ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши

DOCX 21 sahifa 12,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
1-мавзу: ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши режа: 1. ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. фуқаролик жамияти фани предмети, объекти, мақсад ва вазифалари 2. фуқаролик жамияти: асосий тушунчалари, функциялари, ғоялар эволюцияси “миллий тикланишдан миллий юксалишга” концептуал ғояси. 3. ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожлантириши калит сўзлар: фуқаро, фуқаролик жамияти, қадрият, ахлоқ, манфаат, жамият,давлат, шахс, стратегия. 1. ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. фуқаролик жамияти фани предмети,объекти, мақсад ва вазифалари. мустақилликка эришганимиздан кейин бозор иқтисодиётига асосланган мустақил ғоявий қарашларни шакллантирган ҳолда янги давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ҳамда мамлакатимиз барча фуқаролари учун қонун олдида тенглик таъминланадиган фуқаролик жамиятини шакллантириш стратегик мақсад сифатида белгиланган. хўш, фуқаро, фуқароларнинг жамиятда яшаш тамойиллари нималардан иборат: · фуқаро сўзи араб тилидан олинган “фақир” сўзининг кўплиги шаклида изоҳланиб “йўқсил” ёки “бечора, камбағал” маъносидаги жумланинг шаклдоши бўлиб, ўз мазмун-моҳиятига кўра фақир – бу дунёдан воз кечган маънавий дунёси бой инсондир. · …
2 / 21
атчилик назоратини амалга оширишнинг самарали механизмларни ишлаб чиқиш, жамиятимизда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини янада кучайтириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, шунингдек, моддий-техника базани мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбилар ишлаб чиқилди. фан объекти – ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларидаги иштироки ҳисобланади. фанининг предмети шахс-жамият –давлат ўртасидаги муносабатлар мужмуини ташкил этади. шахснинг жамият билан алоқаси унинг ҳаётининг барча давридаги асосий ўринда туради. жамиятда инсон туғилиб ўсади, ривожланади, ҳаракат қилади у ё бу мақомга эга шахсга айланади.индивиднинг шахс бўлиб шаклланишида у яшаётган жамият шарт-шароит, шахснинг ўз ўрнини топишида авваламбор унинг ижтимоий ҳаётга муносиб қобилиятлари ривожлантириши ва амалий фаолияти қаратилган сайҳ-ҳаракатига боғлиқ. шахс шахсахс хўш, ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси, фуқаролик жамияти нима учун ўрганилади? аввало, бугунги «янгиланаётган ўзбекистон»да ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси фанини ўрганиш заруратлари нималарда акс этади: биринчидан, дунёнинг аксарият давлатларида қарор топган миллий ривожланиш йўлини танлаб олиши, жаҳонда ўз ўрнига эга бўлиш учун курашда ўз тараққиёт стратегияси билан боғлиқ масалаларни фан сифатида ўрганишни тақозо этмоқда. …
3 / 21
аролик жамиятини барпо этишнинг нафақат назарий масалаларини, балки унинг амалий жиҳатларни ҳам яхлит тарзда ўрганишни талаб этади; бешинчидан, мамлакатимиз президенти шавкат мирзиёев томонидан изчил давом эттирилаётган умумстратегик вазифаларни амалга оширишнинг аниқ йўналишлари бевосита фуқароларнинг давлат ва жамият билан боғлиқ муносабатларида: “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “халқ биздан рози бўлса, яратган ҳам биздан рози бўлади” каби даъватларига мувофиқ иш юритиш заруратидан келиб чиқди. юқоридаги қайд этилган заруратларга мувофиқ ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси ва фуқаролик жамияти фанини олий ўқув юртларининг юқори курс талабаларига ўқитиш белгилаб қуйилди. ўзбекистон биринчи президенти и.а.каримов «бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат»[footnoteref:1] деб таъкидлаган эдилар. [1: каримов и.а. озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. т.: ўзбекистон. 2000. 8-жилд. -б-331.] фаннинг асосий мақсади: талабаларда фаол фуқарога айланиш кўникмаларни шакллантириш, уларнинг фаол фуқаровийлик позицияга эга …
4 / 21
лат ва жамият ўртасидаги ўзаро таъсир механизмлари тўғрисида тушунча бериш, танлаб олинган стратегик вазифалар тўғрисидаги назарий ва амалий асослар шартлари ва уни амалга ошириш омилларни очиб беришдан иборат. хўш “стратегия” нима ва қандай маънонни билдиради? “стратегия” атамаси юнонча “strategos” сўздан келиб чиққан бўлиб, “генералнинг санъати” маъносини англатади. у ҳозир ҳам ўз маъносида ҳарбий бошлиқ таркибининг ҳарбий операцияларини режалаштириш ва истиқболда уларни бажара олиш санъатини билдиради. фанлар аро кесимда кўриб ўтилганида стратегия – бу таълимотни излаш, ифодалаш ва ривожлантириш тизими бўлиб, у изчиллик билан ва тўлиқ амалга оширилганда узоқ муддатли муваффақиятни таъминловчи услуб мазмунини англатади. демак, стратегия - истиқбол, яъни келажакка интилиш лозим бўлган ҳолатни кўра олиш ҳам демакдир. стратегиянинг асл моҳиятида халқ орзу-умидлари йўғрилган ғоялардан ташкил топган миллий ривожланиш мафкураси ифодаланади. мафкурадан нусха олиб бўлмаганидек, давлатнинг стратегик мақсадларини ҳам бошқа давлат ва халқларнинг тарихий тажрибасидан ўзлаштириб ёхуд нусха олиб бўлмайди. зеро, ҳар бир халқнинг ўзига хос сиёсий-ижтимоий, демографик, иқтисодий, маданий …
5 / 21
резиденти шавкат мирзиёев томонидан 2017-2021-йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқланди. аввало, ҳаракатлар стратегиясини татбиқ этиш юртимизда яшаётган ҳар бир фуқарода миллий ва умумбашарий тамойилларни аниқ тасаввур этиш, ижтимоий ҳаётни у билан боғлаб фаолият олиб бориш тизимига киритиш зарурати пайдо бўлди. яъни мен яшаётган давлат менга нималар бериш имконияти бор ва нималар беряпти деган тушунчадан кўра, мамлакатим, юртимнинг ривожланиши аввало ўзимга боғлиқ, уни ривожлатиришга ҳисса қўшиш менинг бурчимдир, деган ғояга амал қилишни кун тартибига қўймоқда; аслида бу атама xxi асрга келиб алоҳида мазмун-моҳиятга эга бўлди ва стратегия тушунчаси анча кенгайди. ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси шу давлат белгилаб олган тарққиёт стратегиясига боғлиқ. хўш стратегия нима? стратегия деб, дунё миқёсида ва давлат ички ҳаётидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳамда бошқа соҳаларда вужудга келган инқирозий вазиятларни прогнозлаштириш ва бартараф этишга қаратилган бошқарувни ташкил этиш масалаларига доир тушунчаларни қамраб олади. шундан келиб чиқиб, давлат стратегияси бир бири билан ўзаро боғлиқ, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши" haqida

1-мавзу: ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши режа: 1. ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. фуқаролик жамияти фани предмети, объекти, мақсад ва вазифалари 2. фуқаролик жамияти: асосий тушунчалари, функциялари, ғоялар эволюцияси “миллий тикланишдан миллий юксалишга” концептуал ғояси. 3. ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожлантириши калит сўзлар: фуқаро, фуқаролик жамияти, қадрият, ахлоқ, манфаат, жамият,давлат, шахс, стратегия. 1. ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. фуқаролик жамияти фани предмети,объекти, мақсад ва вазифалари. мустақилликка эришганимиздан кейин бозор иқтисодиётига асосланган мустақил ғоявий қарашларни шакллантирган ҳолда янги давлат барпо этиш, инсон манфа...

Bu fayl DOCX formatida 21 sahifadan iborat (12,6 MB). "ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.