davlat mehanizmi

DOCX 9 pages 38.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
6-мавзу. давлат механизми 6.1. давлат механизми тушунчаси,таркибий қисмлари 6.2.давлат механизмида ҳокимиятлар бўлиниши приципи 6.3.давлат аппаратини ташкил этиш ва фаолиятини амалга ошириш тамойиллари. 6.4. давлат органлари тушунчаси, тизими, таснифи. 6.5. ўзбекистонда давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари. 6.6.мамлакатни демократик янгилаш жараёнида давлат механизмини ислоҳ қилиш масалалари 6.1.давлат механизми тушунчаси,таркибий қисмлари давлат ҳокимиятини амалга ошириш механизми мураккаб ва кенг қамровли категория (бош тушунча) бўлиб, у ўз ичига давлатга оид барча тузилмаларни олади. давлат механизми анча мураккаб тушунча бўлиб, уни қуйидаги ёндашувлар асосида тавсифлаш мумкин: биринчидан, давлат механизми тор ва кенг маъноларда тушунилади. тор маънода давлат механизми – бу давлат ҳокимиятининг аппарати бўлса, кенг маънода эса у жамиятнинг сиёсий тизимидир; иккинчидан, давлат механизми анъанавий тарзда фақат давлат ҳокимиятининг аппарати сифатида тушунилади; учинчидан, давлат механизми – давлат аппарати, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат корхоналари тизимидан иборат бўлиб, улар воситасида давлат ҳокимияти амалга оширилади ва жамият устидан давлатнинг раҳбарлиги таъминланади. давлат механизмининг таркибий элементлари ўртасида …
2 / 9
т юритади: давлат механизмининг ягоналиги. давлат механизми-давлат органлари ва муассасаларининг яхлит иерархик тизиимдир.унинг яхлитлиги аввало давлат ҳокимияти ва унинг иродаси ягоналиги билан, давлат органлари ва муассасалари фаолияти тамойиллари, вазифалари ва мақсадларининг ягоналиги билан таъминланади.давлат органлари ўзаро фарқ қилишига қарамай, бир бутуннинг қисмлари ҳисобланади ва ўзаро чамбарчас боғлиқ. масалан,парламент ва ҳукумат турли ваколатларга эга, ҳар хил мазмундаги ишларни бажаради, лекин ҳар иккиси ҳам биргаликда ягона давлат ҳокимиятини амалга оширади. мақсад ва вазифаларнинг умумийлиги.барча давлат органлари умумий мақсад ва вазифаларни бажаради, яъни давлат функциясини амалга ошириш учун ягона тизимга бирлашади.асосий мақсад-жамият ва халқ манфаатини қондириш. иерархик тизимга асосланганлиги.давлат механизми пирамида шаклида тузилган бўлиб,унда юқори турувчи органлар қуйи турувчи органларга нисбатан кўпроқ ҳуқуқий ваколатларга эга бўлади ва уларнинг фаолиятига таъсир кўрсата олади,қуйи турувчи органлар эса,юқори турувчи органларнинг қарорларини бажаришга мажбурдирлар.масалан вазирлар маҳкамасининг қарорини вазирликлар ва давлат қўмиталари,жойлардаги маҳаллий органлар,ҳокимликлар бажариши мажбурий ҳисобланади. мажбурлов аппаратининг мавжудлиги.давлат органлари,қонун чииқарувчи орган қабул қилиш ва уни кучга …
3 / 9
риципи махмунини тавсифловчи қуййидаги жиҳатларни кўрсатиб ўтиш мумкин: -демократик давлатларда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи,ижро этувчи ва суд тармоқлари ўзаро ягона давлат механизми билан чамбарчас боғланибгина қолмай, балки улар нисбатан мустақил ҳамдир; -қонун чиқарувчи,ижро этувчи ҳамда суд функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ўртасида ҳокимиятларнинг муайян нисбати мавжуд бўлади ҳамда чекловлар ва мувозанат тизими амал қилади. ҳокимият ваколатлари тақсимланиши принципи давлат ва ҳуқуқ назариясининг асосий категорияларидан бири бўлиб,унга кўра ягона давлат ҳокимияти мустақил ва бир-бирига бўйсинмайдиган қонун чиқарувчи,ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинади(улар билан бир қаторда баъзан таъсис этувчи,сайловчи ва назорат ҳокимияти ҳам ажратилади). ушбу принципнинг вазифаси давлат ҳокимияти тўлалигича бир шахс ёки орган қўлида жамланишига йўл қўймасликдан иборат. ҳокимиятлар бўлиниши назарияси француз мутафаккири ш.л.монтескьенинг “қонунлар руҳи ҳақида” асарида баён этилган. унинг фикрича, адолатли қурилган давлатда ҳокимият ягона эмас, балки аксинча бир бирига тобе бўлмаган учта ҳокимият: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти мавжуд бўлиши шарт. уларнинг ҳар қандай кўринишда бирон-бир орган …
4 / 9
лар. ҳокимиятлар бўлиниши чинакам бўлиши учун, унда “бир-бирини тийиб туриш ва ўзаро мувозанатда ушлаб туриш” тизими амал қилиши керак. бу тизим нафақат ҳокимиятлар бўлинишини, балки уларнинг бир-бирини ўзаро тийиб туришини ва бир-бирининг фаолият доирасига дахл қилмаслигини таъминлайди. ўзбекистон республикасида ҳокимиятлар бўлиниши принципи шунда кўринадики, мамлакатда қонун чиқарувчи ҳокимият ўзбекистон республикаси олий мажлиси томонидан амалга оширилади; ижро ҳокимияти ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан амалга оширилади; суд ҳокимияти – ўзбекистон республикаси конституциявий суди, ўзбекистон республикаси олий суди бошчилик қиладиган тегишли судлар тизими томонидан амалга оширилади. ҳокимият тармоқларининг ўзаро бир-бирини тийиб туришига конституциявий суд томонидан қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг конституцияга мослигини текшириш ваколатини кўрсатиш мумкин (конституциявий назорат). суд ҳокимиятининг тизимига кирадиган ушбу суд қонун чиқарувчи ҳокимият ҳужжатларининг конституция асосида, унинг доирасидан чиқмаган ҳолда ҳужжатлар қабул қилинишини текширади, ва шу тариқа, бу ҳокимиятни “тийиб“ туради. 6.3. давлат аппаратини ташкил этиш ва фаолиятини амалга ошириш тамойиллари давлат аппарати – бу давлат механизмининг …
5 / 9
г мураккаб тизимидан ташкил топган бўлиб, улар бевосита ҳокимиятга дахлдор функцияларни адо этади ва бунда ўзаро мустаҳкам алоқада бўлади; · давлат аппаратига кирувчи барча органларнинг фаолияти ташкилий ва молиявий воситалар билан,зарур ҳолларда эса мажбурий таъсир чоралари билан таъминланади; · давлат аппаратининг фаолияти фуқароларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ишончли тарзда кафолатлаш ва муҳофаза қилишга қаратилганди. айни пайтда, давлат аппарати билан давлат муассасаларини бир-биридан фарқлаш зарур. давлат муассасалари, жумладан, илмий, маърифий, тиббий ва бошқа ижтимоий-маданий муассасалар, шунингдек, хўжалик бирлашмалари, коммуникациялар тизими, оммавий ахборот воситалари, транспорт, бевосита давлат ҳокимиятини амалга оширишда иштирок этишмасада, бироқ давлатнинг ўз олдида турган вазифалари бажарилишига ҳар томонлама ёрдам кўрсатадилар (масалан, таълим, тиббиёт муассасалари ва бошқа.). давлат аппаратини ташкил этиш ва фаолиятини амалга оширишга доир тамойиллари қуйидагилардан иборат: -мамлакат барча аҳолисининг манфаатларини ҳимоя қилиш; -қонунийлик; -давлат аппаратини ташкил этишда халқчиллик (демократизм); -профессионализм, касб этикаси талабларига қатъий амал қилиш; -ошкоралик,яъни давлат ҳуқуқий жараёнларида бўлаётган ҳодисалардан аҳолининг хабардорлиги; -ҳокимият ваколатларининг тақсимланганлиги …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davlat mehanizmi"

6-мавзу. давлат механизми 6.1. давлат механизми тушунчаси,таркибий қисмлари 6.2.давлат механизмида ҳокимиятлар бўлиниши приципи 6.3.давлат аппаратини ташкил этиш ва фаолиятини амалга ошириш тамойиллари. 6.4. давлат органлари тушунчаси, тизими, таснифи. 6.5. ўзбекистонда давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари. 6.6.мамлакатни демократик янгилаш жараёнида давлат механизмини ислоҳ қилиш масалалари 6.1.давлат механизми тушунчаси,таркибий қисмлари давлат ҳокимиятини амалга ошириш механизми мураккаб ва кенг қамровли категория (бош тушунча) бўлиб, у ўз ичига давлатга оид барча тузилмаларни олади. давлат механизми анча мураккаб тушунча бўлиб, уни қуйидаги ёндашувлар асосида тавсифлаш мумкин: биринчидан, давлат механизми тор ва кенг маъноларда тушунилади. тор маънода давлат механизми ...

This file contains 9 pages in DOCX format (38.8 KB). To download "davlat mehanizmi", click the Telegram button on the left.

Tags: davlat mehanizmi DOCX 9 pages Free download Telegram