o'zbekiston respublikasining qonuni raqobat to'g'risida

DOCX 24 sahifa 56,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
ўзбекистон республикасининг қонуни рақобат тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 14 ноябрда қабул қилинган сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. олдинги таҳрирга қаранг. 2-модда. рақобат тўғрисидаги қонунчилик рақобат тўғрисидаги қонунчилик ушбу қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг рақобат тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. (2-модда ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 3-модда. ушбу қонуннинг қўлланилиш соҳаси ушбу қонун хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзбекистон республикаси ҳудудида ва (ёки) ундан ташқарида содир этиладиган, ўзбекистон республикасидаги товар ва молия бозорларида рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларига нисбатан татбиқ этилади. ушбу қонун интеллектуал мулк объектларига бўлган …
2 / 24
ҳақиқатан ҳам алмаштиради ёки алмаштиришга тайёр бўлади; олдинги таҳрирга қаранг. инсофсиз рақобат — хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг иқтисодий фаолиятни амалга оширишда афзалликларга эга бўлишга қаратилган, қонунчиликка, иш муомаласи одатларига зид бўлган ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлари; (4-модданинг учинчи хатбошиси ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) иқтисодий концентрация — хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устунлигига олиб келадиган, товар ёки молия бозоридаги рақобатнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган битимлар тузиш ва (ёки) бошқа ҳаракатларни содир этиш; иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш — хўжалик юритувчи субъектлар ҳаракатларини бундай хўжалик юритувчи субъектлардан бирортаси билан ҳам бир шахслар гуруҳига кирмайдиган юридик ёки жисмоний шахс билан келишиб олиш; камситувчи шартлар (шароитлар) — товар ёки молия бозорига кириш, товарни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, олиш, реализация қилиш, ўзгача …
3 / 24
нингдек оғзаки шаклдаги шартлашуви; (4-модда ўзбекистон республикасининг 2018 йил 9 январдаги ўрқ-459-сонли қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон) молия бозори — банклар ҳамда бошқа кредит, суғурта ва ўзга молия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматларининг ўзбекистон республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомала доираси бўлиб, у ўзбекистон республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида бундай хизматни кўрсатиш имконияти мавжуд бўлади; нотўғри таққослаш — рақобатчилар ёки бошқа шахслар томонидан тарқатиладиган, товар ёки молия бозорида айрим хўжалик юритувчи субъектга афзалликлар яратадиган ёхуд хўжалик юритувчи субъектни (рақобатчини) ёки рақобатчи ишлаб чиқарган товарни ёмонловчи ёлғон, ноаниқ ёки бузиб таққослаш; рақобат — хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари улардан ҳар бирининг товар ёки молия бозоридаги товар муомаласининг умумий шарт-шароитларига бир томонлама тартибда таъсир кўрсатиш имкониятини истисно этади ёки чеклайди; олдинги таҳрирга қаранг. …
4 / 24
нг бир қисмидаги муомала доираси бўлиб, у ўзбекистон республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида товарни олиш ёки реализация қилиш имконияти мавжуд бўлади; хўжалик юритувчи субъект — товарларни ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан чет эллик юридик шахс, хўжалик бошқаруви органи, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор. 5-модда. шахслар гуруҳи ягона (умумий) иқтисодий манфаатга эга бўлган шахслар йиғиндиси шахслар гуруҳи деб эътироф этилиб, уларга татбиқан қуйидаги бир ёки бир нечта шарт бажарилади: икки ва ундан ортиқ юридик шахснинг бири бевосита ёки билвосита, шунингдек ўзга шахслардан олган ваколатларига мувофиқ бошқа юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоизидан ортиғига эгалик қилади; икки ва ундан ортиқ юридик шахсда айни бир жисмоний шахс, шунингдек унинг эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олувчилари), болалари (фарзандликка олинган болалари), туғишган ва ўгай ака-укалари ҳамда опа-сингиллари (бундан буён матнда яқин қариндошлари деб юритилади) ушбу юридик шахслардаги иштироки туфайли ёхуд бошқа …
5 / 24
инг таъсис ҳужжатларига ёхуд улар ўртасида тузилган шартномаларга асосан ушбу юридик шахсларга ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли бўлади; (5-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) олдинги таҳрирга қаранг. икки ва ундан ортиқ юридик шахсда айни бир жисмоний шахс ёки айни бир юридик шахс қонунчиликка ва ушбу юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ёхуд улар билан тузилган шартномаларга асосан уларга ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли бўлади. (5-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) ушбу қонунда шахслар гуруҳига товар ёки молия бозорининг ягона субъекти сифатида қаралади. 6-модда. устун мавқе устун мавқе товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда унга ўз фаолиятини амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasining qonuni raqobat to'g'risida" haqida

ўзбекистон республикасининг қонуни рақобат тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 14 ноябрда қабул қилинган сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. олдинги таҳрирга қаранг. 2-модда. рақобат тўғрисидаги қонунчилик рақобат тўғрисидаги қонунчилик ушбу қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг рақобат тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. (2-модда ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчили...

Bu fayl DOCX formatida 24 sahifadan iborat (56,3 KB). "o'zbekiston respublikasining qonuni raqobat to'g'risida"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasining qo… DOCX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram