ҳофиз хоразмий

DOCX 8 стр. 24,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
ҳофиз хоразмий (xiv - xv асрлар) ҳофиз хоразмий (тахаллуси; исми абдураҳим) (14-асрнинг 2-ярми, хоразм — 15-асрнинг 30—40-йиллари, шероз) — шоир. эски ўзбек тили ривожига катта ҳисса қўшган. ёшлиги хоразмда кечган. бу ердаги нотинчликлар туфайли 14-аср охирларида ўз ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлган. самарқанд, бухоро, хўжанд, ироқ, кирмон, исфаҳон, табризда бўлиб, шерозда турғун яшаб қолган. иброҳим султон саройига яқин бўлган. ҳофиз шерозий ижодига ҳурмат билан қараб, унинг анъаналарини ўзбек шеъриятига олиб кирган, ўзбек халқини шерозийники каби етук ишқий-фалсафий шеъриятдан баҳраманд қилиш ниятида «ҳофиз» тахаллусини танлаган. ҳофизни кўрунг ушбу замон турк тилинда, гар келди эса форсда ул ҳофизи шероз. ҳофиз хоразмий ҳам ўз замонасининг инсонпарвар, маърифатпарвар вакили сифатида ҳофиз шерозий, жомий, навоийлар сингари диний-тасаввуфий дунёқараш вакилидир. шеърларида мансур ҳалложни чуқур ҳурмат билан тилга олган. ҳофиз хоразмий туркий тилда бой адабий мерос қолдирган. шеърларидан девон тузган. ҳофиз хоразмий девони қўлёзмаси 1975 йилда профессор ҳамид сулаймонов томонидан ҳиндистоннинг ҳайдаробод шаҳридаги саларжанг музейи шарқ қўлёзмалари …
2 / 8
и ҳамда биринчи банд-нинг маснавий, жуфт қофия усулида қофияланган сўнгги байти барча бандларнинг охирида худди нақорат каби ҳеч қандай ўзгаришсиз қайтарилади. таркиббанд – бу ҳам таржибанд каби ғазал усулида қофияланган бандлардан ташкил топади. бироқ таркиббанд бадларнинг охирида биринчи банднинг жуфт қофияли сўнг-ги икки мисраси айнан такрорланмайди, балки ҳар бир банднинг охири янги ва мустақил қофиядош байт билан тугалланади. бир илмий анжуманда академик и.султононов ”1435 йилда ҳаёт бўлган ўзбек шоири ҳофиз хоразмий ҳақида алишер навоий нега эсламаган?”-деган ўринли саволни ўртага ташладилар. қизғин баҳс-мунозара бошланди. ҳар хил қарашлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди. бизнинг қалам олишимизга ҳам ана шу баҳс сабаб бўлди. юқоридаги савол ҳофиз хоразмий ижоди ҳақида бир неча йиллик тадқиқотимиз давомида бизга тинчлик бермай келганди. дарҳақиқат, алишер навоийдек талабчан саньаткор айрим шоирларнинг биргина чиройли байти учун ҳам “мажолис ун-нафоис”да ҳурмат билан тилга олади. энди ҳофиз хоразмийга келсак, ҳақиқатдан ҳам, шоир 1435 йилда ҳаёт бўлган ва шоҳрухнинг ўғли иброҳим султон вафотига атаб марсия ёзган. …
3 / 8
з ниҳон бўлғач қуёш... деб бошланувчи гғазалига мумкин бўлса эди, мавлоно лутфий туркий ва форсийда битган ўн-ўн икки минг байт шеърини алмаштирмоқчи бўлади. адбиётшунос ҳаким ҳомидий:” навоий бу байтни камол хўжандийдан завқланиб ижод этган”,-деб ёзади камол хўжандий девонига ёзган “сўз боши”сида. ҳофиз хоразмий девонида ҳам айнан шу фикр ифодаланган байт мавжуд: бас ажабдур кўзларим ёши юзунг кўрган аро, чун бўлур истора пинҳон, бўлса пайдо офтоб (71-ғазал) энди камол хўжандий байтини таҳлил қилиш керак бўлади: юзингни ёпмагунча кўзларимдан оқмагай ёшим қуёш ботмай туриб оламга юлдузла аён чиқмас. (камол хўжандий. девон. 284 285 бетлар. васфий таржимаси.) бундан кўриниб турибдики, уч шоир ҳам деярли бир фикрни шеърга солган, аммо ифодалашда, таъсирчанликда фарқ сезилади. дастлаб, бу ғоя камол хўжандийга тааллуқли бўлганлиги табиий. кўплаб туркий шоирлар сингари ҳофиз хоразмий ҳам камол хўжандийдан илҳомланган, завқланган. кўп ўринларда “шайхи хўжанд”, “нори хўжанд” (“хўжандий ишқ ўти”- с.м. ) деб улуғлайди. туркий шеъриятда камол йўлини танладим ва машҳур бўлдим …
4 / 8
н бўлғоч қуёш. мисрадаги бўлмоқ феълининг такрорий, шунингдек, пайдо, пинҳон сўзларининг ишлатилиши ҳам далил бўлса, истора (ситора)-юлдуз, офтоб-қуёш сўзларининг таржимаси эканлигига яна бир асосдир. яна шуниси ҳам борки, навоий ўсмирлик чоғида ҳофиз хоразмий ғазали қўшиқ қилиб куйланаётган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас... энди қуйидаги байтларга эътибор беринг: ҳофиз хоразмий: ошиқки, ёрсиздур, валлоҳки, жони йўкдур, тугий эрур ва лекин шаккаристони йўқдур. алишер навоий: ёрдин айру кўнгил мулкедурур султони йўқ, мулкким султони йўқ, жисмедурким жони йўқ. ҳофиз хоразмий: панду насиҳат этма манга, зоҳидо, бу тун, ёрим керакдур менга, не керакдур афсоналар. алишер навоий: зоҳидо, сенга ҳур, менга жонона керак, жаннат сенга бўлсин, менга майхона керак. ҳофиз хоразмий: ҳофиз давоми давлатингга дол зулфидур, айни саодат эрур, агар чиқса харфи дол. алишер ианоий: бу гулшан ичраки йўқтур бақо гулига сабот, ажаб саодат эрур яихшилик била чиқса от навоийнинг кейинги байти муаммо жанрида ёзилган бўлиб, “саодат” сўзидан “от” олинса, “саъд” - “бахт” қолади, деган маънони ифодалайди. …
5 / 8
онд[1], фасиҳ ҳавофий[2] ва абдураззоқ самарқандий[3]лар ёзиб қолдирган. амир темур ва шоҳрух сингари иброҳим султон ҳам адабиёт, санъат, мусиқани яхши билган ва бу соҳа вакилларининг иқтидорини қадрлаган. ака-ука мирзо улуғбек, иброҳим султон ва бойсунғур мирзоларнинг адабиёт ва санъат асарлари ҳақидаги ёзишмалари ҳам мавжуд бўлиб бизгача етиб келган. хусусан, давлатшоҳ самарқандий “тазкираи шуаро” асарида амирзода биродари бойсунғур мирзодан мусиқа билимдони хожа юсуфни сўраб ёзган мактублари ҳақида сўз юритган. яна иброҳим султон ва мирзо улуғбек тўғрисида бу каби латифа, ҳикояларлар кўп эканлигини ҳам қайд қилиб ўтган. амирзоданинг ўзи ҳам яхшигина шоирлик иқтидори эгаси бўлган ва асарлар битган. ёш ва шижоатли темурийзода салтанатнинг форс вилоятида йигирма йилдан ортиқ ҳукмдорлик қилган. мазкур даврда шерозда “мадрасаи дор ус-сафо”, “дор ул-эйтомий” (етимхона) каби бинолар ва боғ барпо қилганлиги маълум[5]. унинг кўрсатмаларига биноан темурийлар тарихини ўта тантанаворлик ва бадиий бўёқларга бой тарзда ёритган шарафиддин али яздий “зафарнома” асарини ёзиб тугатган..шунингдек, иброҳим султоннинг номи хаттотлик санъати соҳасида қолдирган …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳофиз хоразмий"

ҳофиз хоразмий (xiv - xv асрлар) ҳофиз хоразмий (тахаллуси; исми абдураҳим) (14-асрнинг 2-ярми, хоразм — 15-асрнинг 30—40-йиллари, шероз) — шоир. эски ўзбек тили ривожига катта ҳисса қўшган. ёшлиги хоразмда кечган. бу ердаги нотинчликлар туфайли 14-аср охирларида ўз ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлган. самарқанд, бухоро, хўжанд, ироқ, кирмон, исфаҳон, табризда бўлиб, шерозда турғун яшаб қолган. иброҳим султон саройига яқин бўлган. ҳофиз шерозий ижодига ҳурмат билан қараб, унинг анъаналарини ўзбек шеъриятига олиб кирган, ўзбек халқини шерозийники каби етук ишқий-фалсафий шеъриятдан баҳраманд қилиш ниятида «ҳофиз» тахаллусини танлаган. ҳофизни кўрунг ушбу замон турк тилинда, гар келди эса форсда ул ҳофизи шероз. ҳофиз хоразмий ҳам ўз замонасининг инсонпарвар, маърифатпарвар вакили сифатида...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (24,6 КБ). Чтобы скачать "ҳофиз хоразмий", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳофиз хоразмий DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram