mudofaa to'grisida o'zbekiston respublikasi qonuni

DOC 8 pages 80.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
[окоз: 1.15.00.00.00 мудофаа / 15.01.00.00 мудофаанинг умумий масалалари] [тсз: 1.мудофаа ва миллий хавфсизлик / умумий масалалар] ўзбекистон республикасининг қонуни «мудофаа тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 80-модда; ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2009 й., 52-сон, 553-модда; ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда) ўзбекистон республикаси олий мажлиси қарор қилади: 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «мудофаа тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 398-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда). ўзбекистон республикасининг президенти и. каримов тошкент ш., 2001 йил 11 май, 211-ii-сон ўзбекистон республикасининг қонуни мудофаа тўғрисида (янги таҳрири) i. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг асосий вазифалари ушбу қонун мудофаани ташкил этишнинг ҳамда ўзбекистон республикаси қуролли кучларини (бундан буён матнда қуролли кучлар деб юритилади) бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди, мамлакат мудофаасини таъминлашда давлат …
2 / 8
йидагилардан иборат: бошқа давлатга қарши ҳарбий куч ишлатмаслик, тажовузнинг олдини олиш ва уни даф этиш, шунингдек ўзбекистон республикаси тегишли шартномалар билан боғланган давлатларга ёрдам кўрсатиш ҳоллари бундан мустасно; халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда коллектив хавфсизлик тизимларида иштирок этиш; ҳарбий-сиёсий блокларда қатнашмаслик; ҳарбий қурилишнинг замонавий урушлар ва қуролли можароларнинг хусусиятига монанд бўлиши; ядровий ва бошқа турдаги ялпи қирғин қуролларини ишлаб чиқаришни, қайта ишлашни, олишни, сақлашни, тарқатишни ва жойлаштиришни рад этиш; қуролли кучларнинг, иқтисодиётнинг, аҳолининг, ҳудуднинг тажовузни даф этишга доим шай туриши; мудофаанинг етарли даражада бўлиши; ҳарбий хизмат шарафли эканлигини таъминлаш. ii. мудофаани ташкил этиш ҳамда қуролли кучларга раҳбарлик қилиш 5-модда. мудофаани ташкил этиш мудофаани ташкил этиш қуйидагиларни қамраб олади: тажовузнинг олдини олиш ва қайтаришга, ўзбекистон республикасига тажовузлардан уюшган ҳолда қуролли ҳимояланишга қаратилган зарур шароитлар яратиш; мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, давлат ҳарбий тузилишини замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш; мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун керакли барча кучлар ва воситаларнинг мувофиқлаштириб борилишини …
3 / 8
нилишини режалаштириш; мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун ташқи сиёсий йўналишдаги чора-тадбирларни кўриш; аҳолини ва ҳудудни мудофаага тайёрлаш; ўзбекистон республикаси давлат чегарасининг қўриқланиши ва ҳимояланишини таъминлаш; аҳолини, иқтисодиёт ва ҳаёт кечириш учун зарур бўлган объектларни ялпи қирғин қуролларидан муҳофаза қилишга доир тадбирларни ўтказиш; қуролли кучларнинг, мамлакат иқтисодиётининг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек аҳолининг сафарбарлик тайёргарлиги; давлат ва сафарбарлик захиралари учун моддий бойликлар захираларини вужудга келтириш; мудофаанинг илмий, илмий-техникавий, маърифий, ҳарбий-саноат, иқтисодий, ахборот ва қонунчилик базасини такомиллаштириш; аҳолини маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда қуролли кучлар шахсий таркибини давлатни ҳимоя қилишга ахлоқий-руҳий жиҳатдан тайёрлаш; мамлакат мудофаасини ташкил этишга доир бошқа тадбирлар. 6-модда. қуролли кучлар қуролли кучлар урушлар ва қуролли можароларни қайтариш ҳамда олдини олиш, ўзбекистон республикасининг миллий манфаатларини, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳамда аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш учун давлат томонидан ташкил этилган ва сақлаб турилган ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни, шунингдек бошқа ҳарбий тузилмаларни ўз …
4 / 8
2.00 давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари] 7-модда. қуролли кучларга раҳбарлик мудофаага ва қуролли кучларга раҳбарликни ўзбекистон республикаси президенти — қуролли кучлар олий бош қўмондони амалга оширади. уруш даврида ўзбекистон республикаси мудофаа вазири бир пайтнинг ўзида қуролли кучлар олий бош қўмондони ўринбосари ҳисобланади. қуролли кучларнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни ўз бўйсунувида қуролли кучларнинг таркибига кирадиган ҳарбий тузилмалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари амалга оширадилар. қуролли кучлар олдига қўйилган вазифаларни бажариш юзасидан уларга тезкор раҳбарликни қуролли кучлар бирлашган штабининг бошлиғи амалга оширади. [окоз: 1.15.00.00.00 мудофаа / 15.02.00.00 мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари] iii. давлат органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари. фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мудофаани таъминлашдаги иштироки [окоз: 1.15.00.00.00 мудофаа / 15.02.00.00 мудофаани бошқариш / 15.02.01.00 президент – олий бош қўмондон] 8-модда. ўзбекистон республикаси президентининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари олдинги таҳрирга қаранг. …
5 / 8
тузилиши, таркиби ва жойлашувини тасдиқлайди; ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш тўғрисида, шу жумладан халқаро тинчликпарварлик тадбирларида қатнашиш тўғрисида, шунингдек қуролли кучларни ўзларига бевосита тааллуқли бўлмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қуролли кучларга буйруқ беради; ўзбекистон республикасининг конституциясида белгиланган тартибда: ўзбекистон республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилади ҳамда ўзбекистон республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади; қуролли кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонларни беради; ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилиши лозим бўлган ўзбекистон республикаси фуқароларининг сонини, уларнинг ҳарбий ва муқобил хизматни ўташ тартибини, ҳарбий хизматга мажбурларни ва чақирилувчиларни ҳарбий ҳисобга олиш ишининг юритилиш тартибини, мудофаа ва қуролли кучлар эҳтиёжлари учун қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий-техникавий ва ашёвий мол-мулклар, озиқ-овқат ҳамда бошқа моддий-техника воситаларининг нормалари ҳамда ҳажмини белгилайди; олдинги таҳрирга қаранг. ўзбекистон республикаси фуқароларини муддатли …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mudofaa to'grisida o'zbekiston respublikasi qonuni"

[окоз: 1.15.00.00.00 мудофаа / 15.01.00.00 мудофаанинг умумий масалалари] [тсз: 1.мудофаа ва миллий хавфсизлик / умумий масалалар] ўзбекистон республикасининг қонуни «мудофаа тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 80-модда; ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2009 й., 52-сон, 553-модда; ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда) ўзбекистон республикаси олий мажлиси қарор қилади: 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «мудофаа тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 398-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритил...

This file contains 8 pages in DOC format (80.0 KB). To download "mudofaa to'grisida o'zbekiston respublikasi qonuni", click the Telegram button on the left.

Tags: mudofaa to'grisida o'zbekiston … DOC 8 pages Free download Telegram