ер солиғи

PPTX 68 sahifa 9,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 68
ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази “бухгалтерия ва аудит” кафедраси м а в з у р е ж а с и: 1 2 3 4 юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўловчилари, объекти ва солиқ солинадиган база. юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзлар. юридик шахлардан олинадиган ер солиғи ҳисобот тақдим этиш ва бюджетга тўлаш муддатлари. юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари ҳисоблаш тартиби. мавзу: ер солиғи мавзу: ер солиғи режа: 1. юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар таркиби, солиқ солиш объекти ва солиқ базасини аниқлаш тартиби 2. юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар ва солиқ ставкалари 3. юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби 4. жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар таркиби, солиқ солиш объекти, солиқ базаси 5. жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар, солиқ ставкалари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби юридик шахслардан …
2 / 68
ловлар ер солиғи ёки ер учун ижара тўлови тарзда амалга оширилади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади. ер участкаларини ижарага олган юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади. юридик шахслар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида фойдаланиладиган ер участкалари учун ер солиғи тўлайди. 1 мулк ҳуқуқи 2 эгалик қилиш ҳуқуқи 3 фойдаланиш ҳуқуқи 4 ижара ҳуқуқи ер участкаларига эга бўлган ўзбекистон республикасининг резидент ва норезидент ер солиғини тўловчи юридик шахслар норезидентларнинг доимий муассасаси бор ёки йўқлигидан қатъий назар солиқ туловчилар солиқ кодексининг 425-моддасига асосан: кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи солиқ тўловчидир. бунда молиявий ижара (лизинг) шартномасига мувофиқ молиявий ижарага (лизинг) берилган (олинган) кўчмас мулк объектлари бўйича ижарага …
3 / 68
и солиқ ставкасини белгилаш билан солиқни қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматидан келиб чиқиб тўлашга ўтказилмоқда. 1. ер солиғи бунда, алоҳида ер участкаларига, шунингдек туристик зоналарда жойлашган жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган 1 гектардан ортиқ ер участкасига ер солиғини 3 бараваргача миқдорда оширувчи ставкасини белгилаш ҳуқуқига эга. қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкасининг аниқ миқдори қуйидаги тартибда аниқланади қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари кенгашлари туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилайди туман ва шаҳар халқ депутатлари ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритади 2. ер солиғи барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва уларни утилизация қилиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объектидан чиқарилди. пасайтирилган солиқ ставкаси 0,1 дан 0,25 фоизга оширилди. умумий фойдаланишдаги темир йўллар, магистраль қувурлар, …
4 / 68
ғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ер солиғинини тўлашдан озод қилиш ваколати берилди. 5. 6. 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб бошқа турдаги сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этилган ерлар сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга ер солиғини тўлашдан озод этилди ер участкасининг майдонини камайиши мисол. юридик шахсдан ер участкасининг бир қисми олиб қўйилди, ундан фойдаланиш ҳуқуқи 29 октябрда тўхтатилди. юридик шахснинг солиқ солинадиган базаси 1 октябрдан бошлаб олиб қўйилган ер участкасининг майдонига камайтирилади. солик солиш объекти сифатида қаралмайди (ск-426-моддаси) ек-64 моддаси) нотижорат ташкилотлари томонидан нотижорат фаолияти доирасида фойдаланиладиган ерлар; аҳоли пунктларининг, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, шахобча йўллар, суғориш тармоқлари, коллекторлар, соҳил бўйи ерлари ва бошқа шу каби умумий фойдаланишдаги ерлар); умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари эгаллаган ерлар; 4) аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, истироҳат боғлари, сайилгоҳлар, хиёбонлар, аҳолининг оммавий дам олиши …
5 / 68
молик ерлар – тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган моддий маданий мерос объектлари, хотира боғлари эгаллаган ер участкалари; 9) гидрометеорология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари эгаллаган ерлар; 10) юридик шахс балансида бўлган ва фуқаро муҳофазаси ҳамда сафарбарлик аҳамиятига молик алоҳида жойлашган объектлар эгаллаган ерлар; 11) коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший, қурилиш ва бошқа чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари); 12) кўп квартирали уйлар эгаллаган ерлар, бундан яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари мустасно; 13) сув фонди; 14) захиралар. қуйидагилар солиқ базасидир(ск-427-модда) - қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасининг умумий майдони; - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — солиқ солинмайдиган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланган норматив қиймати. *ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 68 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ер солиғи" haqida

ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази “бухгалтерия ва аудит” кафедраси м а в з у р е ж а с и: 1 2 3 4 юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўловчилари, объекти ва солиқ солинадиган база. юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзлар. юридик шахлардан олинадиган ер солиғи ҳисобот тақдим этиш ва бюджетга тўлаш муддатлари. юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари ҳисоблаш тартиби. мавзу: ер солиғи мавзу: ер солиғи режа: 1. юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар таркиби, солиқ солиш объекти ва солиқ базасини аниқлаш тартиби 2. юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар ва солиқ ставкалари 3. юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш в...

Bu fayl PPTX formatida 68 sahifadan iborat (9,8 MB). "ер солиғи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ер солиғи PPTX 68 sahifa Bepul yuklash Telegram