metrologiya

DOCX 171 pages 1.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 171
1-амалий машғулот: метрологиянинг мақсади, вазифалари ва ривожланиш тарихини ўрганиш ишнинг мақсади: метрология фан сифатида нималарни ўрганишини, қачондан бошлаб фан сифатида шакллангани ҳақида умумий тушунчаларга эга бўлиш. метрология — ўлчашлар, уларга боғлиқ ва тегишли бўлган қатор масалаларни ўз доирасига олади. метрология аслида юнончадан олинган бўлиб — ўлчаш, ўлчам, нутқ, мантиқ, илм ёки фан маъноларини билдиради умумий тушунчасини оладиган бўлсак, метрология — ўлчашлар ҳақидаги фан. инсон ақл-идроки, заковати билан ўрганаётган, шакллантираётган ҳамда ривожлантирган қайси фанни, унинг йўналишини олмайлик, албатта ўлчашларга, уларнинг турли усулларига, ўзаро боғланишларига дуч келамиз. бу ўлчаш усуллари ва воситалари ёрдамида уларнинг бирлигини, ягона ўлчашни талаб этилган аниқликда таъминлаш метрология фани орқалигина амалга оширилади. шу сабабдан ҳозирдаги қайси бир фан, илмий йўналиш, у хоҳ табиий, хоҳ ижтимоий бўлмасин, албатта у ёки бу даражада метрология билан боғлиқ. инсон қўли етган, фаолияти доирасига кирган аммо ўлчашлар ва уларнинг воситалари ёрдамисиз ўрганилган, изланган ҳамда кўзланган мақсадларга эришиш мумкин бўлган бирорта йўналиш йўқ. шунинг …
2 / 171
лик мураккаб, нотекис йўллардан ўтганлигини кўз олдимизга келтирмасдан, фикр юритмаган ҳолда улардан фойдаланамиз. юқоридагиларнинг ҳаммаси тўла маънода замонавий ахборотли ўлчаш техникаларига ҳам тегишлидир. ўлчашлар ҳақидаги фаннинг тарихи минглаб йилларни ташкил этади. ўлчашларга бўлган эҳтиёж қадим замонларда юзага келган. инсон кундалик ҳаётида ҳар хил катталикларни: масофаларни, ер майдонларининг юзаларини, жисмларнинг ўлчамлари ва массаларини, вақтни ва ҳоказоларни бу жараёнларнинг юзага келиш сабабларини, манбаларини билмасдан, ўзининг сезгиси ва тажрибаси асосида ўлчай бошлаган. энг қадимги ўлчаш бирликлари — антропометрик, яъни инсоннинг муайян аъзоларига мувофиқликка ёки мойиллика асосланган ҳолда келиб чиққан ўлчаш бирликлари ҳисобланади. масалан: ладонь — бош бармоқни ҳисобга олмаганда қолган тўрттасининг кенглиги; фут — оёқ тагининг узунлиги; пядь — ёзилган бош ва кўрсаткич бармоқлар орасидаги масофа, қарич, қулоч, қадам ва ҳоказолар. асрлар ўта бизга етиб келган баъзи ўлчов бирликлари ҳозирда ҳам ишлатилади. масалан, қадимги жануби-шарқда "ловия дони ", "нўхотча " маъносини билдирган, турли қимматбаҳо тошларнинг ўлчов бирлиги сифатида ишлатилган — карат: доришуносликда оғирлик …
3 / 171
инутга айланди. вақтлар ўтиши билан сув соатлари ўз ўрнини қум соатларига, улар ҳам вақти келиб маятникли механизмларга бўшатиб бердилар. инсоният тараққиёт ривожланишининг илк даврлариданоқ "моддий" ўлчашлар ва ўлчов бирликларининг катта аҳамиятини тушуниб билганлар. фан ва техниканинг ривожланиши ҳар хил физикавий катталикларнинг ўлчамларини муайян ўлчовларга қиёслаб киритишни тақозо эта бошлади. бундай фаолият жараёни ва ривожланиши давомида ўлчашлар ҳақидаги фан, яъни метрология юзага келди. ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши ўлчаш воситалари ва усулларини мукаммаллаштиришни талаб эта бошлади. ўлчашлар назарияси ҳамда воситаларининг ривожини аниқлаб берган техника ютуқларининг учта асосий босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин: — ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ва қурилмаларга бириктирилган ўлчаш воситаларининг яратилишини талаб қилувчи технологик босқич (мануфактура ва машина ишлаб чиқаришнинг юзага келиши); — ишлаб чиқариш жараёнларини кучайтириш шароитида фойдаланилаётган ўлчаш воситаларининг аниқлиги, ишончлилиги ва унумдорлигини кескин оширишни талаб қилувчи энергетик босқич (буғ энергиясини ишлатиш, ички ёнув двигателларининг юзага келиши, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва ишлатиш); — замонавий фан ютуқларининг барчасини ўлчаш …
4 / 171
ларда фанга юздан ортиқ ҳар хил физикавий катталиклар маълум бўлиб, уларнинг 70 дан ортиғини ўлчаш мумкин. ҳозирги кунларда фан ва техниканинг ривожланиши туфайли илгари ўлчаб бўлмайди деб ҳисобланган катталикларни ўлчаш ва баҳолаш имкони яратилмоқда. масалан санкт петербург алоқа институти олимлари ҳидни ўлчаш борасида бирмунча ютуқларни қўлга киритганлар. бу хусусда буюк италиялик олим галилео галилейнинг қуйидаги сўзларини эслаб ўтиш ўринли бўлади: - «ўлчаш мумкин бўлганини ўлчанг, мумкин бўлмаганига эса имкон яратинг». конденсаторнинг электр сиғими, нурланиш оқими, эриган металлнинг температураси ва атомнинг магнит майдони кучланганлиги каби катталикларни махсус техникавий воситалар — ўлчаш ўзгарткичлари, асбоблари ва тизимларидан фойдаланмасдан ўлчашни амалга ошириш мумкин эмас. буларнинг ҳаммаси онгимизга, ҳаётимизга шунчалик сингиб кетганки, аксарият ҳолларда биз уларнинг атрофимизда мавжуд эканлигини сезмаймиз. ҳамма жойда: уй-рўзғор ва ишлаб чиқаришда, далада ва касалхонада. автомобилда ва илмий лабораторияда улар бизнинг беғараз ва тенгсиз ёрдамчиларимиздир. ишонч билан айтиш мумкинки, ўлчаш инсон онгли ҳаётининг асосини ташкил этади. бу борада кўплаб олимлар ўлчаш …
5 / 171
эгадир. ўлчаш техникаси эҳтимоллар назарияси, бошқариш назарияси ва бошқа илмий йўналишлар билан биргаликда информацион-ўлчаш, яъни ўзида асосий ахборот олиш имконини берадиган воситаларни жамлаган (ўлчаш, назорат қилиш, ҳисоблаш, ташхис, умумлаштириш ва тасвирларни аниқлаш) техникасининг ривожига асос бўлди. қўйилган муаммоларнинг, уларни ечиш усуллари ва олинган натижаларнинг ҳар хиллигидан қатъий назар, информация олиш мобайнида асосий ўлчаш, яъни қайта ишлаш, қабул қилиш ва бирор жараён ёки манба ҳақидаги маълумотни тасаввур қилиш амалларини бажариш кўзда тутилади. хулоса сифатида метрологиянинг ривожланиш тарихига назар ташласак қуйидаги, муҳим босқичларни келтиришимиз мумкин. - 1791 йилда метр эталони францияда қабул қилиниши (1 метр ер меридиани узунлигининг 1х 10-7 га тенг қилиб олинганлиги); - 1875 йилда парижда 17 давлат томонидан халқаро конвенцияни қабул қилиниши. (бу эса мавжуд метрик системанинг такомиллаштиришга қаратилган бўлиб метр ўлчов бирлигига асос солади); - 1893 йилда россияда д.м.менделеев томонидан ўлчов ва оғирлик (тарози) бош палатасининг ташкил этилиши; - 1931 йилда ленинград шаҳрида ўлчов ва тарози бош палатаси …

Want to read more?

Download all 171 pages for free via Telegram.

Download full file

About "metrologiya"

1-амалий машғулот: метрологиянинг мақсади, вазифалари ва ривожланиш тарихини ўрганиш ишнинг мақсади: метрология фан сифатида нималарни ўрганишини, қачондан бошлаб фан сифатида шакллангани ҳақида умумий тушунчаларга эга бўлиш. метрология — ўлчашлар, уларга боғлиқ ва тегишли бўлган қатор масалаларни ўз доирасига олади. метрология аслида юнончадан олинган бўлиб — ўлчаш, ўлчам, нутқ, мантиқ, илм ёки фан маъноларини билдиради умумий тушунчасини оладиган бўлсак, метрология — ўлчашлар ҳақидаги фан. инсон ақл-идроки, заковати билан ўрганаётган, шакллантираётган ҳамда ривожлантирган қайси фанни, унинг йўналишини олмайлик, албатта ўлчашларга, уларнинг турли усулларига, ўзаро боғланишларига дуч келамиз. бу ўлчаш усуллари ва воситалари ёрдамида уларнинг бирлигини, ягона ўлчашни талаб этилган аниқликда...

This file contains 171 pages in DOCX format (1.6 MB). To download "metrologiya", click the Telegram button on the left.

Tags: metrologiya DOCX 171 pages Free download Telegram