нефткимёвий синтезлар

DOCX 103 sahifa 1,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 103
мавзу: нефткимёвий синтезлар режа: 1.нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар 2.нефть таркибидаги углеводородлар. 3.алканларнинг асосий реакциялари. 4.нефть циклоалканлари ва уларнинг реакциялари. 5.нефтни қайта ишлашда ҳосил бўладиган тўйинмаган углеводородлар 6. нефть аренлари ва гибрид бирикмалари. таянч сўзлар: парафинлар, циклопарафинлар, аренлар, крекинг, каталитик крекинг, пиролиз, кокслаш, суюқ фракциялар. мавзунинг мақсади: нефтнинг асосий таркиби ва нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар хақида маълумот бериш. 1.нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар нефтни термик қайта ишлаш асосий жараёнлари қуйидагилардир: 1. термик крекинг. 2.пиролиз. 3.кокслаш. термик жараёнларни олиб бориш шароитига қараб хом ашё турли агрегат ҳолатда бўлиб қолиши мумкин. пиролиз жараёнида реакциялар газ фазада амалга оширилади, нефть қолдиқларини кокслаш жараёни эса суюқ фазада кетади, оғир хом ашёни термик крекингида эса газ ва суюқ фазалар биргаликда мавжуд бўлиши мумкин. термик крекинг нефтни қайта ишлаш оғир қолдиқларини термик крекинги қуйидаги маҳсулотлар олиш учун амалга оширилади; автомобиль бензини (ҳозирда ушбу жараён эскирган); қурум ишлаб чиқариш учун …
2 / 103
крекинг–қолдиқ (i) ва термогазойл (ii) олишда ҳосил бўладиган маҳсулотларнинг миқдори (% да) қуйида келтирилган: 1- жадвал термик крекингда олинган маҳсулотлар миқдори, % да маҳсулотлар номи i ii углеводородли газ 2,5 9,0 стабиллаш головкаси 3,4 3,0 крекинг – бензин 14,2 25,0 керосин – газойл фракцияси 3,9 - термогазойл - 22,0 крекинг – қолдиқ 74,4 39,0 йўқотишлар 1,6 2,0 хом ашё сифатида гудрон ва каталитик газойл аралашмаси ишлатилади. крекинг – бензин бензин қуйи кимёвий барқарорлиги ва юқори бўлмаган октан сони (66–68 мотор усули бўйича) билан характерланади. крекинг бензинини автомобиль бензини компоненти сифатида ишлатиш учун уни қўшимча барқарорлаштириш лозим. керосин-газойл фракцияси керосин–газойл фракцияси (200÷3500с) флот мазутининг қимматли компонентидир. у гидротозалангандан сўнг дизель ёқилғиси компоненти сифатида ҳам қўлланилиши мумкин. термогазойл термогазойл техник углерод ишлаб чиқаришда хом ашёдир. крекинг – қолдиқ крекинг қолдиқ (3500с дан юқори фракция) қозон ёқилғиси сифатида ишлатилади. у тўғридан - тўғри ҳайдаб олинган мазутга нисбатан юқори ёниш иссиқлигига ва қуйи қотиш …
3 / 103
нлар ҳамда с6–с8 аренлар ва бошқа компонентлар ҳосил бўлади. бензинлар пиролизида ҳосил бўладиган маҳсулотлар кенг оралиқда ўзгариб туриши 2-жадвалда кўрсатилган (%, масс.). 2-жадвал бензин пиролизида ҳосил бўладиган маҳсулотлар маҳсулотлар номи миқдори, (% масс.) этилен 22-32 пропилен 10-17 с4 – фракция 5-12 аренлар 6-13 тўғридан тўғри ҳайдаб олинган бензин ресурслари етишмаганлиги боис ва нархларнинг узлуксиз ўсиши оқибатида пиролиз хом ашёси сифатида кўпчилик давлатларда керосин–газойл фракцияси (170÷3800с) қўлланилмоқда. газойлларнинг пиролизида ҳосил бўладиган маҳсулотлар миқдори 9.3-жадвалда келтирилган. 9.3-жадвал газойлнинг пиролизида ҳосил бўладиган маҳсулотлари маҳсулотлар номи миқдори, (% масс.) этилен 16 – 23 пропилен 15 суюқ маҳсулотлар 50 ҳозирда пиролиз жараёни учун янада оғир бўлган хом ашёни ишлатиш тенденцияси кузатилмоқда. кокслаш кокслаш жараёнининг мақсади, нефть кокси ва кенг фракцион таркибли дистиллат олишдир. нефть коксини олиш учун хом ашё сифатида қуйидагилар ишлатилиши мумкин: бензинсизланган нефть, бирламчи қайта ишлаш қолдиқлари, мазутлар, ярим гудронлар, гудронлар; иккиламчи келиб чиқиш маҳсулотлари, крекинг қолдиқлар, каталитик крекинг оғир газойллари, пиролиз смолалари …
4 / 103
ва кокслаш шароитларига боғлиқдир. нефтнинг бирламчи қайта ишлаш қолдиқларидан олинган кокс миқдори 15÷25%, (масс.) ни, иккиламчи маҳсулотлардан олингани эса 30÷35%, (масс.) ни ташкил қилади. кокс билан биргаликда кўп миқдорда қимматли суюқ ва газ ҳолидаги маҳсулотлар ҳосил бўлади. уларнинг йиғма миқдори хом ашёга нисбатан ҳисоблаганда 70%, (масс.) га етади. кокслаш жараёнининг энг катта эффективлиги, ҳосил бўлаётган ҳамма маҳсулотларни ўз ўрнида тўла ишлатилганда кузатилади. углеводород таркиби бўйича аста–секин кокслаш газлари термик крекинг газлариникига яқин бўлиб, нефткимёвий синтез учун хом ашё бўлиб хизмат қилиши мумкин. кокслаш бензини қуйи сифатли (мотор усули бўйича октан сони 60-67, олтингугурт миқдори 1-2%) бўлгани учун уни ишлатишдан олдин тозаланиши ва бошқа жараёнларни ўташи лозим. уни гидротозалаш ва каталитик риформингга учратиш лозим. кокслаш бензини таркибида тўйинмаган углеводородларнинг кўплиги (37-60%) – уни нефткимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришларда (масалан, оксосинтез) қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади. керосин–газойл фракцияси газ турбина ва мотор ёқилғиларининг компоненти сифатида, каталитик крекинг ва қурум ишлаб чиқариш хом ашёлари сифатида …
5 / 103
0,14 мпа) босимда алюмосиликат катализатори иштирокида олиб борилади. каталитик крекинг маҳсулотларининг миқдори ва сифати қайта ишланаётган хом ашё ва катализаторнинг тавсифига ҳамда жараённинг режимига боғлиқдир. каталитик крекинг қурилмаларида ёғлиқ газ, беқарор бензин, енгил ва оғир каталитик газойл олинади. айрим ҳолларда лигроин ажратиб олиш ҳам кўзда тутилади. углеводородли газ 80÷90% с3-с4 фракциядан иборат бўлиб, ажратиб олингандан сўнг алкиллаш, полимерлаш жараёнларида, этилен, пропилен, бутадиен, изопрен, полиизобутилен, сирт–актив моддалар ва бошқа нефткимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. бензин фракцияси (қайнашнинг бошланиши–1950с)– автомобиль ва авиация бензини компоненти сифатида қўлланилади. унинг таркибига аренлар – 20÷30% (масс.), циклоалканлар– 8÷15% (масс.) ва алканлар– 45÷50 % (масс.) кириб, фракциянинг октан сони 78-85 (мотор усули бўйича) ни ташкил этади. енгил газойл (қ.б. 175-2000с–қ.о. 320-3500с)– дизель ёқилғисини компоненти сифатида, қурум ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида ҳамда мазут олишда суюлтирувчи сифатида ҳам қўлланилади. парафин хом ашёдан олинган енгил каталитик газойлнинг цетан сони 45÷56, нафтен – ароматика эса 25-35% ни ташкил этади. оғир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 103 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нефткимёвий синтезлар" haqida

мавзу: нефткимёвий синтезлар режа: 1.нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар 2.нефть таркибидаги углеводородлар. 3.алканларнинг асосий реакциялари. 4.нефть циклоалканлари ва уларнинг реакциялари. 5.нефтни қайта ишлашда ҳосил бўладиган тўйинмаган углеводородлар 6. нефть аренлари ва гибрид бирикмалари. таянч сўзлар: парафинлар, циклопарафинлар, аренлар, крекинг, каталитик крекинг, пиролиз, кокслаш, суюқ фракциялар. мавзунинг мақсади: нефтнинг асосий таркиби ва нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар хақида маълумот бериш. 1.нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар нефтни термик қайта ишлаш асосий жараёнлари қуйидагилардир: 1. термик крекинг. 2.пиролиз. 3.кокслаш. термик жараёнларни олиб бориш шароитига қараб хом ашё турли агрегат ҳолатда бўлиб қ...

Bu fayl DOCX formatida 103 sahifadan iborat (1,2 MB). "нефткимёвий синтезлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: нефткимёвий синтезлар DOCX 103 sahifa Bepul yuklash Telegram