mehnat resurslari

DOCX 12 стр. 426,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
v мавзу. меҳнат ресурслари ва уларнинг шакллантирилиши 5.1. меҳнат ресурслари тушунчаси 5.2. меҳнат фаолиятида инсон омили. 5.3. аҳолини иш билан бандлиги бўйича таснифлаш 5.1. меҳнат ресурслари тушунчаси меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг ўз психофизиологик ва ақлий сифатлари билан моддий неъматлар ишлаб чиқаришга ёки хизматлар кўрсатишга қодир бўлган қисмидан иборатдир. меҳнат ресурслари деб, ўзининг ақлий ва жисмоний меҳнати билан ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этадиган меҳнатга қобилиятли кишилар тўпламига айтилади. бу таърифдан шу нарса келиб чиқадики, меҳнат ресурслари ўзига иқтисодиётда меҳнат билан банд бўлган кишиларни ҳам, меҳнат билан банд бўлмаса ҳам меҳнат қилишлари мумкин бўлган кишиларни ҳам қамраб олади. бошқача айтганда, меҳнат ресурслари ҳақиқий (реал) ва потенциал ходимлардир. ишчи кучи — меҳнат жараёнида инсон фойдаланадиган унинг жисмоний ва маънавий қобилиятларнинг мажмуасидир. замонавий хорижий иқтисодий назарияларда «ишчи кучи» атамаси кўпинча «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчасининг синоними сифатида қўлланилади. масалан, р.ж. эренбергер ва р.с. смит бундай таъриф берганлар: «ишчи кучи» деганда ёши 16 дан юқори бўлган …
2 / 12
и шундаки, маълум контекстда «ёлланма ишчилар» ҳам «меҳнат» ҳам «ишчи кучи» сўз бирикмаси билан ифодаланади. аммо айни бир вақтда «меҳнат ресурслари» сўзи ва «ишчи кучи» сўз бирикмалари турли вариантларга эга бўлиб, уларни қўллашда онгли ва тегишли изоҳлар бериш керак бўлади. инсон омили — ташкилот ва муассасаларнинг биргаликда фаолият кечириш учун бирлашган кишиларидир. таркибий жиҳатдан у, биринчи навбатда шахс, ишчи гуруҳи, меҳнат жамоасидир. инсон омили — бу фақат жамоа ходими эмас, балки ижтимоий ҳаётнинг жамоа субъектидир, у ижтимоий, демографик, иқтисодий ва сиёсий тузилмага эга бўлиб, унинг элементларининг ўзаро ҳаракати жамият ривожланишини таъминлайди. ишлаб чиқаришнинг шахсий омили (бевосита-ижтимоий маънода — шахс омили) унинг меҳнат фаолияти жараёнида намоён бўладиган субъект (ходим) сифатларини бутун хилма-хиллиги билан акс эттиради. шахсий омил — фаолият кўрсатадиган (ҳаракатда амалга ошириладиган) иш кучи бўлиб, ўз сифат кўрсаткичларининг мажмуи билан қараб чиқилади. меҳнат ресурсларининг аксарият кўпчилик қисмини меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли ташкил этади. меҳнат қилишга лаёқатли ёшдан катта …
3 / 12
рслари сони меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади: мр қ мла қ иўп, бунда: мр – меҳнат ресурслари; мла – меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли; иўп – ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар. 3. мла сони меҳнатга лаёқатли ёшидаги аҳоли (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар) сонидан меҳнатга лаёқатли ёшдаги i ва ii гуруҳ ногиронлари, шунингдек имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади: мла қ э(16-60) қ х(16-55) - ног - пи, бунда: э(16-60) – 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар; х(16-55) – 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар; ног – меҳнатга лаёқатли ёшдаги i ва ii гуруҳ ногиронлари; пи – имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги пенсионерлар. 4. меҳнат билан бандлар сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади: ит қ итр қ итнр …
4 / 12
лат нотижорат ташкилотлари ходимлари. 4.2. норасмий секторда банд бўлганлар сонини аниқлаш ва ҳисоблаб чиқиш. халқаро меҳнат ташкилоти нормаларидан келиб чиқиб ҳамда давлат статистика қўмитасининг ҳисобга олиш ва таснифлаш амалиётига мувофиқ иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар жумласига ижтимоий суғурта ва солиқ органларида ҳисобга турмаган қуйидаги шахслар киради: · юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилмаган деҳқон хўжаликлари аъзолари; · уйда пулли хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган шахслар (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, автомобиль ҳайдовчилар, қоровуллар); · жисмоний шахсларда ҳақ олиб ишловчи шахслар; · оила бошлиқларига уларнинг тадбиркорлик фаолиятида ёрдам берувчи оила аъзолари; · тегишли рўйхатдан ўтмай ишловчи тадбиркорлар. иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан банд шахслар сони меҳнат органлари томонидан бандлик масалалари бўйича ҳар чоракда амалга ошириладиган ўрганиб чиқиш асосида аниқланади. иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан банд аҳоли сонини аниқлаш учун бандлик масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари асосида: а) иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли турлари билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўраб …
5 / 12
н бандларнинг умумий сонини аниқлаш учун фаолиятнинг ҳар бир аниқ тури бўйича итнр тўғрисидаги маълумотлар жамланади: итнр қ z1iитнр1i, бунда: итнр – иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандлар сони, ҳаммаси. 4.3. меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётган шахслар сонини аниқлаш. меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётган шахслар сони қуйидаги тартибда босқичма-босқич аниқланади: биринчидан, ишга жойлаштиришга муҳтожларни аниқлаш мақсади учун меҳнат органлари томонидан меҳнат эмиграцияси бўйича саволномага мувофиқ, меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишларни ўтказиш пайтида мигрант меҳнатчилар сифатида хорижда турганлар сони аниқланади. бунинг учун: а) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича (меҳнат эмиграцияси модулига биноан) ҳар чорақдаги ўрганишлар маълумотлари асосида меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётган шахсларнинг сўралганлар умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади: ммс қ кммс / сс х 100, бунда: ммс – мигрант меҳнатчиларнинг сўралганларнинг умумий сонидаги салмоғи; кммс – меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетган шахсларнинг (мигрант меҳнатчиларнинг) меҳнат билан бандлик масаласи бўйича уй хўжаликларини ўрганиш давомида …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mehnat resurslari"

v мавзу. меҳнат ресурслари ва уларнинг шакллантирилиши 5.1. меҳнат ресурслари тушунчаси 5.2. меҳнат фаолиятида инсон омили. 5.3. аҳолини иш билан бандлиги бўйича таснифлаш 5.1. меҳнат ресурслари тушунчаси меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг ўз психофизиологик ва ақлий сифатлари билан моддий неъматлар ишлаб чиқаришга ёки хизматлар кўрсатишга қодир бўлган қисмидан иборатдир. меҳнат ресурслари деб, ўзининг ақлий ва жисмоний меҳнати билан ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этадиган меҳнатга қобилиятли кишилар тўпламига айтилади. бу таърифдан шу нарса келиб чиқадики, меҳнат ресурслари ўзига иқтисодиётда меҳнат билан банд бўлган кишиларни ҳам, меҳнат билан банд бўлмаса ҳам меҳнат қилишлари мумкин бўлган кишиларни ҳам қамраб олади. бошқача айтганда, меҳнат ресурслари ҳақиқий (реал) ва потенциал ...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOCX (426,4 КБ). Чтобы скачать "mehnat resurslari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mehnat resurslari DOCX 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram