2017 йил 3 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича тошкент шаҳар олмазор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья м.абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси д.норқулов ва м.матниёзовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси тошкент шаҳар олмазор туман прокурорининг ўринбосари ж.усманов, судланувчи и.розимов ва унинг ҳимоячилари тошкент шаҳар “miranda rules” адвокатлик бюроси адвокати о.киличев, тошкент шаҳар “oyqor tog'i himoyasi” адвокатлик бюроси адвокати ж.мусурманкулов, тошкент шаҳар “gulyamov, sadikov and partners” адвокатлик фирмаси адвокати ф.раззақов, судланувчи с.рахматов ва унинг ҳимоячиси тошкент шаҳар “javohir partners” адвокатлик бюроси адвокати т.файзиев, судланувчи ш.яминов ва унинг ҳимоячиси тошкент шаҳар “olmazor advokatlari” адвокатлар ҳайъати адвокати б.шарипованинг иштирокида, розимов ихтияр бахтиярович, рахматов сухбатилла шухратилла ўғли ва яминов шавкатжон саматжоновичга нисбатан 1-713/17-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. иш ҳужжатларига кўра: рахматов сухбатилла шухратилла ўғли (raxmatov suxbatilla shuxratilla o'g'li), 1991 йил …
2 / 19
йича гаров эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2017 йил 17 август куни олган, ўзбекистон республикаси жкнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 28,211-моддаси 1-қисми билан айбланган. розимов ихтияр бахтиярович (rozimov ixtiyar baxtiyarovich), 1987 йил 6 июнь куни хоразм вилоятида туғилган, миллати ўзбек, ўзбекистон республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, икки нафар фарзандлари бор, тошкент шаҳар олмазор тумани 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси лавозимида ишлаган, муқаддам судланмаган, тошкент шаҳар, юнусобод тумани, 2-мавзе, 33-уй, 60-хонадонда доимий 2 рўйхатда турувчи, иш бўйича 2017 йил 21 июндан қамоқда, айблов хулосаси нусхасини 2017 йил 7 август куни олган, ўзбекистон республикаси жкнинг 210-моддаси 1-қисми билан айбланган. суд судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: рахматов сухбатилла шухратилла ўғли ва яминов шавкатжон самаджоновичлар ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, ходжаев тўлқин иркинджановичнинг тошкент шаҳар 1-сонли …
3 / 19
иши учун нотариус розимов ихтияр бахтияровичга пора тариқасида тақдим этиши лозимлигини маълум қилган. 2017 йил 21 июнь куни с.рахматовнинг кўрсатмаларига асосан давом эттирилган тезкор тадбирда, олмазор тумани 3-сон нотариал идораси нотариуси и.розимов х.ходжаевага тегишли уйни сотиш учун унинг тошкент шаҳар 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган ўғли т.ходжаевдан тергов ҳибсхонасига кириб нотариал тартибда розилик аризаси ва ишончнома расмийлаштириб бериш эвазига ўз хизмат жойида, яъни олмазор тумани, сағбон-фаробий кўчаси 5-уйда жойлашган нотариал идора биносида котибаси с.ахунбаева орқали с.рахматовдан кимёвий ишлов берилган 200 ақш долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. судланувчи рахматов сухбатилла шухратилла ўғли суд мажлисида айбига тўлиқ қирор бўлиб, 2017 йил июнь ойининг ўрталарида унинг ёшликдан бирга ўсган дўсти яминов шавкат ўзининг 440-22-23 рақамли телефонидан унинг 741-28-98 рақамли телефонига қўнғироқ қилиб, тўлқин ака исмли шахс билан танишиб қолганлигини, унинг укаси жиноят содир қилганлиги сабабли, тошкент шаҳар 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётганлигини, онасининг номидаги уйни сотиш учун укасининг нотариал тасдиқланган розилиги …
4 / 19
хонасига кириб у ерда сақланаётган шахсдан уй олди-сотдиси бўйича нотариал ишончнома ва ариза расмийлаштириш кераклигини айтганлигини, шунда и.розимов унга 1-сонли тергов хибсхонасига охирги маротаба кирганида кечга қолиб кетганлигини, у ерда нотариал харакатларни амалга ошириш бир мунча қийинлигини айтганлигини, у и.розимовнинг гапини пулга ишора қилаётганлигини билиб, бу хизмати учун мижоз яхшигина пул бермоқчи эканини айтганлигини, шунда нотариус и.розимов пайшанба ва жума кунлари ишламаслигини, ҳафта давомида иш кунида керакли ҳужжатлар билан офисига келишини айтганлигини, сўнг у дўсти шавкатга қўнғироқ қилиб нотариус билан гаплашганини ва тўлқин аканинг ўзи билан кўришиб гаплашиб олиши кераклигини айтганлигини, сўнг шавкат тўлқин акага қўнғироқ қилиб, уни қорақамиш-2/5 даҳасида жойлашган “оқтепа лаваш” кафесига таклиф қилганлигини, тўлқин ака учрашув жойига етиб келгунига қадар у шавкат билан тўлқин аканинг манфаатларида нотариус и.розимов орқали ҳал қилмоқчи бўлган ишлари учун ундан нотариус учун деб 600 ақш доллари сўрашларини ва ушбу пулни барчасини нотариусга беришлари кераклигини айтишларини ҳамда ундан олган 600 ақш долларидан 300 …
5 / 19
гини, у тўлқин акадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб бир ўзи нотариуснинг олдига, яъни нотариал идорага кирганлигини, қолганлар эса ташқарида қолганлигини, у нотариал идорага кирганидан ўнг девор бўйлаб жойлашган нотариуснинг хонасига кириб унга телефон орқали гаплашилган масала, яъни 1-сонли тергов ҳибсхонасига кириб нотариал ҳаракатни амалга ошириш масаласида келганлигини айтиб, иш ҳолатини тушунтирганлигини, и.розимов у олиб келган т.ходжаев ва унинг укасини шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини кўриб яна бир қанча ҳужжатлар кераклигини айтганлигини, у 4 и.розимовнинг олдида турган калькуляторни узатиб юборишини сўраб, ушбу калькуляторга 300 рақамини ёзиб и.розимовга кўрсатганлигини, шунда и.розимов “қанчаси менга” деганлигини, шунда у 200 рақамини ёзиб кўрсатганлигини, и.розимов “сўмдами” деб сўраганида, у “йўқ” деб, 200 ақш долларини қанча бўлишини калькуляторда ёзиб кўрсатганлигини, и.розимов тўлқин акани ўзини олиб келишини, ундан сўраши ва тушунтириши керак бўлган нарсалари борлигини айтганлигини, шундан сўнг у ташқарига чиқиб тўлқин акани чақириб уни нотариус и.розимовнинг олдига олиб кирганлигини, шунда и.розимов тўлқин акага олиб келиши лозим бўлган бир қанча …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"jinoiy ishlariga oid hukm" haqida

«т а с д и қ л а й м а н» яккасарой тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси ўзбекистон республикаси номидан ҳ у к м 2017 йил 3 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича тошкент шаҳар олмазор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья м.абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси д.норқулов ва м.матниёзовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси тошкент шаҳар олмазор туман прокурорининг ўринбосари ж.усманов, судланувчи и.розимов ва унинг ҳимоячилари тошкент шаҳар “miranda rules” адвокатлик бюроси адвокати о.киличев, тошкент шаҳар “oyqor tog'i himoyasi” адвокатлик бюроси адвокати ж.мусурманкулов, тошкент шаҳар “gulyamov, sadikov and partners” адвокатлик фирмаси адвокати ф.раззақов, судланувчи с.рахматов ва унинг ҳимоячиси тошкент шаҳар “javohir partners” адвокатлик бюроси адвокати т.файзиев, суд...

Bu fayl PDF formatida 19 sahifadan iborat (334,8 KB). "jinoiy ishlariga oid hukm"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: jinoiy ishlariga oid hukm PDF 19 sahifa Bepul yuklash Telegram