bukhoro davlat tibbiyot instituti

PPTX 36 sahifa 3,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 36
абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиет институти абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти мавзу: ҳазм ва унинг турлари. оғиз бўшлиғида ва меъдада овқат ҳазм бўлиши. маърузачи : доц д.а.очилова режа 1.ҳазм турлари. 2.ҳазм тизимининг функциялари. 3.ҳазм тизимини ўрганиш усуллари. 4.оғиз бўшлиғидаги ҳазм. 5.сўлакнинг хоссалари ва вазифалари 6. сўлак ажралишининг бошқарилиши. 7. меъдадаги ҳазм. 8. меъдада шира ажралишининг бошқарилиши. 9. меъданинг ҳаракат фаолияти. ҳазмнинг моҳияти. ҳазм-истеъмол қилинган овқат ҳазм йўлларида физик ва кимёвий ўзгартириладиган мураккаб физиологик ва биохимик жараёнлардир. бунинг натижасида озикли моддалар ўзларининг пластик ва энергетик қимматини сақлаб қоладилар ва турга хослик хусусиятларини йўқотадилар. озиқ моддаларнинг майдаланиши, бўкиши, эриши физик ўзгаришлар бўлиб, уларнинг ҳазм ширалари таъсирида емирилиши-кимёвий ўзгаришдир. ҳазм шираси таркибидаги гидролитик ферментлар бу жараёнда катта аҳамиятга эга. ҳазм йўлида овқатли моддаларни босқичма босқич ишловдан ўтказилиши ва шира ажралиши. ҳазм турлари гидролитик ферментларнинг келиб чиқиши моҳиятига қараб ҳазм хусусий, симбионт ва аутолитик каби уч турга …
2 / 36
нинг гидролиз жараёни қаерда бажарилаётганлигига қараб ҳазм бир неча турга, ҳужайра ичи - ва ташидаги ҳазмларга бўлинади. хужайра ичидаги ҳазм фагоцитоз ва пиноцитоз (эндоцитоз) йўли билан ҳужайра ичига олиб кирилган моддаларнинг лизосомал ферментлар таъсирида гидролизга учраши. ҳужайрадан ташқаридаги ҳазм дистант ва контакт, девор олди ёки мембранадаги ҳазмга бўлинади. дистант ҳазм ферментлар ҳосил бўлган жойдан маълум бир узоқликда, ҳазм йўли бўшлиғида сўлак, меъда ва меъда ости безлари ферментлари таъсирида амалга оширилади. бундай ҳазм бўшлиқдаги ҳазм деб ҳам аталади. девор олди, контакт ёки мембранадаги ҳазм ингичка ичакнинг микроворсинкалари ва мукополисахарид ипчалари гликокаликслар билан ҳосил қилинган жуда катта юзада амалга оширилади, микроворсинкада «сафланиб» турган ферментлар таъсирида моддалар гидролизга учрайди. хазм тизимининг функциялари. ошқозон-ичак йўли қизилўнгач, меъда, ингичка ва йўғон ичаклардан иборат бўлиб найсимон тузилишга эга, ҳазм тизимининг бир қисмини ташкил қилади. бу соҳада озиқли моддалар механик ва кимёвий ишловдан ўтади ва сўрилади. овкат ҳазм килиш системаси. ҳазм тизимининг шира ажратиш фаолияти. шира ажратиш …
3 / 36
ияти амалга оширилади. ҳазм йўлида ихтиёрий ва ихтиёрсиз, макро- ва микромотор фоалиятлар намоён бўлади. мотор фаолияти ҳазм йўлининг ҳар хил соҳасида овқатли моддани қабул қилиш, чайнаш, ютиш, меъдада озиқнинг ушлаб турилиши, меъдадан ичакка озиқли моддаларнинг ўтказилиши, ўт пуфагининг қискариши ва бўшашиши, химуснинг ичак бўйлаб ҳаракати, ингичка ичакдан йўгон ичакка химуснинг ўтиши, сфинктерларнинг қискариши ва бўшашиши, йўғон ичак ҳаракати, калнинг шаклланиши, дефекация-барчаси ҳазм тизимининг мотор фаолияти натижасидир. сўрилиш озиқли моддалар таркибий қисмини ҳазм йўлидан ички муҳитга, қон ва лимфага ташилишидир. сўрилган модда организмга етказиб берилади ва тўқима модда алмашинувида ишлатилади. оғиз бўшлиғидан карбонсувлар сўлак α-амилазаси таъсирида декстрин, малтоолигосахарид ва малтозагача парчаланади. оғиз бўшлиғида қисқа вақт давомида бўлганлиги туфайли озиқли модда деярли сўрилмайди. лекин айрим доривор моддалар оғиз бўшлиғида тезда сўрилади ва бундан тиббиётда фойдаланилади. меъдада оз миқдорда аминокислоталар, глюкоза бироз кўпроқ сув ва унда эриган минерал моддалар, кўп миқдорда алкогол сўрилади. ҳазм тизимининг ўрганиш усуллари. экспериментал усуллар.ўткир тажрибалар. ўткир тажриба наркоз …
4 / 36
чаклар шира ажратиш ва ўт ажралиш фаолиятини зондли ва зондсиз усулларда ўрганиш мумкин. оғиз бўшлиғидаги хазм ҳазм оғиз бўшлиғидан бошланади, бу ерда озиқли моддалар механик ва кимёвий ишловдан ўтади. механик ишлов-озиқ моддаларнинг майдаланиши, уларнинг сўлак билан намланиши ва овқат луқмасининг ҳосил қилишидан иборат. кимёвий ишлов-сўлак таркибидаги ферментлар таъсирида озиқ моддаларнинг гидролизга учрашидир. оғиз бўшлиғига уч жуфт катта сўлак безларининг: қулок олди, жағ ости, тил ости ва тилнинг юзасида, танглай ва лунж шиллиқ қаватида жойлашган кўп майда сўлак безларининг чиқарув йўллари очилган. қулоқ олди ва тилнинг ён юзасида жойлашган безлар шираси-сероз (оқсил)-яъни сув, оқсил ва тузлардан иборат. тилнинг ўзагида, қаттиқ ва юмшоқ танглайда жойлашган сўлак шилимшиқ бўлиб жуда кўп муцин сақлайди. жағ ости ва тил ости безлар аралаш ҳарактерга эга. оғиз бўшлиғи аъзолари сўлакнинг таркиби ва хоссалари. оғиз бўшлиғидаги сўлак аралаш ҳарактерга эга. унинг рн 6,8-7,4 га тенг. одамларда бир суткада 0,5-2л сўлак ажралади. сўлак 99% сув ва 1% қуруқ моддалардан …
5 / 36
одда алмашинувида ҳосил бўлган баъзи метаболитлар сўлак таркибида чиқарилади, буларга сийдик кислотаси, мочевиналар киради. шунингдек, айрим доривор моддалар (хинин, стрихнин) ва организмга ташқаридан тушган моддаларнинг айримлари (симоб тузлари, алкогол ) сўлак таркибида ажралади. ҳимоя вазифаси-сўлак таркибида лизоцим сақланганлиги туфайли бактериоцид хоссасига эга. муцин кислота ва ишқорларни нейтраллаш хоссасига эга. сўлак таркибида кўп миқдорда иммуноглобулинлар бўлиб, улар патоген микроорганизмлардан ҳимоя қилади. сўлак таркибида қон ивиши тизимига оид моддалар аниқланган, буларга махаллий гемостазни таъминловчи қон ивиш факторлари: қон ивишига қарши факторлар ва фибринолитик ва фибрин стабилловчи фаолликка эга моддаларнинг борлиги. трофик вазифаси- сўлак таркибидаги калий, фосфор, рухлар тиш эмалини шаклланиши учун сарфланади. сўлак ажралишининг бошқарилиши. озиқ моддалар оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги механо-, термо- ва хеморецепторларга таъсир қилади. бу рецепторлардан қўзғалиш тил (уч шохли нерв толаси) ва тил халқум нервлари, ноғора толаси (юз нерви толаси) ва хиқилдоқнинг юқоридаги нервлари (адашган нерв толаси) орқали узунчок миядаги сўлак ажратиш марказига боради. у ердан эфферент толалар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 36 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bukhoro davlat tibbiyot instituti" haqida

абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиет институти абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти мавзу: ҳазм ва унинг турлари. оғиз бўшлиғида ва меъдада овқат ҳазм бўлиши. маърузачи : доц д.а.очилова режа 1.ҳазм турлари. 2.ҳазм тизимининг функциялари. 3.ҳазм тизимини ўрганиш усуллари. 4.оғиз бўшлиғидаги ҳазм. 5.сўлакнинг хоссалари ва вазифалари 6. сўлак ажралишининг бошқарилиши. 7. меъдадаги ҳазм. 8. меъдада шира ажралишининг бошқарилиши. 9. меъданинг ҳаракат фаолияти. ҳазмнинг моҳияти. ҳазм-истеъмол қилинган овқат ҳазм йўлларида физик ва кимёвий ўзгартириладиган мураккаб физиологик ва биохимик жараёнлардир. бунинг натижасида озикли моддалар ўзларининг пластик ва энергетик қимматини сақлаб қоладилар ва турга хослик хусусиятларини йўқотадилар. озиқ моддаларнинг майдаланиш...

Bu fayl PPTX formatida 36 sahifadan iborat (3,0 MB). "bukhoro davlat tibbiyot instituti"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bukhoro davlat tibbiyot institu… PPTX 36 sahifa Bepul yuklash Telegram