ҳиндиқуш ва қорақурум

DOC 87,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404132996_51347.doc ҳиндиқуш ва қорақурум ҳиндиқуш ва қорақурум баланд тоғ ўлкаси помир билан биргаликда эрон тоғлигини тибет тоғлигига боғловчи қудратли тоғ тугунини ҳосил қилади. бу тоғ тугуни афғонистон, покистон, ҳиндистон, хитой ва совет иттифоқи территорияси туташган ерда жойлашган. ҳиндиқуш ва қорақурум системаси ер шаридаги энг баланд кўтарилмалар қаторига киради. ҳиндиқуш кўпинча эрон тоғлигининг шимолий чекка тизмалари билан бирга ўрганилади. лекин уларни бундай бирлаштириш фақат орографик ва тектоник жиҳатдан қарагандагина тўғри бўлади. ҳиндиқуш ландшафтлари характерига кўра эрон тоғлигининг чеккадаги тоғларидан, хусусан унга қўшни бўлган паропомиздан каттагина фарқ қилади. паропомизни ўрта аф-ғон тоғлари билан боғлаб турувчи кўҳи бобо тизмаси ҳиндиқуш системасига киради. бу тизма билан ҳиндиқуш тоғлари ҳинд-океани билан ўрта осиёнинг ички оқими ўлкалари орасида сувайирғичдир. ҳиндиқуш умуман ғарб-жануби-ғарбдан шарқ-шимоли-шарққа томон чўзилган. тоғ тизмаларининг асосий йўналишига перпендикуляр ҳолда ундан бир қанча тармоқлар тарқалади. улар шимолда афғонистон бадахшони тоғли районини, жанубда кофиристонни ҳосил қилади. тоғ ва довонлар ғарбдан шарққа томон баландлашиб, уларга чиқиш қийинлашиб …
2
рга учраши хосдир. ҳиндиқушдан шимолда, панж водийсидан нариги томонда помир тоғлиги кўтарилган. шарқий ҳиндиқушдан карамбар дарёси водийси орқали ажралган янада қудратлироқ тоғ тизмаси-қорақурум жануби-шарққа томон чўзилган. у баландлигига кўра дунёда ҳимолайдан кейин иккинчи ўринда туради. унинг ўртача баландлиги деярли 6000 м га тенг, кўп чўққилари 6000 м дан баланд, учта чўққиси 8000 м дан баланд кўтарилган. улардан энг баланди чогори (годуин остен) баландлиги (8611 м) жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда туради. қорақурумда тоғ ҳосил бўлиши асосан триас даврида ва ундан кенинги даврда рўй берган. энг янги ёрилишлар ва кўтарилишлар рельефни ёшартирди, ҳозирги баландликка кўтарди ва жуда парчалаб юборди. еш тектоника, тўртламчи даврнинг муз босишлари ва ҳозирги музликлар, эрозия таъсирида қорақурумнинг кескин, типик альп рельефи вужудга келган. довонлар 5000 м атрофида ва ундан ҳам баландда жойлашган, уларнинг кўпчилигига ҳатто ёз вақтида ҳам чиқиш қийин, қишда эса тизма орқали ҳамма вақт ҳам ўтиб бўлавермайди. қорақурумнинг, айниқса ҳиндиқушнинг ер бағри турли хил фойдали қазилмаларга …
3
й ёнбағирларида йилига 400 мм дан 800 мм гача ёғин тушади, ёғиннинг энг кўп қисми қишга тўғри келади. жануби-ғарбий ёнбағирларда ёғин кам, тоғ системасининг ғарбий шамоллар кириб кела олмайдиган шарқий районларида ундан ҳам кам ёғин тушади (100 мм дан ошмайди). жанубий ва жануби-шарқий ёнбағирларда ёғин кўпроқ тушади, лекин бу ёғинни ёзги муссон шамоллари келтиради. шу сабабли кофиристонда йилига 700-1000 мм ёғин ёғади, ёғиннинг ёзги максимуми аниқ ифодаланган. шимолий ва жанубий ёнбағирлардаги ёғин миқдорининг кескин фарқ қилиши қорақурум тоғлари учун ҳам хосдир. бу тоғларнинг жанубий ёнбағрига муссон шамоллари анчагина ёғин келтиради; марказий осиёнинг чўл ясси тоғларига қараган шимолий ёнбағирлари қуруқ ва унумсиздир. еғин миқдоридаги фарқлар қор чегарасининг баландлигига ва ҳозирги замон музликларининг қалинлигига таъсир кўрсатади. ўртача олганда қор чегараси жуда баландда жойлашган. жанубий қорақурумда қор чизиғининг энг паст чегараси-4700 м. жуда катта музликларнинг тиллари денгиз сатҳига нисбатан 3000 м дан пастроққа тушади. қорақурум учун музликларнинг сажарасимон (дендрит) типи характерлидир. ьаъзи музликлар …
4
ҳам суткалик, ҳам йиллик амплитўдаларнинг катталиги хосдир. бу фарқлар тоғ водийларида, тоғ тизмалари билан уралган берк сойликлар ва баланд платоларда айниқса катта бўлади. 1000- 1500 м баландликларда июль ойининг ўртача температураси + 30°с гача кўтарилади, қишда эса 0°с дан паст бўлади. 4500 м баландликкача июль ойининг ўртача тепмератураси +10°с га етади, қиш эса узоқ давом этади ва совуқ бўлади. 4500-5500 м дан баландда ҳамма вақт температура манфий бўлиб, қор ва муз тўпланади. ҳиндиқуш ва қорақурум ёнбағирларидан кўпданкуп дарелар бошланади. бу дарёларнинг бир қисми жанубга қараб оқадн ва ҳинд дарёси ҳавзасига қарайди; шимолга оқувчи дарёлар марказий ва ўрта осиёнинг оқмас (берк) ҳавзаларига киради. сув энергиясининг катта запасларидан фойдаланилмайди, лекин дарёларнинг суғоришдаги аҳамияти жуда катта. тоғлардан текисликка чиқаверишда йирик дарёлар бўйида воҳалар жойлашган, уларда деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли зич яшайди. ҳиндиқуш ва қорақурумнинг катта қисми чўл бўлиб, ўсимликлари жуда кам. ҳиндиқушнинг шарқий, қорақурумнинг шимолий қисмлари айниқса қуп-қуруқ чўлдан иборат. уларнинг тупроқ қатлами …
5
қуруқ даштлардан иборат. дарё водийларида ёнғоқзорлар, заранг ва бошқалардан иборат дарахтзорлар учрайди. воҳаларда ток, турли хил мевали дарахтлар ўстирилади, ғалла экилади: қорақурумнинг жанубий ёнбағирларининг қуйи қисмида катта майдонларни шолипоялар эгаллаган.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳиндиқуш ва қорақурум"

1404132996_51347.doc ҳиндиқуш ва қорақурум ҳиндиқуш ва қорақурум баланд тоғ ўлкаси помир билан биргаликда эрон тоғлигини тибет тоғлигига боғловчи қудратли тоғ тугунини ҳосил қилади. бу тоғ тугуни афғонистон, покистон, ҳиндистон, хитой ва совет иттифоқи территорияси туташган ерда жойлашган. ҳиндиқуш ва қорақурум системаси ер шаридаги энг баланд кўтарилмалар қаторига киради. ҳиндиқуш кўпинча эрон тоғлигининг шимолий чекка тизмалари билан бирга ўрганилади. лекин уларни бундай бирлаштириш фақат орографик ва тектоник жиҳатдан қарагандагина тўғри бўлади. ҳиндиқуш ландшафтлари характерига кўра эрон тоғлигининг чеккадаги тоғларидан, хусусан унга қўшни бўлган паропомиздан каттагина фарқ қилади. паропомизни ўрта аф-ғон тоғлари билан боғлаб турувчи кўҳи бобо тизмаси ҳиндиқуш системасига киради. бу ти...

Формат DOC, 87,0 КБ. Чтобы скачать "ҳиндиқуш ва қорақурум", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳиндиқуш ва қорақурум DOC Бесплатная загрузка Telegram