шимолий америка тупроқлари

DOC 73,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1480314333_66218.doc шимолий америка тупроқлари кордильера тоғларидан шарқда нинабаргли ўрмонларнинг жанубий чегараси шимолга томон 54-55° ш. к. гача кўтарилади, сўнгра эса жанубда буюк кўллар ва авлиё лаврентий дарёсининг этакларигача тушиб келади. лабрадор соҳилларидан шарқда то аляска тоғларининг шарқий ёнбағирларигача бўлган жуда катта территорияда тайга ўрмонлари дарахт турларининг анча бир хиллиги билан характерланади. тинч океан соҳилларидаги ўрмонлар ташқи қиёфасига кўра ҳам, ўрмонлари таркибига кўра ҳам материкнинг шарқидаги ўрмонлардан фарқ қилади. шарқда евросиёдагига ўхшаш дарахт ўсимлик туркумлари кўп; ғарбда осиёнинг шарқидагига ўхшаш нинабаргли дарахтларнинг турлари ва туркумлари устун туради. шарқий ёки «гудзон» тайгаси учун америкага хос эндемик турлардан таркиб топган баланд, нинабаргли азим дарахтлар характерли. булар канада ели (picea canadeusis), америка тилоғочи ва банкс қарағайи (pinus banksiana) дан иборат. банкс қарағайини тош пихта, қора пихта ёки бальзамли пихта (abies balsamea) деб ҳам атайдилар. чунки ундан техникада ишлатиладиган смоласимон қимматбахр канада бальзами олинади. нинабаргли ўрмонлардаги энг характерли баргли дарахттурлари пўстлоғи оппоқ, текис қоғоз қайини …
2
ига қулай шароит яратади, бу дарахтларнинг баландлиги баъзан 80, ҳатто 100 м га етади. тайга ўрмонларидаги типик дарахт турлари ситха ели (picea sithensis), дуглас пихтаси (pseudotsuga mucronata), ғарб хемлоги ёки тсугаси (tsuga reterophylla), нутка сарви (chamaecyparis nootkatensis), улкан туя (thuja plicata) ёки қизил кедрдан иборат. қизил кедр ниҳоятда сермаҳсуллиги билан ажралиб турувчи қалин ўрмон ҳосил қилади. улкан нинабаргли дарахтлар тагида майда дарахтлар ўсмайди, аммо хилма-хил, кўпинча тиканли буталар ниҳоятда кўп. тупроқ юзасини қирққулоқ ва мохлар қалин қоплаб етади. қирғоқлардан узоқлашилган сари иқлимнинг намлиги камая боради; кордильера тоғларидаги ички водийлар ва платолар учун бирмунча қурғоқчил ўрмонлар характерли бўлиб, бу ўрмонларда дуглас пихтаси ва сариқ қарағай (pinus panderosa) ҳамда баъзи бир нинабаргли дарахтлар аралаш ўсади. тинч океан соҳилларидаги намсевар нинабаргли ўрмонлар жанубда деярли 40° ш. к. гача тарқалган. улар қирғоқчил жойларда энг кўп ўсувчи қарағай, шунингдек, дуглас пихтаси, оқ пихта (abies concolor), шакар қарағай (pinus lambertiana) ва ладан кедри (libocedrus decurrens) дан …
3
кар заранги (acer saccharum), америка шунги (praxinus nigra), америка қайрағочи (vlmus americana) бук (қарақайин), липа (жўка) (tilia americana) кенг тарқалган. бу ўрмонлар тайга тупроқларига нисбатан унумдор сур ўрмон тупроқларида чимли подзол тупроқларда ўсади. аралаш ўрмонлар қадимдан кўплаб кесиб келинганлиги сабабли ҳозирги вақтда асосан аппалачи тоғларининг юқори қисмларида сақланиб қолган. уларга дарахтларнинг кесилиши ҳамда ёнғинлар бирдай зарар келтиради. аралаш ўрмонлар зонасидан жанубда материакнинг шарқий қисмида кенг баргли ўрмонлар зонаси бор. аппалачи ўрмонлари деб аталувчи бу кенг баргли ўрмонлар шимолий америкадаги ажойиб ўсимлик турларидан биридир. кенг баргли ўрмонлар аппалачи тоғлари системасининг ҳамма қисмида ва текисликларнинг бу тоғлардан шарқдаги ҳамда буюк кўллардан жанубдаги қисмида тарқалган. улар юмшоқ ва сернам иқлим шароитида темир чала оксидларига бой ўрмон қўнғир тупроқларида ўсади. аппалачи ўрмонларида европадаги ёки шарқий осиёдаги ўсимлик турларига ўхшаш кенг баргли дарахт турлари устун туради, шунингдек, кўпдан-кўп қадимги реликт эндем (яъни шу жойдагина учрайдиган) турлар ҳам учрайди.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шимолий америка тупроқлари" haqida

1480314333_66218.doc шимолий америка тупроқлари кордильера тоғларидан шарқда нинабаргли ўрмонларнинг жанубий чегараси шимолга томон 54-55° ш. к. гача кўтарилади, сўнгра эса жанубда буюк кўллар ва авлиё лаврентий дарёсининг этакларигача тушиб келади. лабрадор соҳилларидан шарқда то аляска тоғларининг шарқий ёнбағирларигача бўлган жуда катта территорияда тайга ўрмонлари дарахт турларининг анча бир хиллиги билан характерланади. тинч океан соҳилларидаги ўрмонлар ташқи қиёфасига кўра ҳам, ўрмонлари таркибига кўра ҳам материкнинг шарқидаги ўрмонлардан фарқ қилади. шарқда евросиёдагига ўхшаш дарахт ўсимлик туркумлари кўп; ғарбда осиёнинг шарқидагига ўхшаш нинабаргли дарахтларнинг турлари ва туркумлари устун туради. шарқий ёки «гудзон» тайгаси учун америкага хос эндемик турлардан таркиб топган бал...

DOC format, 73,5 KB. "шимолий америка тупроқлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.