davlat mehanizmi

DOCX 6 sahifa 24,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
6-мавзу: давлат механизми ўқув машғулотининг натижасидаталабада давлат механизми: тушунчаси, таркибий қисмлари, давлат механизмида ҳокимиятлар бўлиниши тамойили: назария ва амалиёт ҳамда давлат аппарати тушунчаси, давлат аппаратини ташкил этиш ва фаолиятини амалга ошириш тамойиллари, давлат органлари тизими: тушунчаси, таснифи тўғрисида, шунингдек, ўзбекистонда давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида тушунчалар шаклланади. · давлат механизмининг моҳиятини нималар ташкил этади? давлат механизми – давлат аппарати, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат корхоналари тизимидан иборат бўлиб, улар воситасида давлат ҳокимияти амалга оширилади ва жамият устидан давлатнинг раҳбарлиги таъминланади. давлат аппарати – бу давлат механизмининг таркибий қисми бўлиб, у давлат ҳокимиятини амалга ошириш учун берилган ваколатларга эга бўлган давлат органлари мажмуидан иборатдир. давлат органи – бу қонуний асосда ташкил этиладиган, давлат ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида муайян ваколатларга эга бўлган, давлат аппаратининг мустақил бўғини. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанига оид айрим адабиётларда “давлат механизми” ва “давлат аппарати” синоним тушунчалар сифатида кўрсатиб ўтилади. давлат механизми анча мураккаб тушунча бўлиб, …
2 / 6
турли тузилмалардан иборат бўлиб, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: · давлат аппарати; · давлат муассаса ва ташкилотлари; · давлат корхоналари. савол: давлат ва ҳуқуқ назариясида давлат ҳокимиятини амалга оширувчи махсус ташкилот “давлат аппарати” ва “давлат механизми” атамалари билан ифодаланади. ушбу тушунчаларнинг фарқли ва ўхшаш томонларини муҳокама қилинг. · давлат механизмининг белгилари сифатида нималарни кўрсатиш мумкин? ўзаро боғлиқ ва иерархик жиҳатдан бир-бирига бўйсунувчи давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат корхоналари тизимидан иборат; жамиятни профессионал асосда бошқарувчи шахслар гуруҳининг мавжудлиги; давлатнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини ҳамда функцияларини амалга ошириш учун ташкилий, молиявий ва бошқа воситалар билан таъминланганлиги; ҳар бир давлат органи, ташкилоти ва муассаса ҳамда давлат корхоналари ваколатлари ва фаолият доирасининг муайян ҳуқуқий асосларга эга эканлиги ва бошқалар. · давлат механизмида ҳокимиятлар бўлиниши принципи қай тарзда намоён бўлади? ҳокимиятлар бўлиниши принципи- бу давлат ҳокимиятини қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига тақсимланишидир. давлат ҳокимияти ваколатларининг тақсимланиши (моҳияти) – бу учала …
3 / 6
ади. ҳокимиятлар бўлиниши принципи давлат ва ҳуқуқ назариясининг асосий категорияларидан бири бўлиб, унга кўра ягона давлат ҳокимияти мустақил ва бир-бирига бўйсунмайдиган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинади (улар билан бир қаторда баъзан таъсис этувчи, сайловчи ва назорат ҳокимияти ҳам ажратилади). ушбу принципнинг вазифаси давлат ҳокимияти тўлалигича бир шахс ёки орган қўлида жамланишига йўл қўймасликдан иборат. зеро, ҳокимиятнинг тўлиқ бир шахс ёки орган қўлида жамланиши демократия ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита хавф туғдиради, авторитар тузум ўрнатилишига олиб келади. ҳокимиятлар бўлиниши назарияси француз мутафаккири ш.л.монтескьенинг “қонунлар руҳи ҳақида” асарида баён этилган. унинг фикрича, адолатли қурилган давлатда ҳокимият ягона эмас, балки аксинча бир бирига тобе бўлмаган учта ҳокимият: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти мавжуд бўлиши шарт. уларнинг ҳар қандай кўринишда бирон-бир орган ёки шахс қўлида мужассамланиши умумий манфаатларга путур етказади, суиистеъмолликларга олиб келади ва шахснинг сиёсий эркинлиги билан асло келишмайди. қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг бир қўлда …
4 / 6
имиятига бўлиниши принципига асосланади”. ҳокимиятлар тақсимланиши принципини ўзбекистон республикасида жорий қилишдан мақсад мамлакатда демократиялаштириш жараёнини тезлаштириш, давлат механизмини такомиллаштириш, умуминсоний қадриятларни қайта тиклаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинларининг устуворлигини тан олиш ва пировардида ҳуқуқий давлат барпо этишдир. ҳокимиятларнинг тақсимланиши принципи ҳокимиятнинг суиъстемол қилинишидан, бюрократизмдан ва сиёсий ҳаётдаги бош-бошдоқликдан қутулиш, ҳокимият органларининг мувозанати ва тенглигини таъминлаш, уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш имкониятини беради. савол: давлат аппаратининг хусусиятларини ва уни ташкил этиш ҳамда фаолиятини амалга ошириш тамойилларини муҳокама қилинг. тавсия этиладиган адабиётлар 1. давлат ва ҳуқуқ назарияси / масъул муҳаррирлар ҳ.б.бобоев, ҳ.т.одилқориев. – т.: иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2000. – 528 б. 2. исломов з.м. давлат ва ҳуқуқ назарияси. – т.: адолат, 2007. – 916 б. 3. исламов з.м. теория государства и права (часть 1. теория государства). учебник. – т.: тгюи, 2013. – 325 с. 4. лазарев в.в., липень с.в., саидов а.х. теория государства и права: учебник. под ред. акад. абдурахманова к.х. – …
5 / 6
каси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 8-сон, 108-модда, 16-сон, 267-модда, 20-сон, 354-модда. семинар учун топшириқлар 1. давлат органларини ташкил этиш ва фаолиятини амалга оширишнинг тамойилларини муҳокама қилинг. 2. тегишли қонун ҳужжатларидан келиб чиқиб, ўзбекистонда давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ўзига хос томонларини муҳокама қилинг. 3. давлат механизми (аппарати)да жамият олдидаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳалардаги вазифа ва функцияларни бажариш мақсадида, бир қанча давлат органлари иерархия асосида, ягона бир тизимга бирлашади. шунингдек, у ўз функцияларини бажариб, давлат ҳокимиятини амалга оширади. давлат ҳокимиятини амалга оширишда давлат механизми ва давлат функцияларини муҳокама қилинг.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat mehanizmi" haqida

6-мавзу: давлат механизми ўқув машғулотининг натижасидаталабада давлат механизми: тушунчаси, таркибий қисмлари, давлат механизмида ҳокимиятлар бўлиниши тамойили: назария ва амалиёт ҳамда давлат аппарати тушунчаси, давлат аппаратини ташкил этиш ва фаолиятини амалга ошириш тамойиллари, давлат органлари тизими: тушунчаси, таснифи тўғрисида, шунингдек, ўзбекистонда давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида тушунчалар шаклланади. · давлат механизмининг моҳиятини нималар ташкил этади? давлат механизми – давлат аппарати, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат корхоналари тизимидан иборат бўлиб, улар воситасида давлат ҳокимияти амалга оширилади ва жамият устидан давлатнинг раҳбарлиги таъминланади. давлат аппарати – бу давлат механизмининг таркибий қисми бўлиб, у давлат ҳок...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (24,2 KB). "davlat mehanizmi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat mehanizmi DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram