стандартлаштириш бўйича меъёрий ва бошқа хужжатлар билан ишлаш

DOC 403.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1682061393.doc – – стандартлаштириш бўйича меъёрий ва бошқа хужжатлар билан ишлаш режа: 1. барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2. меъёрий ҳужжатларни тузиш, баён қилиш, мундарижа ва расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар 3. меъёрий ҳужжатларни жорий этиш, текшириш ва долзарблаш 4. меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш 5. техник тавсифлар, технологик йўриқномалар ва рецептураларни ишлаб чиқиш 6. стандартлаштириш самарадордиги 7. стандартлар ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш устидан давлат текшируви ва назорати 1 барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ўзбекистон давлат стандартлари давлат стандартлари o’z dst 1.1:1992 “ўз сдт. ўзбекистон стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби” га мувофиқ ишлаб чиқилади. стандартлар стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар (тқ), стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлар (стт), тадбиркорликнинг бошқа субъектлари томонидан ишлаб чиқилиши мумкин. стандартнинг мазмунига ва техник-иқтисодий асосланганлигига ва кўрсаткичлар, меъёрлар ва талабларнинг фан ва техниканинг замонавий даражасига мувофиқлиги учун ишлаб чиқувчи-ташкилот ва стандартни тасдиқлаган …
2
бажариш босқичларини ўрнатиш мақсадида буюртмачи-ташкилот бнлан келишилган ҳолда, ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан тузилади. ва одатда қуйидагиларни ўз ичига олади: · стандартлаатириш объекти ва қўлланиш соҳаси; · стандартнинг бўлимлари ва стандартда ўрнатиладиган асосий талаблар рўйхати; · стандартни ишлаб чиқиш босқичлари; · стандарт билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати; · стандарт лойиҳасини келишиш лозим бўлган бошқарув идоралари ва (ёки) корхоналар рўйхати; · буюртмачининг бошқа талаблари. 2 – босқич стандарт лойиҳаси манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида ва (ёки) тайёрловчи-корхоналарнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилади. стандартнинг лойиҳасини ишлаб чигқиш билан бир вақтда стандарт лойиҳасига тушунтириш ёзуви тузилади ва зарур бўлганда, стандартни жорий этиш бўйича асосий ташкилий-техникавий тадбирлар режасининг лойиҳаси (кейинчалик – асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси) ишлаб чиқилади. стандарт лойиҳаси тушунтириш ёзуви билан бирга ва асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси билан нусҳаси кўпайтирилади ва фикр олиш учун қуйидаги рўйхат бўйича манфаатдор ташкилотларга тарқатилади: · буюртмачи-ташкилот (асосий истеъмолчи) га ёки стандартнинг лойиҳасини келишиш бўйича таянч ташкилот деб тайинланган унинг …
3
асосида стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни ишлаб чиқади ва тушунтириш ёзувига ва асосий тадбирлар режасининг лойиҳасига аниқлик киритади. ишлаб чиқувчи-ташкилот ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ўртасида стандарт лойиҳаси бўйича келишмовчилик бор бўлса, ишлаб чиқувчи ташкилот келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича асосий манфзатдор ташкилотлар вакилларининг, шу жумладан стандартнинг кўрилаётган лойиҳаси бўйича қарор қабул қилишга ваколатланган буюртмачилар (асосий истеъмолчилар) нинг вакиллари иштирокида келишув мажлисини ўтказади. стандарт лойиҳасининг аниқлик киритилган таҳрирининг алоҳиа моддалари бўйича келишмовчиликлар бор бўлса, мажлис баённомасида ташкилотларнинг вакиллари бу моддадар бўйича алохида фикрга эга, деб кўрсатилади. мажлисда қабул қилинган қарорлар асосида стандарт лойиҳасининг охирги таҳрири тузилади, тушунтириш ёзуви ва асосий тадбирлар режасининг лойиҳасига аниқлик киритилади. стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни тасдиқлашга тақдим этиш олдидан ишлаб чиқувчи-ташкилот буюртмачи-ташкилотга (асосий истеъмолчига) келишишлик учун жўнатади. стандарт лойиҳасини келишишлик стандарт лойиҳаси келтирилган кундан бошлаб кўпи билан 15 кун муддат ичида амалга оширилади. янги (такомиллаштириладиган) маҳсулот яратиш бўйича ишлар таркибида олиб бориладиган, стандарт лойиҳасини ишлаб чиқишда стандарт лойиҳасини қабул …
4
техникавий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади. 4-босқич ишлаб чиқувчи-ташкилот стандарт лойиҳасини тасдиқлашга қуйидаги ҳужжатлар билан бирга тақдим этади: · илова хати; · стандарт лойиҳасининг охирги таҳририга тушунтириш ёзуви; · асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси; · стандарт лойиҳаси 4 нусҳада, бундан иккитаси биринчи бўлиши лозим; · стандарт лойиҳасининг келишишганлигини тасдиқловчи асл ҳужжатлар; · стандарт лойиҳасига фикр-мулоҳазалар тўплами; · келишмовчиликлар тўғрисидаги маълумотнома; · электрон версия; стандартни тасдиқлаган идоранинг қарори билан стандарт тэадиқланади ва амалга киритилади. ўзстандарт агентлиги стандартни давлат рўйхатидан ўтказади. экспорт учун мўлжалланган маҳсулотга қўшиыча талаблар давлат рўйхатидан ўткззилмайди. стандарт давлат рўйхатига 4 нусҳада тақдим этилади: аслият, иккинчи нусҳа {дубликат) ва иккита нусҳа. стандартнинг иккинчи нусҳаси стандарт аслиятига ўхшаш бўлиши ва ундан зарур сифатли нусҳа олишни таъминлаши керак. стандарт давлат руйхатига икки тилда: давлат ва рус тилларида тақдим этилиши лозим. стандартга зарур бўлганда киритиладиган тузатишлар қўлдан қора тушь, паста, сиёҳ билан аниқ ёзилиши, биринчи варақнинг орқа бетида изоҳланган ва раҳбар (раҳбар муовини) имзоси …
5
ккинчиси ишлаб чиқувчига қайтарилади. тушунтириш ёзуви стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда стандарт лойиҳсига тушунтириш ёзуви тузилади. тушунтириш ёзувининг номида стандартнинг даражаси ва тўлиқ номи, стандарт лойиҳаси таҳрирининг тартиб рақами ва (ёки) стандартни ишлаб чиқиш босқичи тўғрисида маълумот келтирилади. мисол: тушунтириш ёзуви ўзбекистон давлат стандартининг лойиҳаси _____________________ га (стандарт номи) (фикр олишга тарқатиладиган биринчи таҳрири). стандарт лойиҳасига тушунтириш ёзувининг бўлимлари қуйидаги навбатда жойлаштирилади: 1) стандартни ишлаб чиқишга асос; 2) стандартни ишлаб чиқиш мақсадлари ва вазифалари; 3) стандартлаштириш объектининг тафсилоти; 4) стандартнинг илмий-техникавий даражаси; 5) стандартни жорий этишдан олинадиган техник-иқтисодий самарадорлик; 6) жорий этиш, стандартни амалга киритиш (амал муддати) ва стандарни текшириш; 7) бошқа меъёрий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқлиги; 8) фикр-мулоҳазалар учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумот стандартнинг биринчи таҳриридан бошқа барча таҳрирларига фикр олиш учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумот; 9) стандарт лайиҳасининг тасдиқлашга тақдим этиладиган фақат охирги таҳририга оид келишилганлик тўғрисида маълумот; 10) ахборот манбалари; 11) қўшимча маълумотлар. тушунтириш ёзуви стандарт лойиҳасининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "стандартлаштириш бўйича меъёрий ва бошқа хужжатлар билан ишлаш"

1682061393.doc – – стандартлаштириш бўйича меъёрий ва бошқа хужжатлар билан ишлаш режа: 1. барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2. меъёрий ҳужжатларни тузиш, баён қилиш, мундарижа ва расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар 3. меъёрий ҳужжатларни жорий этиш, текшириш ва долзарблаш 4. меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш 5. техник тавсифлар, технологик йўриқномалар ва рецептураларни ишлаб чиқиш 6. стандартлаштириш самарадордиги 7. стандартлар ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш устидан давлат текшируви ва назорати 1 барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ўзбекистон давлат стандартлари давлат стандартлари o’z dst 1.1:1992 “ўз сдт. ўзбекистон стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тас...

DOC format, 403.5 KB. To download "стандартлаштириш бўйича меъёрий ва бошқа хужжатлар билан ишлаш", click the Telegram button on the left.