o'zbekiston respublikasining qonuni

DOCX 10 sahifa 50,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
ўзбекистон республикасининг қонуни мудофаа тўғрисида (янги таҳрири) и. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг асосий вазифалари ушбу қонун мудофаани ташкил этишнинг ҳамда ўзбекистон республикаси қуролли кучларини (бундан буён матнда қуролли кучлар деб юритилади) бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди, мамлакат мудофаасини таъминлашда давлат органларининг ваколатларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар иштирокини аниқлаб беради. 2-модда. мудофаа тушунчаси ушбу қонунда мудофаа деганда ўзбекистон республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлашнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа тадбирлари мажмуи тушунилади. 3-модда. мудофаа тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мудофаа тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. 4-модда. мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принтсиплари мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принтсиплари қуйидагилардан иборат: бошқа давлатга қарши ҳарбий куч ишлатмаслик, тажовузнинг олдини олиш ва уни даф этиш, шунингдек, ўзбекистон республикаси тегишли шартномалар билан боғланган давлатларга ёрдам кўрсатиш ҳоллари бундан мустасно; халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда коллектив …
2 / 10
збекистон республикасига тажовузлардан уюшган ҳолда қуролли ҳимояланишга қаратилган зарур шароитлар яратиш; мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, давлат ҳарбий тузилишини замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш; мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун керакли барча кучлар ва воситаларнинг мувофиқлаштириб борилишини ва ҳамкорликда ҳаракат қилишини таъминлаш; ҳарбий-сиёсий вазият, миллий хавфсизликка бўлган аниқ ва потенсиал таҳдидлар мониторингини юритиш; ўзбекистон республикаси урушга ва қуролли можароларга тортилишининг олдини олиш юзасидан сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлар кўриш; қуролли кучларнинг қурилиши, тайёргарлиги, доим шай ҳолда сақлаб турилиши, уларнинг сони, тузилиши ва таркибининг мақбуллаштирилиши; қуролли кучларни тегишли равишда замонавий қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий-техникавий ва ашёвий мол-мулклар, озиқ-овқат, бошқа моддий-техник воситалар, энергетика ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, уларнинг захираларини вужудга келтириш; қуролли кучлар қўлланилишини режалаштириш; мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун ташқи сиёсий йўналишдаги чора-тадбирларни кўриш; аҳолини ва ҳудудни мудофаага тайёрлаш; ўзбекистон республикаси давлат чегарасининг қўриқланиши ва ҳимояланишини таъминлаш; аҳолини, иқтисодиёт ва ҳаёт кечириш учун зарур бўлган обектларни …
3 / 10
фаасини ташкил этишга доир бошқа тадбирлар. 6-модда. қуролли кучлар қуролли кучлар урушлар ва қуролли можароларни қайтариш ҳамда олдини олиш, ўзбекистон республикасининг миллий манфаатларини, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳамда аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш учун давлат томонидан ташкил этилган ва сақлаб турилган ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни, шунингдек, бошқа ҳарбий тузилмаларни ўз ичига олади. қуролли кучлар ўз фаолиятини қонун устунлиги, марказлашган раҳбарлик ва яккабошчилик, жанговар ва сафарбарлик борасида доимий шайлик ҳамда ҳарбий интизомга риоя этиш асосида қуради ва амалга оширади. ҳарбий обектлар, бинолар ва иншоотлар, қурол-яроғ, ҳарбий техниканинг барча турлари, бошқа ҳарбий мол-мулклар давлат мулки ҳисобланади ва қуролли кучлар тасарруфида бўлади. қуролли кучларнинг комплектланиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. [окоз: 1.15.00.00.00 мудофаа / 15.02.00.00 мудофаани бошқариш / 15.02.01.00 президент – олий бош қўмондон; 2.15.00.00.00 мудофаа / 15.02.00.00 мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари] 7-модда. қуролли кучларга раҳбарлик мудофаага ва қуролли кучларга раҳбарликни …
4 / 10
1.15.00.00.00 мудофаа / 15.02.00.00 мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари] иии. давлат органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари. фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мудофаани таъминлашдаги иштироки [окоз: 1.15.00.00.00 мудофаа / 15.02.00.00 мудофаани бошқариш / 15.02.01.00 президент – олий бош қўмондон] 8-модда. ўзбекистон республикаси президентининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари ўзбекистон республикаси президенти — қуролли кучлар олий бош қўмондони: ўзбекистон республикаси мудофаа сиёсати ва ҳарбий қурилишининг асосий йўналишларини белгилайди; давлат бошқарув органларининг мудофаа соҳасидаги фаолиятига раҳбарлик қилади; ўзбекистон республикасининг мудофаа қобилияти таъминланиши, унинг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги муҳофаза этилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради; қуролли кучларни қуриш, қўллаш ва ривожлантириш режаларини, шунингдек, мудофаани ташкил этиш юзасидан давлатнинг бошқа режа ва дастурларини тасдиқлайди; ўзбекистон республикаси қуролли кучлари ва бошқа ҳарбий тузилмаларининг тинчлик ва уруш даврига мўлжалланган тузилиши, таркиби ва жойлашувини тасдиқлайди; ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш тўғрисида, шу жумладан халқаро тинчликпарварлик тадбирларида қатнашиш …
5 / 10
ҳарбий унвонларни беради; ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилиши лозим бўлган ўзбекистон республикаси фуқароларининг сонини, уларнинг ҳарбий ва муқобил хизматни ўташ тартибини, ҳарбий хизматга мажбурларни ва чақирилувчиларни ҳарбий ҳисобга олиш ишининг юритилиш тартибини, мудофаа ва қуролли кучлар эҳтиёжлари учун қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий-техникавий ва ашёвий мол-мулклар, озиқ-овқат ҳамда бошқа моддий-техника воситаларининг нормалари ҳамда ҳажмини белгилайди; ўзбекистон республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақириш, муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини резервга ва муқобил хизмат хизматчиларини захирага бўшатиш тўғрисида, шунингдек, ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий йиғинларга чақириш тўғрисида қарорлар қабул қилади, фуқароларни сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақириш, сафарбарликдан бўшатиш тўғрисида фармонлар чиқаради; (8-модданинг ўн биринчи хатбошиси ўзбекистон республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ўрқ-238-сон қонуни т аҳририда — ўр қҳт, 2009 й., 52-сон, 553-модда) мамлакат иқтисодиётининг сафарбарлик тайёргарлиги, шунингдек, сафарбарлик ва стратегик давлат захираларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш режаларини тасдиқлайди; ҳарбий олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини, олий таълим муассасалари қошида ҳарбий таълим …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasining qonuni" haqida

ўзбекистон республикасининг қонуни мудофаа тўғрисида (янги таҳрири) и. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг асосий вазифалари ушбу қонун мудофаани ташкил этишнинг ҳамда ўзбекистон республикаси қуролли кучларини (бундан буён матнда қуролли кучлар деб юритилади) бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди, мамлакат мудофаасини таъминлашда давлат органларининг ваколатларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар иштирокини аниқлаб беради. 2-модда. мудофаа тушунчаси ушбу қонунда мудофаа деганда ўзбекистон республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлашнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа тадбирлари мажмуи тушунилади. 3-мод...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (50,5 KB). "o'zbekiston respublikasining qonuni"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasining qo… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram