"халқаро оммавий ҳуқуқ" кафедраси

PPT 40 стр. 17,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
презентация powerpoint “халқаро оммавий ҳуқуқ” кафедраси tошкент давлат транспорт университети * “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” * 5 –мавзу: мустақиллик арафасида ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар режа: 1. “қайта қуриш” сиёсати ва унинг самарасизлиги. ўзбекистон билан марказ манфаатлари ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши. 2. мустабид совет тузумининг xx асрнинг 80-йилларида ўзбекистонда ўтказган қатоғонлик сиёсати. “пахта иши”, “ўзбек иши”. 3. ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг демократлашуви. халқ миллий онгининг ўсиши. мустабид совет тузуми инқирозининг муқаррарлиги. 1. “қайта қуриш” сиёсати ва унинг самарасизлиги. ўзбекистон билан марказ манфаатлари ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши. ўтган асрнинг 80-йилларида мавжуд социалистик тузумда юзага келган иллатлар: маъмурий-буйруқбозлик тизими, иқтисодиётга партиявий раҳбарлик уни ислоҳ қилиш йўлидаги уринишларни йўққа чиқарар эди. ижтимоий эҳтиёжларга маблағ ажратишга қолдиқ принципи ва тақсимотда тенглик аҳолининг меҳнатга бўлган қизиқиши ва фаолиятини сусайтирди, боқимандалик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, порахўрлик каби ярамас иллатларни келтириб чиқарди. маъмурий-буйруқбозлик бошқарув усули, мамлакатда кенг тарқалган қоғозбозлик, мажлисбозлик иллатлари иқтисодиётнинг ўз қонунлари ва воситалари асосида ривожланишига тўсқинлик қила бошлади. 1. “қайта қуриш” сиёсати …
2 / 40
ёти: турғунлик ҳолатлари. 1. “қайта қуриш” сиёсати ва унинг самарасизлиги. ўзбекистон билан марказ манфаатлари ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши. боши берк мураккаб вазиятдан чиқиш, жамият ижтимоий ҳаётида жиддий ўзгаришлар қилиш совет жамиятида зарурият даражасига кўтарилди. шунинг учун ҳам 1985 йилнинг баҳорида кпсс мқнинг апрель пленуми жамиятни тубдан қайта қуриш, унинг барча соҳаларини чуқур ислоҳ қилиш йўлини эълон қилди ва “қайта қуриш” совет жамиятини ривожлантиришнинг объектив эҳтиёжи, унда яшовчи миллатлар ва халқлар манфаатлари тақоза этган ҳаётий зарурат сифатида таърифланди. “қайта қуриш” сиёсати (1985-1990 й.й. биринчи босқич: (1985-1987 й.й.). асосий вазифаси: мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш. иккинчи босқич: (1987-1990 й.й.). асосий вазифаси: жамиятнинг барча жабҳаларини комплекс ривожлантириш. учинчи босқич: (1990 йиллардан кейинги йиллар). асосий вазифси: жамият тараққиётини жадаллаштириш. “қайта қуриш” сиёсатининг камчиликлари: --у юқоридан бошланган эди; --иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни адолатли ҳал этиш механизмлари пухта ишланмаган эди. --демократик жараёнларни халқаро андозалар асосида олиб боришнинг имкони бўлмади; --мафкуравий яккаҳокимлик, маъмурий буйруқбозлик тизимининг таъсири ҳали кучли эди; --лоқайдлик, …
3 / 40
аҳшиёна усулларни қўллаб кўрди. фарғона ва ўшдаги воқеалар ҳам айнан шу йилда рўй берган эди. ўзбекистонда мустақилликка бўлган интилиш, халқнинг сиёсий фаоллигини сўндириш учун янги найрангларни ўйлаб топишди. бу миллатлар ўртасидаги низо эди. бу гал фарғонанинг қувасойида бошланди. қувасойдан жуда тез фарғона водийсига, кейин бошқа вилоятларга тарқалди. 1989 йилнинг майида фарғонада ўзбеклар ва месхети турклари ўртасида даҳшатли қирғинга айланган оммавий тўқнашувлар бошланиб кетди, бутун фарғона олов ичида қолди. зиддият тўлқини ўша кезлар республика аҳолисининг қарийб ярми яшаётган фарғона водийсини бутунлай ўз домига олиши мумкин эди. фарғона ҳодисалари пайти 100 дан зиёд киши қурбон бўлди, мингга яқин инсон жароҳатланди. расмий маълумотларга кўра оқибатда юздан ортиқ киши ҳалок бўлган, 735 та хонадоннинг, 28 та давлат объектлари ва 275 та транспорт воситаларининг кули кўкка совурилган. 1989 йил 24 майда қувасой шаҳрида ёшлар ўртасида бўлган безорилик миллатлараро тўқнашувни келтириб чиқарди ва бу можаро фарғона водийсида оммавий тус олди. бу можаро аслида ўзбекларнинг мустамлака тузумига …
4 / 40
амойишчилар ҳарбий қисм аскарлари томонидан ўққа тутилди, натижада 50 дан зиёд намойишда қатнашган аҳоли ҳалок бўлди, 200 дан ортиғи эса ярадор қилинди. умуман 3-12 июнь кунлари фарғона вилоятида бўлган миллатлараро тўқнашувлар ва уларни ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 103 киши ҳалок бўлган, 1009 киши жароҳатланган. миллий ва минтақавий муаммолар ана шундай мушкул паллада ислом каримов республика раҳбари этиб сайланди. сайланганидан кейин у зудлик билан фарғонага борди. каримовнинг пухта ўйлаган сиёсати ва фаол саъй-ҳаракатлари ҳамда жараёнда марказ вакиллари ҳам бевосита қатнашиши лозимлиги ҳақидаги қатъий талаблари туфайли қонли ихтилоф авж олмасдан тўхтатиб қолинди. ислом каримов ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аланга олаётган миллатлараро зиддиятларни бартараф этиш бўйича дадил ва мардонавор чора-тадбирларни амалга оширди. шу тариқа у 1990 йил февраль-март ойларида бўка ва паркентда, 1990 йил июнь ойида ўшда қонли этник ихтилофларнинг олдини олди. фарғона воқеаларидан кейин ўзбекистон кп мқнинг биринчи котиби лавозимига сайланган и.а.каримов ўзбекистон компартияси марказий комитетининнг 1989 йил 19 августдаги xvi пленумида …
5 / 40
лик ўсиш суръати 2/8 фоиз бўлиб, бу иттифоқдагига нисбатан 3 баробар кўп эди. аммо аҳолининг юқори даражадаги ўсиши иш жойларини кўпайтириш, аҳолининг ҳаёт таъминоти учун зарур шарт-шароитларларни яратиш билан мустаҳкамлаб борилмади. мустабид тузимнинг ижтимоий муаммолари 2. мустабид совет тузумининг xx асрнинг 80-йилларида ўзбекистонда ўтказган қатоғонлик сиёсати. “пахта иши”, “ўзбек иши”. 80-йилларда ссср деб аталмиш империянинг ташқи ва ички сиёсатида кечаётган таназзулнинг чин моҳиятидан халқни чалғитиш мақсадида мустабид совет тузумининг синовдан ўтган навбатдаги “тубдан тозалаш” кампанияси бошланди. 1983 йилда марказ томонидан атайлаб ўйлаб топилган уйдирма асосида ўзбекистонда пахта терими ва уни қайта ишлашдаги “ўғрилик”, “қўшиб ёзиш”, “молиявий бузулишлар”ни тергов қилиш билан марказий прокуратура ва ички ишлар органлари махсус шуғулланди. марказнинг кўрсатмаси билан иттифоқ оммавий ахборот воситаларида гўё ўзбекистонда бутун бошқарув бўғинлари ва халқнинг ўзи порахўрлик турлари билан ўраб олинган, шу боисдан бу ерда “ҳалоллик ўрнатилиши” керак деган миллий қадр-қимматни ерга урувчи фикрлар тўқиб чиқарилди. 2. мустабид совет тузумининг xx асрнинг 80-йилларида …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""халқаро оммавий ҳуқуқ" кафедраси"

презентация powerpoint “халқаро оммавий ҳуқуқ” кафедраси tошкент давлат транспорт университети * “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” * 5 –мавзу: мустақиллик арафасида ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар режа: 1. “қайта қуриш” сиёсати ва унинг самарасизлиги. ўзбекистон билан марказ манфаатлари ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши. 2. мустабид совет тузумининг xx асрнинг 80-йилларида ўзбекистонда ўтказган қатоғонлик сиёсати. “пахта иши”, “ўзбек иши”. 3. ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг демократлашуви. халқ миллий онгининг ўсиши. мустабид совет тузуми инқирозининг муқаррарлиги. 1. “қайта қуриш” сиёсати ва унинг самарасизлиги. ўзбекистон билан марказ манфаатлари ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши. ўтган асрнинг 80-йилларида мавжуд социалистик тузумда юзага келган иллатлар: маъмурий-буйруқбозлик тизими...

Этот файл содержит 40 стр. в формате PPT (17,1 МБ). Чтобы скачать ""халқаро оммавий ҳуқуқ" кафедраси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "халқаро оммавий ҳуқуқ" кафедра… PPT 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram