конституция ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланиши

DOC 14 pages 105.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти конституция янгиланишига қандай зарурат бор? янгиланаётган конституция ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир. сўнгги олти йилда эришган ютуқларимизни, хусусан, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги юзлаб чекловларнинг олиб ташлангани, нақд пул, валюта, кредит масалаларидаги муаммолар ҳал қилингани, қўшниларимиз билан орамиздаги 25 йиллик “музлар эригани” ва бошқа ижобий ҳаракатлар ортга қайтмаслигининг конституциявий ҳимоясини таъминлаш зарур. бу ютуқлар, ҳуқуқ ва эркинликлардан нафақат ҳозирги, балки келажак авлодларимиз ҳам эмин-эркин фойдаланиши учун, уларни, албатта, конституцияда муҳрлаб қўйиш талаб этилмоқда. ҳаммамиз гувоҳи бўлаяпмизки, дунёда ҳар куни кутилмаган хавф-хатар ва таҳдидлар юзага чиқяпти. бугунги зиддиятли жараёнлар, иқтисодий қарама-қаршиликлар қачон ва нима билан тугашини башорат қилиб бўлмайди. ҳатто, айрим давлатларнинг дунё харитасида қолиш-қолмаслиги савол остида қолаётгани ҳам сир эмас. жаҳондаги қарийб 100 миллион одам …
2 / 14
кам ҳуқуқий пойдеворни – ўзбекистоннинг янгиланаётган конституциясини тақозо этади. халқ конституцияси бир нарсани алоҳида айтиш керакки, конституциянинг бу матни олим-у мутахассислар томонидан фақат кабинетларда яратилмади. балки, даставвал икки босқичда халқимизнинг фикри, таклифлари ўрганилди, шундан сўнггина конституция лойиҳаси тайёрланди. авваллари эса конституция қабул қилишда дастлаб лойиҳа ишлаб чиқилиб, кейин халқ муҳокамасига қўйиларди. - биринчи босқичда конституция лойиҳасини шакллантириш учун фуқароларимиз 60 мингдан зиёд таклиф беришди. уларнинг тахминан ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олди; - иккинчи босқичда конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари орқали лойиҳа билан 5 миллион аҳоли танишиб, 150 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар айтилди. шу билан бирга, меҳнат жамоалари, олийгоҳлар, маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан бўлиб ўтган муҳокамаларда ҳам яна қарийб 10 мингта қўшимча таклиф келиб тушди. айни пайтда халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилди, лойиҳа 6 турдаги экспертизадан ўтказилди. буларнинг ҳаммаси янгиланаётган конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, янги ўзбекистонни …
3 / 14
пти. конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. умуман давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ конституциядаги нормалар 3 баробар кўпайтириляпти. хусусан, конституцияда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади. маълумот учун: ўтган йили мамлакатимизда 50 минг оила учун янги квартиралар олишга шароит яратиб берилган бўлса, бу йил 90 минг оилани уй-жойли қилиш марраси олинган. яқин 2-3 йилда эса бу рақамни 200 мингга етказиш устида ишланмоқда. бундан ташқари, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда. аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши ҳам лойиҳага киритилган. умуман, лойиҳада аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ …
4 / 14
чоралар белгиланмоқда. сўнгги уч йилда қурилишлардан норози бўлиб, аҳолидан 15 мингта мурожаат келиб тушган, судлар томонидан биргина тошкент шаҳрида 200 дан ортиқ қурилишлар тўхтатиб қўйилган, автомобиллар сони 1,3 миллионга кўпайиб, 3,6 миллионга етган, ҳар йили атмосфера ҳавосига 2,2 миллион тонна саноат ва транспорт ташланмалари чиқарилаётгани ҳам ушбу масала тобора долзарб аҳамият касб этаётганлигидан далолат бермоқда. шу муносабат билан, давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни амалга оширади, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади, деган норма мустаҳкамланмоқда. шаҳарларнинг бош режаларини жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий ўтказилиши шартлиги ҳақидаги конституциявий қоида ҳозирги шароитда тобора долзарб аҳамият касб этиб бораётган шаҳарсозликка оид масалаларни халқимиз билан бамаслаҳат ечиш имконини беради. ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эгалиги белгиланмоқда. аҳолимиз ва келажак авлод учун экологик тоза ҳудудни сақлаб қолишнинг конституциявий …
5 / 14
иланмоқда. ногиронлиги бор болажонларимизга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитларни яратиш кўзда тутиляпти. шунинг учун, бундай имкониятлар инклюзив таълим сифатида конституцияга киритилмоқда. бу шундай нуқсонларга эга болаларимизнинг яккаланиб қолмаслиги, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида шаклланиши ва камол топиши учун муҳим кафолатдир. конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтириляпти. бу қоидалар мамлакатимиздаги 685 минг нафардан ортиқ ўқитувчиларнинг профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланиши уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми, обрўсини янада оширишга хизмат қилади. олий таълим ташкилотларига академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи тақдим этилмоқда. конституциямизга ушбу норманинг киритилиши профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув жараёнидаги мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади. жумладан, кейинги йилларда кўплаб нодавлат олий ўқув юртлари очилди, хорижий университетлар филиаллари сони ортмоқда, 41 та давлат олий ўқув юртига академик ва молиявий мустақиллик берилди. яна бир муҳим янгилик – давлат оиланинг …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "конституция ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланиши"

конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти конституция янгиланишига қандай зарурат бор? янгиланаётган конституция ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир. сўнгги олти йилда эришган ютуқларимизни, хусусан, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги юзлаб чекловларнинг олиб ташлангани, нақд пул, валюта, кредит масалаларидаги муаммолар ҳал қилингани, қўшниларимиз билан орамиздаги 25 йиллик “музлар эригани” ва бошқа ижобий ҳаракатлар ортга қайтмаслигининг конституциявий ҳимоясини таъминлаш зарур. бу ютуқлар, ҳуқуқ ва эркинликлардан нафақат ҳозирги...

This file contains 14 pages in DOC format (105.0 KB). To download "конституция ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланиши", click the Telegram button on the left.