russia tarixiga kirish

DOCX 97 стр. 227,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 97
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети тарих факультети «жахон тарих» кафедраси «россия тарихи» фанидан маърузалар матни андижон 2023 1-мавзу: қадимги рус давлатининг вужудга келиши. (2 соат) режа: 1. россия тарихига кириш 2. мамлакат худудидаги қадимги халқлар ва давлатлар 3. шарқий славянлар. қадимги рус давлатининг вужудга келиши. таянч тушунчалар манбалар; скиф; шарқий славян; буюк сув йули; посад; слобода; вече; дружина; воевода; норман назарияси; маълумки, тарихий манбалар - моддий, ёзма, тасвирий ва фоник манбалардан иборат бўлади. россия тарихининг бошланишига оид дастлабки маълумотларни йилномачи несторнинг асарларидан оламиз. михаил васильевич ломоносов (1711-1765) ва в.н.татишев(1686-1750)лар рус тарихи фанининг асосчилари хисобланишади. н.м.карамзин (1766-1826) ўзининг «история государства российского»(россия давлати тарихи) асарида россия давлати учун доно хукмдор зарур эканлигини таъкидлайди. бундан ташқари х1х-асрдаги йирик рус тарихчиси с.м.соловьев(1820-1870)нинг «история россии с древнейших времен» асарини, унинг шогирди в.о. ключевский(1841-1911)ни эса «курс русской истории» асарини, с.ф.платонов(1850-1933)нинг «лекции по русской истории» …
2 / 97
рда яшаган юнон тарихчиси геродот ўзининг «тарих» асарида қора ва азов денгизларидан шимолий худудларда яшаган кўчманчи ахолини скифлар деб атаган. днестрнинг ўрта кисмида ва днепрни атрофларида - энг қадимги номи борисфен деб аталган славянлар яшаганлар. мил.ав.iii асрда скиф қабилаларининг пойтахти скифлар неаполи (хозирги симферопол) бўлган кучли скиф давлатига бирлашдилар. скифлар етиштирган ғалла грецияга жўнатилган. қора денгиз қирғоқларидаги қулдорлик давлатлари, яъни грек шахарлари ғаллани сотишда воситачилик килишган. ольвия (николаев яқинида), херсонес (севастопол худуди), питиус(пицунда), горгиппия (анапа), пантикапей (керч) дан олиб борилган ғалла афина ахолисини ярмини таъминлаган. мил.авв. v-асрда пантикапей йирик қулдорлик давлати - боспор подшолигини йирик маркази (мил.авв.v-аср- милодий iv- аср) бўлган.милодий 1у-у асрларда гот ва хунн қабилаларининг хужумлари оқибатида юқорида кўрсатиб ўтилган қулдорлик давлатлари қулади. шарқий славянлар хақида сўз борганда аввало шуни таъкидлаш лозимки, илк славянлар – праславянлар археологик манбаларга кўра мил.ав. ii-минг йиллик ўрталарида одер дарёсидан шарқдаги карпат тоғларигача булган худудларда яшашган. славянлар хақида илк маълумотларни қадимги грек, рим, …
3 / 97
ачиликда чўчқа, қорамол, кичик шохли хайвонлар етиштиришган. отда ер хам хайдашган. бундан ташқари балиқчилик, овчилик, асаларичилик билан хам шуғулланишган. дастлаб жамоа хўжалиги мавжуд булиб, мулкнинг шахсий ва жамоа шакли бўлган. хусусий мулк вужудга келгач князлар томонидан йирик ер эгалари- феодалларга меросга қолдириш хуқуқи билан ер-мулклар берилган. аста-секин жамоа ер-мулкларини феодаллар ва князлар эгаллай бошлашди. дехқон ва феодал хўжалиги натурал характерга эга бўлган. шахарлар асосан икки дарё оқимини қўшилиш жойларига қурилган.атрофлари эса хандақ ва қалъа деворлари билан ўраб олинган. посад - шахарнинг хунармандчилик қисми бўлиб, маълум касбга ихтисослашган хунармандлар яшовчи худуд эса слобода деб аталган. шахарлар тобора ривожланиб ва кенгайиб, хунармандчилик ва савдо марказларига айланган. йилномаларда қайд қилинишига кўра, ix- асрда русда 24 та шахарлар бўлган. ижтимоий тузум масаласига келсак, русда қабилалар иттифоқини князлар бошқаришган. халқ йиғини - вечеда мухим масалалар хал этилган. лашкар-полк деб номланиб, минглик (тўсяча) ва юзлик (сотни)ларга булинган. дружина алохида харбий ташкилот бўлиб, бўйсундирилган қабилалардан ўлпон йиғишган. …
4 / 97
. рюрикнинг вафотидан кейин новгород князи олег 882 йилда новгород ва киевни бирлаштирган. шундай қилиб рус давлати - киев руси вужудга келган. йилномадаги бу хикоядан xviii-асрда россияда ишлаш учун таклиф этилган немис олимлари г.ф.миллер ва г.з.байер фойдаланишиб, рус халқи ўз давлатини ташкил этмаган ва бошқара олмаган, улар томонидан шимолдан таклиф қилинган варяглар яъни норманлар рус давлатига асос солиб бошқаришган деб рус халқини камситиб, норман назариясини яратишган. рус олимларидан м.в.ломоносов бу назарияга қизғин карши чиккан, бу назариянинг асоссизлигини бошқа рус тарихчилари хам исботлашган. тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. история россии. под редакцией а.н. сахарова. москва, аст. астрель «транзиткнига», 2006. стр.5-20 2. орлов а.с. и другие. история россии. учебник. москва, 2001, стр. 3-22. 3. история россии под. ред. м.н.зуева и а.а.чернобаева. москва, «вўсшая школа» 2001. 4. вернадский г.в. русская история. м. 1997. 5. зуев м.н. история россии. м., 1999. 6. история россии. с древнейших времен до 1861 года. под ред. н.и.павленко. москва, …
5 / 97
арув, суд, солиқ ва бож йиғиш ишларини амалга оширган. iх-хii аср бошларидаги илк феодал монархияси яъни буюк киев князининг катта ва кичик дружиналари бўлган. махаллий (удел) князлар хам махаллий дружиналар ёрдамида волостларни бошқаришган. 882 йилда новгород ва киевни князь олег бирлаштиради ва пойтахт этиб киевни танлайди. 907 ва 911 йилларда княз олег константинопол (царьград)га харбий юришларни амалга оширади. греклар билан шартнома тузилиб, улар славянларга хирож тўлаш мажбуриятини олишади. княз игор хукмронлиги 912-945 йилларни ўз ичига олиб, солиқ тўплаш пайтида древлянлар томонидан игор ўлдирилади. княгина ольга эрининг ўлимдан сўнг 945-957 йилларда хукмронлик қилади. игор ва ольгани ўгли свястослав 957 йилда князлик тахтига чиқиб, у 972-йилда печенегларнинг пистирмасига учраб халок бўлади. унинг катта ўғли ярополк 972-980 йилларда хукмронлик қилгач, святославни учинчи ўғли владимир i (980-1015) князлик тахтига чиқади. у 988 йилда христианликни православ махзабини давлат дини сифатида қабул қилади. кримдаги византия мулклари маркази херсонес (хозирги корсун)да владимир ва унинг дружинаси чўқинтирилади (крешение). …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 97 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "russia tarixiga kirish"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети тарих факультети «жахон тарих» кафедраси «россия тарихи» фанидан маърузалар матни андижон 2023 1-мавзу: қадимги рус давлатининг вужудга келиши. (2 соат) режа: 1. россия тарихига кириш 2. мамлакат худудидаги қадимги халқлар ва давлатлар 3. шарқий славянлар. қадимги рус давлатининг вужудга келиши. таянч тушунчалар манбалар; скиф; шарқий славян; буюк сув йули; посад; слобода; вече; дружина; воевода; норман назарияси; маълумки, тарихий манбалар - моддий, ёзма, тасвирий ва фоник манбалардан иборат бўлади. россия тарихининг бошланишига оид дастлабки маълумотларни йилномачи несторнинг асарларидан оламиз. михаил васильевич ломоносов (1711-1765) ва в.н.татишев(1686-17...

Этот файл содержит 97 стр. в формате DOCX (227,3 КБ). Чтобы скачать "russia tarixiga kirish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: russia tarixiga kirish DOCX 97 стр. Бесплатная загрузка Telegram