neftkimyo'viy sintezlar

PPTX 54 стр. 182,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 54
презентация powerpoint мавзу: нефткимёвий синтезлар режа: 1.нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар 2.нефть таркибидаги углеводородлар. 3.алканларнинг асосий реакциялари. 4.нефть циклоалканлари ва уларнинг реакциялари. 5.нефтни қайта ишлашда ҳосил бўладиган тўйинмаган углеводородлар 6. нефть аренлари ва гибрид бирикмалари. таянч сўзлар: парафинлар, циклопарафинлар, аренлар, крекинг, каталитик крекинг, пиролиз, кокслаш, суюқ фракциялар. мавзунинг мақсади: нефтнинг асосий таркиби ва нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар хақида маълумот бериш. 1.нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар нефтни термик қайта ишлаш асосий жараёнлари қуйидагилардир: термик крекинг. 2.пиролиз. 3.кокслаш. термик жараёнларни олиб бориш шароитига қараб хом ашё турли агрегат ҳолатда бўлиб қолиши мумкин. пиролиз жараёнида реакциялар газ фазада амалга оширилади, нефть қолдиқларини кокслаш жараёни эса суюқ фазада кетади, оғир хом ашёни термик крекингида эса газ ва суюқ фазалар биргаликда мавжуд бўлиши мумкин. термик крекинг нефтни қайта ишлаш оғир қолдиқларини термик крекинги қуйидаги маҳсулотлар олиш учун амалга оширилади; автомобиль бензини (ҳозирда ушбу жараён эскирган); қурум ишлаб чиқариш …
2 / 54
а максимал миқдорда крекинг–қолдиқ (i) ва термогазойл (ii) олишда ҳосил бўладиган маҳсулотларнинг миқдори (% да) термик крекингда олинган маҳсулотлар миқдори, % да 1-жадвалда хом ашё сифатида гудрон ва каталитик газойл аралашмаси ишлатилади. маҳсулотлар номи i ii углеводородли газ 2,5 9,0 стабиллаш головкаси 3,4 3,0 крекинг – бензин 14,2 25,0 керосин – газойл фракцияси 3,9 - термогазойл - 22,0 крекинг – қолдиқ 74,4 39,0 йўқотишлар 1,6 2,0 крекинг – бензин бу бензин қуйи кимёвий барқарорлиги ва юқори бўлмаган октан сони (66–68 ) билан характерланади. крекинг бензинини автомобиль бензини компоненти сифатида ишлатиш учун уни қўшимча барқарорлаштириш лозим. керосин-газойл фракцияси керосин–газойл фракцияси (200÷3500с) флот мазутининг қимматли компонентидир. у гидротозалангандан сўнг дизель ёқилғиси компоненти сифатида ҳам қўлланилиши мумкин. термогазойл термогазойл техник углерод ишлаб чиқаришда хом ашёдир. крекинг – қолдиқ крекинг қолдиқ (3500с дан юқори фракция) қозон ёқилғиси сифатида ишлатилади. у тўғридан - тўғри ҳайдаб олинган мазутга нисбатан юқори ёниш иссиқлигига ва қуйи қотиш ҳароратига …
3 / 54
с8 аренлар ва бошқа компонентлар ҳосил бўлади. бензинлар пиролизида ҳосил бўладиган маҳсулотлар кенг оралиқда ўзгариб туриши 2-жадвалда кўрсатилган (%, масс.). бензин пиролизида ҳосил бўладиган маҳсулотлар 2-жадвалда тўғридан тўғри ҳайдаб олинган бензин ресурслари етишмаганлиги боис ва нархларнинг узлуксиз ўсиши оқибатида пиролиз хом ашёси сифатида кўпчилик давлатларда керосин–газойл фракцияси (170÷3800с) қўлланилмоқда. маҳсулотлар номи миқдори, (% масс.) этилен 22-32 пропилен 10-17 с4 – фракция 5-12 аренлар 6-13 кокслаш кокслаш жараёнининг мақсади, нефть кокси ва кенг фракцион таркибли дистиллат олишдир. нефть коксини олиш учун хом ашё сифатида қуйидагилар ишлатилиши мумкин: бензинсизланган нефть, бирламчи қайта ишлаш қолдиқлари, мазутлар, ярим гудронлар, гудронлар; иккиламчи келиб чиқиш маҳсулотлари, крекинг қолдиқлар, каталитик крекинг оғир газойллари, пиролиз смолалари ҳамда табиий асфальтлар ва мой ишлаб чиқариш жараёни қолдиқлари (асфальтлар, экстрактлар). кокслашнинг саноат жараёнлари 3 турга бўлинади: даврий; ярим узлуксиз; узлуксиз. кокслаш даврий усулининг кўлами ва техник расмийлаштирилиши – нефтни қайта ишлаш замонавий талабларига мос келмай қолди. кокслашнинг узлуксиз усули эса ҳозирча …
4 / 54
кокслаш жараёнининг энг катта эффективлиги, ҳосил бўлаётган ҳамма маҳсулотларни ўз ўрнида тўла ишлатилганда кузатилади. углеводород таркиби бўйича аста–секин кокслаш газлари термик крекинг газлариникига яқин бўлиб, нефткимёвий синтез учун хом ашё бўлиб хизмат қилиши мумкин. кокслаш бензини қуйи сифатли (мотор усули бўйича октан сони 60-67, олтингугурт миқдори 1-2%) бўлгани учун уни ишлатишдан олдин тозаланиши ва бошқа жараёнларни ўташи лозим. уни гидротозалаш ва каталитик риформингга учратиш лозим. кокслаш бензини таркибида тўйинмаган углеводородларнинг кўплиги (37-60%) – уни нефткимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришларда (масалан, оксосинтез) қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади. керосин–газойл фракцияси газ турбина ва мотор ёқилғиларининг компоненти сифатида, каталитик крекинг ва қурум ишлаб чиқариш хом ашёлари сифатида қўлланилади. каталитик крекинг каталитик крекингда углеводород реакциялари занжирли карбокатион механизми бўйича кетади. крекинг билан бирга углеводородлар жараён шароитларида алкиллаш, изомеризация, полимеризация, гидрирлаш ва деалкиллаш реакцияларига киришади. юқори октанли бензинлар ва юқори концентрацияли пропан–пропилен ҳамда бутан – бутилен фракциялари олиш мақсадида турли хилдаги дистиллат ва қолдиқ хом ашёлар каталитик …
5 / 54
тиб олингандан сўнг алкиллаш, полимерлаш жараёнларида, этилен, пропилен, бутадиен, изопрен, полиизобутилен, сирт–актив моддалар ва бошқа нефткимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. бензин фракцияси (қайнашнинг бошланиши–1950с)– автомобиль ва авиация бензини компоненти сифатида қўлланилади. унинг таркибига аренлар – 20÷30% (масс.), циклоалканлар– 8÷15% (масс.) ва алканлар– 45÷50 % (масс.) кириб, фракциянинг октан сони 78-85 (мотор усули бўйича) ни ташкил этади. енгил газойл (қ.б. 175-2000с–қ.о. 320-3500с)– дизель ёқилғисини компоненти сифатида, қурум ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида ҳамда мазут олишда суюлтирувчи сифатида ҳам қўлланилади. парафин хом ашёдан олинган енгил каталитик газойлнинг цетан сони 45÷56, нафтен – ароматика эса 25-35% ни ташкил этади. оғир газойл – каталитик крекинг қолдиқ маҳсулоти. мазут тайёрлашда ва қурум ишлаб чиқаришда, термик крекингда ва кокслашда хом ашё сифатида ишлатилади. каталитик крекингнинг термик крекингдан асосий афзалликлари– катализатор иштирокида реакция тезлигининг юқори бўлиши ва олинадиган маҳсулотларнинг қимматбаҳолиги. қуйида каталитик ва термик крекинг жараёнларини нисбий баҳолаш натижалари берилган. кўрсаткичлар термик крекинг каталитик крекинг жараён шароитлари: …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 54 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "neftkimyo'viy sintezlar"

презентация powerpoint мавзу: нефткимёвий синтезлар режа: 1.нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар 2.нефть таркибидаги углеводородлар. 3.алканларнинг асосий реакциялари. 4.нефть циклоалканлари ва уларнинг реакциялари. 5.нефтни қайта ишлашда ҳосил бўладиган тўйинмаган углеводородлар 6. нефть аренлари ва гибрид бирикмалари. таянч сўзлар: парафинлар, циклопарафинлар, аренлар, крекинг, каталитик крекинг, пиролиз, кокслаш, суюқ фракциялар. мавзунинг мақсади: нефтнинг асосий таркиби ва нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар хақида маълумот бериш. 1.нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар нефтни термик қайта ишлаш асосий жараёнлари қуйидагилардир: термик крекинг. 2.пиролиз. 3.кокслаш. термик жараёнларни олиб бориш шароитига қараб хом ашё турли агр...

Этот файл содержит 54 стр. в формате PPTX (182,9 КБ). Чтобы скачать "neftkimyo'viy sintezlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: neftkimyo'viy sintezlar PPTX 54 стр. Бесплатная загрузка Telegram