o'zbekiston respublikasining ichki ishlar organlari to'g'risida qonuni

DOC 27 pages 240.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 27
ўзбекистон республикасининг қонуни 16.09.2016 й. n ўрқ-407 ички ишлар органлари тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади ўзбекистон республикаси ички ишлар органларининг (бундан буён матнда ички ишлар органлари деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат. 2-модда. ички ишлар органларининг асосий вазифалари ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат. 3-модда. ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. 4-модда. ички ишлар органлари фаолиятининг асосий йўналишлари ички ишлар органлари фаолиятни ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади: фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш; жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш; …
2 / 27
шларни юритиш, маъмурий жазоларни қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш; йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш; паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлаш, ўзбекистон республикасидан чиқиш ва унга кириш учун зарур бўлган ҳужжатларни, доимий ва вақтинча яшаш учун рухсатномаларни беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни, паспорт тизимига ва ўзбекистон республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш; саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасида назорат қилиш; эксперт-криминалистика фаолиятини амалга ошириш; давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган объектларни ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш; лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шунингдек лицензия ва рухсат этишга оид талабларга ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш; ҳарбий-сафарбарлик ишларини ва фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш; қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир ишларда иштирок этиш. 5-модда. ички ишлар органлари фаолиятининг асосий принциплари ички ишлар органлари фаолиятининг асосий принциплари …
3 / 27
нунга хилоф хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) оқлаш учун хизмат манфаатларини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқликни, юқори турувчи мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф талаблари, буйруқлари ва фармойишларини ёки қонунга мувофиқ бўлмаган бошқа бирор-бир ҳолатни рўкач қилиши мумкин эмас. ички ишлар органларининг ходимларига кимнидир ғайриқонуний ҳаракатларни содир этишга бевосита ёки билвосита қизиқтириш, кўндириш, ундаш тақиқланади. 7-модда. ягоналик принципи ички ишлар органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардир ва ўзбекистон республикаси ички ишлар вазири раҳбарлик қиладиган ягона тизимни ташкил этади. 8-модда. фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш принципи ички ишлар органлари ўз фаолиятини фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш асосида амалга оширади. ички ишлар органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар ҳимоя қилинишини таъминлайди. ички ишлар органларининг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва …
4 / 27
умотларни ошкор қилишга ҳақли эмас. агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ички ишлар органлари ҳар бир фуқарога ўзларида мавжуд бўлган, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига бевосита дахлдор бўлган ҳужжатлар ҳамда материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида: ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши; фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт. ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт. 9-модда. очиқлик ва шаффофлик принципи ички ишлар органлари ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда, давлат органлари, фуқароларнинг …
5 / 27
асида қўйилган қонуний талабларини, шу жумладан қонунга риоя этиш, ҳужжатларни, текширувлар материалларини ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, мутахассис ажратиш, ички ишлар органига келиш ҳамда аниқланган қонунбузарликлар хусусида тушунтиришлар бериш тўғрисидаги, қоидабузарликларни, шунингдек уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақидаги қонуний талабларини барча давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир. ички ишлар органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар уларнинг қонуний талаби бўйича бепул тақдим этилади. ички ишлар органи ходимининг қонуний талаблари устидан шикоят қилиниши уларнинг бажарилишини тўхтатиб турмайди. 11-модда. ички ишлар органларининг бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлиги ички ишлар органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда аниқланган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар тўғрисидаги ахборотни алмашишни, шу жумладан электрон шаклда алмашишни, шунингдек бошқа ахборотни алмашишни амалга …

Want to read more?

Download all 27 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbekiston respublikasining ichki ishlar organlari to'g'risida qonuni"

ўзбекистон республикасининг қонуни 16.09.2016 й. n ўрқ-407 ички ишлар органлари тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади ўзбекистон республикаси ички ишлар органларининг (бундан буён матнда ички ишлар органлари деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат. 2-модда. ички ишлар органларининг асосий вазифалари ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси...

This file contains 27 pages in DOC format (240.0 KB). To download "o'zbekiston respublikasining ichki ishlar organlari to'g'risida qonuni", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbekiston respublikasining ic… DOC 27 pages Free download Telegram