йўл ва тротуар ифлослиги ёки кўприклар сақлаш

DOCX 4 стр. 16,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
мавзу:иншоотларни сақлаш. 4-амалий машғулотлар учун маълумотлар кўприк қопламаси ҳаракат қисми ва тротуарлар ифлосликлардан тозаланган ва уларнинг устидан бегона жисмлар олиб ташланган бўлиши керак. қишки даврда ҳаракат қисми ва тротуарлар қор ва муздан тозаланиши лозим. ҳаракат қисми механизациялаштирилган ҳолда йўл корхоналари томонидан тозаланганда, кўприкларни сақлаш ишларини бажарувчи пудратчи, тротуарлар ва тротуарлар (тўсиқлар) бўйлаб 1м кенгликда тозаликни таъминлаши керак. йўлчилар томонидан механизациялаштирилган тозалаш ишлари ташкил этилмаган ҳолларда, ҳаракат қисмининг бутун кенглиги бўйича тозаликни таъминлаш кўприк корхоналарига юклатилади. аҳоли яшовчи пункларда ёки пиёдалар жадаллиги катта бўлган жойларда, кўприк иншоотлари тротуарларига, қишки даврда қуруқ кум ёки шлак сепилиши лозим. кўприклардаги муз ёки музламалар билан хлорли тузлар ёрдамида курашиш тақиқланади. тротуар плиталарида бетон синишлари, ёриқлар бўлишига йўл қўйилмайди. тротуарлар орқали йўловчилар ўтиши тўсиқсиз таъминланиши лозим. панжаралар, автомобиллардан ҳимояловчи бруслар ва хавфсизликни таъминловчи тўсиқлар меъёрларга жавоб берувчи баландликка эга бўлиши, бўялган, тоза ва бенуқсон ҳолатда бўлиши керак. кўринадиган металл юзаларнинг барчаси бўялиши лозим, бўялмай қолган жойлар …
2 / 4
ситаларининг текис ўтиши ва пиёдаларнинг тротуарга ўтиши ҳавфсиз бўлиши таъминланиши керак. кўприкнинг келув йўллари билан туташиш жойида чўкишлар ва йўл четининг ювилиши рухсат этилмайди. деформацион чоклар сув ўтказмас, тоза ва тўлиқ жамланган бўлиши, чок конструкцияси деталлари маҳкамланган бўлиши лозим. қопламада чок бўйлаб йўналган маҳаллий емирилишлар (ғадирликлар ва нотекисликлар), мастиканинг укаланиши йўл қўйилмайди. оралиқ қурилмалар ифлосликлар ва ўсимликлардан тозаланиши лозим. ҳар йили, хизмат кўрсатиладиган кўприкларнинг 20 % даги темирбетон оралиқ қурилмалари ва тротуар блокларининг фасад қисми юзасига гидрофоблаштирувчи қоришмалар билан ишлов берилиши керак. синишлар, ўймалар, ёриқларга полимербетон ёки полимер қоришмалар ёрдамида ишлов берилади. металл деталлар ва тўсинлар бардошли бўёқлар ёки полимер қоришмалар ёрдамида бўялиши керак (металл юзалар зангдан тозалангандан сўнг). элементлар фасади ва тротуарлар тагидан сув оқиши ҳоллари изоляцияни тиклаш ва ҳаракат қисми плитаси фасади бўйлаб ҳимояловчи ёки сувни томчилатувчи мосламалар қуриш билан бартараф этилади. бош кўтариб турувчи элементлар (тўсинлар, аркалар ва ҳоказо) ва уларнинг боғловлари соз ҳолатда бўлиши, етишмаган элементлари …
3 / 4
анган бўлиб, сув қочириш юзасига эга бўлиши лозим. таянч қисмлар ифлослардан тозаланган ва ёғланган, металл таянч қисмлар бўялган бўлиши лозим. ҳар йили, хизмат кўрсатиладиган кўприкларнинг 20 % даги таянчларининг юзасига гидрофоблаштирувчи қоришмалар билан ишлов берилиши керак. синишлар, ўймалар, ёриқларга полимербетон ёки полимер қоришмалар ёрдамида ишлов берилади. автомобильь йўллари устидан ўтган йўлўтказгичларнинг таянчларида вертикал белгилар ёки махсус йўл белгилари ўрнатилиши лозим. массив таянчларнинг (терилган) ҳимояловчи қатлами бенуқсон бўлиши, чоклари эса қоришма билан тўлдирилган бўлиши керак. ўзан, кўприк ости минтақаси, келув йўллари аҳлатдан, оқава ифлосликлардан тозаланган, буталар ва дарахтлар кесилган, қолдиқлари эса кўприк остидан олиб чиқилган, ўтлар ўрилган бўлиши лозим. конуслардаги ювилишлар, қияликлар ва йўналтирувчи иншоотлардаги бузилишлар бартараф этилган, қирғоқ таянчлар конуслари маҳкамланган бўлиши шарт. автомобильь йўлларидаги кўприклар олдидаги белгилар амалдаги гостлар ва тшлар талабларига мос равишда ўрнатилиши керак. белгилар ва белгилар устунчаларида носозликлари бўлмаслиги, тозаланган бўлиши, устунчалар вертикал ҳолатга эга, белгилар осон ўқиладиган, керак бўлган ҳолларда устунчалар бўялган, белгилар бермалари ифлослардан …
4 / 4
узда ёғинлар бошланишидан олдин ўтказилади. барча бундай кўриклар комиссия томонидан, кўприк ёки йўл устаси иштирокида ўтказилади. бу кўриклардан мақсад иншоотнинг кўринадиган қисмлари ва элементларининг умумий ҳолатини аниқлаш, улардаги носозликларни топиш ва бартараф этиш учун тадбирлар ишлаб чиқиш (керак бўлган ҳолларда асбобли ўлчов ишлари қўлланилади). металл элементларини пайвандлаш йўли билан йиғилган металл ва пўлаттемирбетон оралиқ қурилмали кўприкларда, ҳарорат манфий қийматларга эга бўлган қишки мавсумда, ҳар ойда қўшимча кўрик ташкил этилади (асосан металл ҳолати ва пайванд чоклари чекширилади). ҳарорат минус 20°с паст бўлганда кўриклар янада кўпроқ ташкил этилади (ҳарорат ундан ҳам паст бўлганда – ҳар куни). металлда ёриқлар пайдо бўлиш эҳтимоли текширилади, шунингдек ҳаракатланувчи таянч қисмларнинг ҳолати аниқланади ва критик ҳолатга келишига йўл қўйилмайди. даврий кўриклар фойдаланувчи корхонанинг бош муҳандиси иштирокида баҳорда, селлардан сўнг, шунингдек режадан ташқари кўриклар авария ҳолатлар рўй берганда, иншоотда таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, иншоотда тезда бажариладиган тадбирлар ишлаб чиқилиши керак бўлганда ва иншоотда бажариладиган ишлар турлари ва уларнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "йўл ва тротуар ифлослиги ёки кўприклар сақлаш"

мавзу:иншоотларни сақлаш. 4-амалий машғулотлар учун маълумотлар кўприк қопламаси ҳаракат қисми ва тротуарлар ифлосликлардан тозаланган ва уларнинг устидан бегона жисмлар олиб ташланган бўлиши керак. қишки даврда ҳаракат қисми ва тротуарлар қор ва муздан тозаланиши лозим. ҳаракат қисми механизациялаштирилган ҳолда йўл корхоналари томонидан тозаланганда, кўприкларни сақлаш ишларини бажарувчи пудратчи, тротуарлар ва тротуарлар (тўсиқлар) бўйлаб 1м кенгликда тозаликни таъминлаши керак. йўлчилар томонидан механизациялаштирилган тозалаш ишлари ташкил этилмаган ҳолларда, ҳаракат қисмининг бутун кенглиги бўйича тозаликни таъминлаш кўприк корхоналарига юклатилади. аҳоли яшовчи пункларда ёки пиёдалар жадаллиги катта бўлган жойларда, кўприк иншоотлари тротуарларига, қишки даврда қуруқ кум ёки шлак се...

Этот файл содержит 4 стр. в формате DOCX (16,8 КБ). Чтобы скачать "йўл ва тротуар ифлослиги ёки кўприклар сақлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: йўл ва тротуар ифлослиги ёки кў… DOCX 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram