оловли ер (австралия ва океания)

DOC 946,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1521950471_70308.doc оловли ер режа: 1. оловли ердаги ландшафт. дарахтлар ҳукмрон шамоллар йўналиши томонга қийшайган. 2. австралия ва океания 3. австралия ва океанияда вулканизм ҳамда ер қимирлашлар 4. австралия ва неоавстралия ороллари 5. табиати шаклланишининг 6. асосий босқичлари 7. тектоник тузилиши ва рельефи 8. австралия ва унга яқин оролларнинг фойдали қазилмалари 9. иқлими оловли ер деб жанубий американинг жанубий соҳили яқинида 53 ва 55° жанубий кенглийлар оралиғида жойлашган ўнлаб катта-кичик ороллардан иборат архипелагга айтилади. у чили билан аргентинага қарайди. ороллар материкдан ва бир-бирларидан тор ва қинғир-қийшиқ бўғозлар орқали ажралган. энг шарқий ва энг йирик орол оловли ер ёки катта орол деб аталади. архипелаг геологик ва геоморфологик жиҳатдан анд тоғлари ва патагония платосининг давомидир. ғарбий оролларнинг қирғоқлари қояли ҳамда фьордлар чуқур ўйиб юборган, шарқий оролларники эса текис ва кам ўйилган. оловли ердаги ландшафт. дарахтлар ҳукмрон шамоллар йўналиши томонга қийшайган. архипелагнинг бутун ғарбий қисми баландлиги 2400 м гача бўлган тоғлар билан банд. рельефда …
2
учун қулай. ғарбда қор чегараси 500 м баландликда жойлашган ва музлар бевосита океанга тушиб, айсбергларни ҳосил қилади. тоғ тизмаларини муз қоплаган ва фақат ўткир чўққиларгина муздан баланд кўтарилиб туради. архипелагнинг тор океан соҳилида, асосан ғарбий соҳилида доимий яшил ва барг тўкувчи дарахтлардан ташкил топган ўрмонлар ўсади. жанубий бук, магнолия гуллилардан оқ хушбўй гуллайдиган канело (drumis winteri) ва баъзи бир тур игнабартлилар характерлидир. ўрмонларнинг юқориги чегараси қор чегарасига деярли тўғри келади. айрим жойларда 500 м дан юқорида, баъзан денгиз бўйида ҳам (шарқда) ўрмонлар сийрак субарктика тоғ ўтлоқлари билан алмашинади, бу ўтлоқларда гуллайдиган ўсимликлар ва торфзорлар йуқ. доим кучли шамоллар эсиб турадиган районларда сийрак ва паст бўйли қинғир-қийшиқ дарахтлар ҳамда буталар тўп-тўп бўлиб ўсади, уларнинг шох-шаббалари байроққа ўхшаб шамол кетаётган томонга чўзилган. оловли ер архипелаги ва жанубий анд тоғлари ўлкасининг ҳайвонот дунёси тахминан бир хил ҳамда жуда ўзига хосдир. бу ерда гуанако билай бирга ҳаво ранг тулки, тулкисимон ит ёки магелан ити …
3
км2 австралия яқинида шимолда мелвилл, батерст, грут-айленд ва бошқа яна ҳам майдароқ ороллар, жанубда материк саёзлигида жойлашган тасмания, кинг, флиндерс ва кенгуру ороллари бор. дерк-хартог ороли ғарбдаги, фрейзер ороли эса шарқдаги энг йирик ороллар ҳисобланади.австралияни ҳинд ва тинч океанлари суви ювиб туради-австралия бошқа ҳеч бир материк билан қуруқлик орқали боғланмаган. шу сабабли ва унинг кичиклигини назарда тутиб австралия материк орол деб ҳам аталадиавстралйядан шимол ва шарқда, тинч океаннинг жануби-ғарбий қисмида келиб чиқишига кўра материк, маржон ва вулкан оролларидан иборат жуда кўп катта-кичик ороллар жойлашган. бу оролларнинг ҳаммаси биргаликда океания деб аталади. австралия ва океанияда вулканизм ҳамда ер қимирлашлар. океания оролларининг умумий майдони тахминан 1,3 млн. км2. океания одатда бир неча қисмга бўлинади. австралияга яқин жойлашган энг йирик ороллар меланезия деб аталади. унинг таркибига янги зеландия киритилмайди. меланезияга янги гвинея, соломон ороллари, янги каледония ва бошқа ороллар киради. анч, жанубда жойлашган янги зеландия алоҳида ўлкага киритилади. меланезиядан шимолда 177° шарқий узунликдан …
4
шундай жойлашган. чет эл адабиётида бу оролларни баъзан неоавстралия деб аталади. бу ороллар ёйини австралия билан бирга кўриб чиқиш мумкин. тинч океаннинг очиқ қисмидаги ороллар вужудга келишига кўра тинч океан платформаси (талассократон) билан боғланган ва улар мавжудлиги вақтида ҳеч қачон йирик қуруқлик таъсирида бўлмаган. бу ороллар табиати жуда хилма-хил ва австралия материги табиати билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. австралияни шимол томондан эпиконтинентал (материк ёни) тимор ва арафур денгизлари, шунингдек карпентария қўлтиғи ўраб туради. материкнинг ҳинд океани суви ювиб турадиган ғарбий ва шимолий соҳиллари бўйлаб денгиз саёзлиги полосаси чўзилган. австралияни шарқ томондан маржон, тасман денгизлари ўраган, улар океан типига ёки оралиқ типга кирувчи чуқур ботиқ ҳавзалардан иборат бўлиб, катта (5000 м дан ортиқ) чуқурликларга эга. сув ости кўтарилмалари билан бўлинган фиджи, янги каледония ботиқлари ва бошқалар ҳам жуда чуқур. сув ости кўтарилмалари ва тизмалари устида материк ҳамда маржон ороллари жойлашган. ороллар ёйи бўйлаб ташқи томонда, қисман денгиз томонда ҳам сув ости …
5
илан боғлаб туради, лагунанинг чуқурлиги 50 м дан ошмайди. унда кемалар қатнаши мумкин ва қирғоғида австралиянинг йирик портлари жойлашган. кейинги йилларда маржон қурилмаларига бениҳоя кўпайиб кётган денгиз юлдузлари қаттиқ зарар етказмоқда, улар ҳозироқ катта тўсиқ рифининг бир қисмини бузиб юборди ва табиатнинг бу ажойиб ҳосиласини бутунлай барбод этиш хавфини солмоқда. ҳинд океанида сув температураси жанубга томон пасайиб боради. материкнинг ғарбий қирғоқлари яқинидан ғарбий австралия салқин оқими ўтади, лекин у фақат қишда пайдо бўлади ва сув ҳамда ҳаво температурасини кўп пасайтириб юбормайди австралия ва неоавстралия ороллари табиати шаклланишининг асосий босқичлари австралия гондванадан мустақил материк сифатида юра дав-ри охирида ажралиб чиққан. у вақтдаги австралия қуруқлигининг қиёфаси ҳозиргига тўлиқ ўхшамас эди: у шимоли-шарқ томонда янги гвинеянинг жанубий қисмигача чўзилган бўлган, шимоли-ғарбий қисмини эса ҳинд океани суви босиб ётар эди. қадимги австралия платформасига шарқ ва жануби-шарқ томондан шарқий австралия (тасмания) ўлкасининг текисланган бурмали структуралари (ҳосилалари) туташиб турарди улар жануби-шарқда байкал бурмаланиши ҳосилаларидан чекка шарқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оловли ер (австралия ва океания)" haqida

1521950471_70308.doc оловли ер режа: 1. оловли ердаги ландшафт. дарахтлар ҳукмрон шамоллар йўналиши томонга қийшайган. 2. австралия ва океания 3. австралия ва океанияда вулканизм ҳамда ер қимирлашлар 4. австралия ва неоавстралия ороллари 5. табиати шаклланишининг 6. асосий босқичлари 7. тектоник тузилиши ва рельефи 8. австралия ва унга яқин оролларнинг фойдали қазилмалари 9. иқлими оловли ер деб жанубий американинг жанубий соҳили яқинида 53 ва 55° жанубий кенглийлар оралиғида жойлашган ўнлаб катта-кичик ороллардан иборат архипелагга айтилади. у чили билан аргентинага қарайди. ороллар материкдан ва бир-бирларидан тор ва қинғир-қийшиқ бўғозлар орқали ажралган. энг шарқий ва энг йирик орол оловли ер ёки катта орол деб аталади. архипелаг геологик ва геоморфологик жиҳатдан анд тоғлари ва патаго...

DOC format, 946,0 KB. "оловли ер (австралия ва океания)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.