davlat bojiga stavkalar haqida qaror

DOCX 11 pages 28.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори давлат божи ставкалари ҳақида «давлат божи ҳақида» ўзбекистон республикасининг қонунига мувофиқ вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. илова қилинаётган давлат божи ставкалари тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги: ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда «давлат божи ҳақида» ўзбекистон республикаси қонунини қўллаш бўйича йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритсин; давлат божининг бюджет даромадига ўз вақтида ва тўлиқ тушиши устидан тегишли назоратни таъминласин. 3. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 359-сон, «давлат божи ставкалари ҳақида» 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон (ўзбекистон республикаси қт, 1993 й., 4-сон, 15-модда) қарорлари, вазирлар маҳкамасининг 1993 йил 21 сентябрдаги 470-сон қарори ва вазирлар маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарори 7-бандининг иккинчи—олтинчи хатбошлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. ўзбекистон республикасининг бош вазири а. муталов тошкент ш., 1994 йил 3 ноябрь, 533-сон вазирлар маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган давлат божи ставкалари олдинги таҳрирга қаранг. 1. фуқаролик …
2 / 11
р қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан — энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида; никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган ҳолда бож 1-банднинг «а» кичик бандига мувофиқ даъво баҳоси бўйича белгиланади; г) бедарак йўқолган ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда қобилиятсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан — энг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида; д) уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатга олинган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида; е) алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида; изоҳ. оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти фактларини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилмайди. …
3 / 11
да. 2. иқтисодий судларга бериладиган: а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан — даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда; б) мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида; в) банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида; г) хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида; д) апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан — биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ставкалар; е) суд ҳужжатларининг дубликатларини ҳамда томонлар ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан иқтисодий суд томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини бериш тўғрисидаги аризалардан — ҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида; ж) ҳакамлик …
4 / 11
ракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан (шикоятлардан): фуқаролардан — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида; юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида; в) нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан (шикоятлардан): — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари; г) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан аризалардан (шикоятлардан): фуқаролардан — энг кам ойлик иш ҳақининг1 баравари юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида; д) апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан — аризалар (шикоятлар) берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи; е) суд ҳужжатларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини бериш тўғрисидаги аризалардан — …
5 / 11
ундан ортиқ бўлганда тошкент, нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида бошқа аҳоли пунктлари энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида изоҳ. мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига кўчмас мол-мулкни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади; б) тошкент шаҳри ва тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун: ўзбекистон республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан кўчмас мол-мулк сотиб олинганда — шартнома суммасининг 5 фоизи, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг камида 10 баравари миқдорида; тошкент шаҳри ва тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davlat bojiga stavkalar haqida qaror"

ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори давлат божи ставкалари ҳақида «давлат божи ҳақида» ўзбекистон республикасининг қонунига мувофиқ вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. илова қилинаётган давлат божи ставкалари тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги: ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда «давлат божи ҳақида» ўзбекистон республикаси қонунини қўллаш бўйича йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритсин; давлат божининг бюджет даромадига ўз вақтида ва тўлиқ тушиши устидан тегишли назоратни таъминласин. 3. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 359-сон, «давлат божи ставкалари ҳақида» 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон (ўзбекистон республикаси қт, 1993 й., 4-сон, 15-модда) қарорлари, вазирлар ма...

This file contains 11 pages in DOCX format (28.8 KB). To download "davlat bojiga stavkalar haqida qaror", click the Telegram button on the left.

Tags: davlat bojiga stavkalar haqida … DOCX 11 pages Free download Telegram