ал-хоразмий ер юзи математикларининг устози

DOCX 14 pages 47.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
10-мавзу: ал-хоразмий ер юзи математикларининг устози . абу абдуллох муҳаммад ибн муса аль хоразмий 783 йилда қадимий хоразмнинг хива худудида туғилган. 9 асрнинг энг буюк алломаларидан бири, математик, астроном, географ ва тарихчидир. ал-хоразмийнинг ҳаёти ва ижоди буюк маданият ва илмий кўтарилиш асрига тўғри келган. у дастлабки билимларни маворауннаҳр ва хоразмнинг буюк олимларидан олган. маъмун академиясининг ташкилотчиси халифа ал-маъмун топшириғига асосан ал-хоразмий ер юзасини ва унинг узунлигини ўлчовчи асбобларни яратиш устида ишлаган. 827 йилда ал-хоразмий санжар чўлида ер юзасини ўлчовини чиқаришга эришган. ушбу ўлчов ўзининг аниқлиги билан жаҳон олимларини хозиргача қойил қолдириб келмоқда. тахминан 830 йилда олим ўзининг биринчи илмий китоби “аль китоб ал-мухтасар фи хисоб ал-жабр вал муқобала” (алгебрадан қисқача китоб) ни яратган. ушбу китоб шу даврдаги ва хозирги кундаги энг қимматли манба бўлиб қолган. ал-хоразмий математика фанининг тарихида ўчмас из қолдирган алломадир. унинг ушбу китоби номи асосида алгебра атамаси фанга кириб келган. унинг номидан латинча “алгоритми” сўзидан “алгоритм” термини …
2 / 14
асбоблари ёрдамида амалга ошириладиган ишлар хақида). бу китобда намоз вақтлари аниқ белгилаб берилган 4. («китаб ал-рухама») қуёш соати хақида китоб 5. «китаб сурат ал-ард» (ер тузилиши хақида китоб) 6. «рисала фи истихрадж тарих аль-яхуд ва аядихим» (яхудийлар асри ва уларнинг байрамларини аниқлаш китоби). 7. астрологик иншоот қуриш хақида китоб яратган лекин сақланиб қолмаган, бошқа манбаларда маълумот қолган. 8. «зиж» (астрономик жадвал). 9. тарих китоби – таниқли шахсларнинг гороскопи ушбу асарлардан 7 таси сақланиб қолган. улар матн кўринишида ёки латинча таржимада ва араб олимларининг шархида сақланиб қолган. 11-мавзу: абу райҳон беруний буюк қомусий олим. абу райҳон беруний хоразмлик буюк олим, тарих, география, филология, астрономия, математика, геодезия, минералогия, фармакология, геология ва бошқа фанларга оид жуда қимматбаҳо ва нодир асарлар ёзиб қолдирган алломадир. беруний ўрта шарқда биринчи бўлиб ер шарининг қуёш атрофида айланиши хақидаги илмий кашфиётни илгари сурган, ер шарининг оғирлиги ҳамда диаметрининг (эни, бўйининг узунлиги) хажмини аниқлаган. америкалик тарихчи дж. сартон беруний …
3 / 14
а аҳамият касб этган. беруний яшаган даврда тақвим (календарь) ишлаб чиқиш, вақтни аниқ белгилаш, осмондаги қуёш, ой ва юлдузларнинг жойлашувини аниқлаш билан бирга экватор чизиғи ва қуёш ва юлдуз йилларини узунлигини ўлчаш асосий зарурат бўлган. шулардан келиб чиқиб беруний кучли ирода ва чидам билан ишлаган, шу даврдаги оддий астрологик асбоблар билан ушбу ишларни уддасидан чиққан. энг буюк кашфиётларидан бири деярли юқори даражадаги аниқликда ер шарининг радиусини аниқлаган (қарийб 6000 км) бу натижани ернинг шар шаклидан келиб чиқиб аниқлаган. берунийга қадар қуёш ер атрофида айланади деган фикр бўлган, беруний аксинча ер шари қуёш атрофида айланишини исботлаб берган. беруний ушбу илмий ишларини ўзи ихтиро қилган “устурлоб”, “квадрант”, “секстант” номли асбоблар ёрдамида амалга оширган. беруний 7.5 метр радиус катталикдаги қуёш ва планеталарнинг ҳолатини ўрганадиган иншоот барпо қилган. бу иншоот деярли 400 йил давомида дунёдаги энг катта илмий иншоот сифатида фаолият кўрсатган.берунийдан кейин ҳам бу иншоотда илмий изланишлар давом қилган. беруний илк китобини 1000 …
4 / 14
авжуд бўлмаган бир даврда минералларнинг химиявий таркибигача таъриф берилган. бу асрлар бугунги кунгача ўз қадрини йўқотмасдан, аксинча олимларнинг изланишларни давом қилдиришларида асосий манба бўлиб келмоқда. кексайган пайти у кўз нуридан айрилган, лекин умрининг охиригача билим излашни ўз ҳаётининг мазмунига айлантирган. 1048 йилда вафот қилган. уни ҳозирги афғонистон худудидаги ғазна вилоятига дафн қилганлар. 12-мавзу: маҳмуд аз-замахшарий (1075-1144) кўҳна хоразм заминида жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. абул қосим аз-замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир. алломанинг тўлиқ исми абул қосим маҳмуд ибн умар аз-замахшарий бўлиб, у ҳижрий 467 йил ражаб ойининг 27 куни (1075 йил 19 март) хоразмнинг катта қасабаларидан бири — замахшар қишлоғида таваллуд топди. аз-замахшарий ҳақидаги маълумотлар асосан ўрта аср араб манбаларида келтирилади. отаси унчалик бадавлат бўлмаса-да, саводли, тақводор, диёнатли киши бўлган ва аксар вактини қуръон тиловатию намоз ўқиш билан ўтказиб, замахшардаги бир масжидда имомлик ҳам қилган. аз-замахшарийнинг онаси ҳам тақводор, диндор аёллардан …
5 / 14
билан қизиқиб, толиби илмлар орасида зўр истеъдодини намоён қила бошлайди. у мадрасада ўқитиладиган илмларни, айниқса, араб тили ва адабиёти, диний илмларни пухта эгаллашга киришади, ўша даврда илм аҳпи орасида қадрланган хаттотлик санъатини ҳам мукаммал эгаллаб, ўз тирикчилигини бирқадар тузатади. талабалик ёшига етгач, билимини янада ошириш, ҳар томонлама камол топтириш мақсадида бухорога йўл олади. аз-замахшарий бухорода ўқишни тугатгач, бир неча йил хоразмшоҳлар хизматида бўлиб, котиблик билан шуғулланади, ҳукмдорлар билан яқинлашишга уринади. бироқ қобилияти, илми, фазилатига яраша бирор мансаб ва муносиб эътибор кўрмагач, ўзга юртларга сафар қилади, мақсадларининг ушалишига умид боғлайди. 1118 йили аз-замахшарий оғир дардга чалинади, бу касалликдан тузалгач эса ҳукмдорлар хизмати-ю мансаб ва мол-дунё таъмасидан мутлақо воз кечади, қолган умрини фақат илм-фанга бағишлашга астойдил қарор қилади. аз-замахшарийнинг ўз даври илмларини тўлиқ эгаллашга, олимлик даражасига етишишида, шубҳасиз, устозларининг хизмати бениҳоя катта бўлган. мана шундай устозлардан бири — тил, луғат ва адабиёт соҳасида машҳур олим абу мудар маҳмуд ибн жарийр ал-даббий ал-исфаҳонийдир …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ал-хоразмий ер юзи математикларининг устози"

10-мавзу: ал-хоразмий ер юзи математикларининг устози . абу абдуллох муҳаммад ибн муса аль хоразмий 783 йилда қадимий хоразмнинг хива худудида туғилган. 9 асрнинг энг буюк алломаларидан бири, математик, астроном, географ ва тарихчидир. ал-хоразмийнинг ҳаёти ва ижоди буюк маданият ва илмий кўтарилиш асрига тўғри келган. у дастлабки билимларни маворауннаҳр ва хоразмнинг буюк олимларидан олган. маъмун академиясининг ташкилотчиси халифа ал-маъмун топшириғига асосан ал-хоразмий ер юзасини ва унинг узунлигини ўлчовчи асбобларни яратиш устида ишлаган. 827 йилда ал-хоразмий санжар чўлида ер юзасини ўлчовини чиқаришга эришган. ушбу ўлчов ўзининг аниқлиги билан жаҳон олимларини хозиргача қойил қолдириб келмоқда. тахминан 830 йилда олим ўзининг биринчи илмий китоби “аль китоб ал-мухтасар фи хисоб ал-...

This file contains 14 pages in DOCX format (47.9 KB). To download "ал-хоразмий ер юзи математикларининг устози", click the Telegram button on the left.