нефть ва газ хом ашёларини қайта ишлашдаги кимёвий жараёнлар ва қурилмалар, уларни ишlash принциплари (крекинг, кокслаш ва реформинг жараёнлари мисолида)

PDF 40 стр. 1000,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
14 маъруза нефть ва газ хом ашёларини қайта ишлашдаги кимёвий жараёнлар ва қурилмалар, уларни ишлаш принциплари (крекинг, кокслаш ва риформинг жараёнлари мисолида) пиролиз углеводородлар термик парчаланишининг қонуниятлари маълум даражада термик крекинг шароитидан (470–540 0 с) пиролиз шароитида (700–1000 0 с) ўтганда ўзгаради. ҳарорат жараѐн механизмига ва маҳсулотлар таркибига таъсир кўрсатади. пиролиз ва крекингда содир бўладиган йиғинди реакцияларни қуйидаги учта гурухга бўлиш мумкин: 1) алкенларнинг ҳосил бўлишига олиб келадиган крекинг ва дегидрогенланишининг бирламчи реакциялари: 2) алкенлар ўзгаришининг иккиламчи реакциялари полимерланиш ва конденсацияланиш: 3) пироуглерод, водород ва қисман ацетилен ҳосил бўладиган тўғридан– тўғри молекуляр парчаланиш реакциялари. пиролизнинг юқори ҳароратлари шароитида молекулаларнинг жуда юқори энерготўйинганлигида радикаллар концентрацияси ошади. бу занжир узунлигининг камайишига ва радикал– занжирли бўлмаган парчаланиш ролининг ошишига олиб келади. радикал–занжирли бўлмаган парчаланишда айрим углеводородлар бир– бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда парчаланадилар. ҳароратнинг ошиши фаолланиш энергиясининг қийматлари анча юқори бўлган реакцияларни тезлаштиради, бунинг натижасида радикалларнинг турли реакциялар орасидаги нисбат ўзгаради. энергияни кам талаб …
2 / 40
: е3 > е1 > е2 бу ерда е1–бирламчи реакцияларнинг фаолланиш энергияси: е2–иккиламчи реакцияларнинг фаолланиш энергияси: е3–элементли парчаланишнинг фаолланиш энергияси. агар термик жараѐннинг мақсадли вазифаси алкенларни олиш бўлса, унда реакцияни юқори ҳароратда ўтказиш керакки бирламчи реакцияларнинг тезлиги иккиламчи жараѐларнинг тезлигидан юқори бўлсин. аммо ҳароратни 900 0 с дан юқори кўтариш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бунда маълум даражадаги тезлик билан парчаланиш реакциялари бошланади. паст молекулали алкенларни олиш учун жараѐнни пастроқ босимда ўтказиш керак. реакцияларнинг кам давом этишини таъминлаш учун хомашѐ оқимининг катта тезликларини талаб қилувчи жараѐннинг технологик хусусиятлари анча катта гидравлик қаршиликларини енгиш билан боғлиқ, бунинг учун реакцион змеевикга кириш жойида оширилган босимни вужудга келтирадилар. углеводородлар босимининг пасайишини хомашѐни инерт моддалар (одатда сув буғи билан) ѐрдамида суюлтириш билан эришилади. углеводордлар пиролизининг тезлиги молекуляр водород иштирокида ошади. атомар водород билан бир қаторда пиролизнинг занжирли жараѐнини олиб борадиган метил радикали молекуляр водород иштирокида иккита параллел бўйича тасирлашади водород молекуласи ва дастлабки углеводород, масалан …
3 / 40
рни этиленга бирикишини олдини олади. бунинг натижаси бўлиб конденсациянинг оғир маҳсулотларининг чиқишининг пасайиши ҳисобланади. суюқ фазадаги термик реакцияларнинг хусусиятлар атмосфера босимида бир см 3 газда таҳминан 10 19 , худди шу ҳажмдаги суюқликда эса тахминан 10 21 молекула мавжуд. газда 10 мпа босим остида молекулаларнинг концентрацияси қанча бўлса суюқликдаги молекула-ларнинг концентрацияси ҳам худди шунча бўлади. шунинг учун реакцияларни суюқ фазада ўтказиш моно–ва бимолекуляр реакциялар тезлигининг нисбати нуқтаи–назаридан уларни газли фазада юқори босим остида ўтказилганига баровар бўлади. натижасида ҳароратлар тенг бўлганда углеводородлар ва нефт маҳсулотларининг суюқ фазали термик реакциясиялари конденсация маҳсулотларининг анча кўп чиқишига ва парчаланиш махсулотларининг кичик чиқишига олиб келади. суюқ фазадаги углеводородларнинг ўзгаришларининг йиғинди натижасига маълум даражадаги «катак эффекти» ва сольватланиш таъсир кўрсатади. газ фазада углеводород молекулалари радикалларга парчаланганда улар шу зумдаѐқ узоққа учиб кетади. суюқ фазада радикаллар қўшни молекулалардан тузилган «катак» билан қуршаб олинган. радикалларнинг кинетик мустаққил заррачалар бўладиган масофага йироқлаштириш учун қўшимча активацион тўсиқни енгиш керак бўлади, …
4 / 40
али термик жараѐнларида ҳосил бўлади. бир қатор ҳолларда масалан термик крекингда у нохуш қўшимча маҳсулот бўлиб ҳисобланади. бошқа томондан ҳалқ ҳўжалигида катта аҳамиятга эга бўлган кокс олиш учун маҳсус ишлаб чиқилган жараѐнлар мавжуд. уни қайтарувчи сифатида кимѐвий технологияда, анод ишлаб чиқариш учун металлургия, авиацион ва ракета техникасида (bе2с; tic), абразивлар ва ўтга чидамлиларни ишлаб чиқариш (sіc; b4c; тiс), ядро энергетикасида (в4с, zrc), конструкцион углеграфитли матералларни олиш учун қўллайдилар. ch3 h2 ch4 h ch3 c6h14 ch4 c6h13 + + + + нефт кокси бу углероднинг миқдори юқори зичлиги 1400–1500 кг/ м 3 бўлган қаттиқ моддадир. коксдаги с:н нинг атом нисбати 1,1–4 ни ташкил қилади. у нефт қолдиқларини суюқ фазали термик қайта ишлаш натижасида қуйида схема бўйича ҳосил бўлади: аренлар → смолалар → асфальтенлар → кокс → графит алкан, циклоалкан ва алкенлар ҳам кокс ҳосил қилишига қобилятлидир, аммо бевосита эмас, балки чуқур ўзгаришлар ва ароматлаш жараѐнида. аренларни коксга сўнгра эса графитга ўтиши …
5 / 40
араѐн натижасида молекуланинг бир қисми тўйинган углеводородларга айланади ва крекингланади, бошқа қисми эса анча ароматли бўлиб асфальтенларнинг қаттиқ фазасини тўлдиради. смолалар газ ҳолдаги ва суюқ маҳсулотларгача қисман крекингланади. смолалали компонентларнинг асосий қисми эса деалкилланади ва кислород сақлаган функционал гуруҳларни йўқотади. бунинг натижасида ароматиклик даражаси ошади ва смолалар асфальтенларга айланади. ҳарорат 300 0 с дан юқори бўлганда асфальтенлар газ, суюқ маҳсулотлар ва кокснинг ҳосил бўлиши билан парчаланадилар. нефт ва унинг қолдиқларида асфальтенлар сольватли қобиқ борлиги туфайли майин дисперсли ҳолатда бўлади. кокслаш шароитида асфальтенлар сольватли қобиқдан (у крекингга дучор бўлади) махрум бўладилар, алкил ўринбосарларини ва функционал гуруҳларни йўқотадилар. молекулалар орасидаги масофа кичраяди, ассоциатлар ихчамроқ бўлади, уларнинг диспарсли тортишиш энергияси ошади, бунинг натижасида улар бирин–кетин водородни йўқотган сари карбенлар, карбоидлар ва коксга айланади. рентгенографик таҳлил маълумотларига кўра кокс тузилиши ва ўлчамлари билан асфальтен ассоциатларига ўхшаган тартибсиз жойлашган уч ўлчамли тартиблашмаган кристаллитларнинг агломератларидан таркиб топган бўлиб, қатламлар орасидаги масофа эса кичикроқ (0,348 – 0,350 …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "нефть ва газ хом ашёларини қайта ишлашдаги кимёвий жараёнлар ва қурилмалар, уларни ишlash принциплари (крекинг, кокслаш ва реформинг жараёнлари мисолида)"

14 маъруза нефть ва газ хом ашёларини қайта ишлашдаги кимёвий жараёнлар ва қурилмалар, уларни ишлаш принциплари (крекинг, кокслаш ва риформинг жараёнлари мисолида) пиролиз углеводородлар термик парчаланишининг қонуниятлари маълум даражада термик крекинг шароитидан (470–540 0 с) пиролиз шароитида (700–1000 0 с) ўтганда ўзгаради. ҳарорат жараѐн механизмига ва маҳсулотлар таркибига таъсир кўрсатади. пиролиз ва крекингда содир бўладиган йиғинди реакцияларни қуйидаги учта гурухга бўлиш мумкин: 1) алкенларнинг ҳосил бўлишига олиб келадиган крекинг ва дегидрогенланишининг бирламчи реакциялари: 2) алкенлар ўзгаришининг иккиламчи реакциялари полимерланиш ва конденсацияланиш: 3) пироуглерод, водород ва қисман ацетилен ҳосил бўладиган тўғридан– тўғри молекуляр парчаланиш реакциялари. пиролизнинг юқор...

Этот файл содержит 40 стр. в формате PDF (1000,7 КБ). Чтобы скачать "нефть ва газ хом ашёларини қайта ишлашдаги кимёвий жараёнлар ва қурилмалар, уларни ишlash принциплари (крекинг, кокслаш ва реформинг жараёнлари мисолида)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: нефть ва газ хом ашёларини қайт… PDF 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram