o'zbek tilini muhokama qilish

DOCX 17 sahifa 230,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (абдулла қодирий). она тили ҳақида алишер навоий туркий тил наздида чунки топтим ул калом ичра камол, турк алфози била сурдум мақол… турк назмида чу мен тортиб қалам, айладим ул мамлакатни якқалам… * * * мен туркча бошлабон ривоят, қилдим бу фасонани ҳикоят; ким шуҳрати жаҳонга тўлғай, турки била дағи баҳра олғай. чунки бу кун жаҳонда атрок кўптур хуш табъ, соф идрок… абдулла авлоний ҳифзи лисон ҳифзи лисон деб ҳар бир миллат ўз она тил ва адабиётини сақламагини айтилур. ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур . миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур. ҳайҳот! биз туркистонлилар миллий тилни сақламак бир тарафда турсун кундан-кун унутмак ва йўқотмақдадурмиз. тилимизнинг ярмига арабий, форсий улангани камлик қилуб, бир четига рус тилини ҳам ёпишдурмакдадурмиз. дуруст, бизларга ҳукуматимиз бўлғон рус лисонини билмак ҳаёт ва саодатимиз учун …
2 / 17
ўлчаб кўрсатадурган тарозусидур. ақл соҳиблари кишининг дилидаги фикр ва ниятини, илм ва қувватини, қадр ва қийматини сўзлаган сўзидан билурлар. «қуруқ сўз қулоқға ёқмас» – демишлар. агар сўз ақл ва ҳикматга мувофиқ бўлуб, ўзига ёки эшитувчига бир фойда чиқадурган бўлмаса, асаларилари орасида ғунғуллаб юрган қовоқари каби қуруқ ғўнғулламоқ фақат бош оғриғидан бошқа бир нарса эмасдур . бошимизга келадурган қаттиғ кулфатларнинг кўпи юмшоқ тилимиздан келадур. шунинг учун: «кўп ўйла, оз сўйла», – демишлар. тилларнинг энг яхшиси сўзга уста тил, сўзларнинг энг яхшиси билуб, охирини ўйлаб сўйланган сўздур. гўзаллик юзда эрмас, эй биродар, сўзи ширин киши ҳар кимга ёқар. сўзинг оз бўлсину маъноли бўлсун, эшитканлар қулоғи дурга тўлсун. сўзинг бўлса кумуш, жим турмак олтин, миси чиқғай сўзинг кўп бўлса бир кун. кўпайган сўзни бўлгай тўғриси оз, шакарнинг кўпидан ози бўлур соз. миртемир она тилим ёбонларнинг чексизлиги, ҳам самуми, ҳам ҳовури, онажонлар алласидан, қўз ёшидан, оқ сутидан; тўқайларнинг тенгсизлиги, жилғаларнинг шўх ғовури, йигитларнинг ялласидан, …
3 / 17
ли қушим, уларни қўй, сен сайра! турк тилининг донғин чиқар кўкларга! қўй уларни, улар йўлдан озсинлар, эл ичида бўш бўғузлик сотсинлар! эркин воҳидов она тилим ўлмайди нотиқ деди: «тақдир шул, бу жаҳоний ирода. тиллар йўқолур буткул, бир тил қолур дунёда». «эй воиз, пастга тушгин, бу гап чиқди қаердан!» навоий билан пушкин туриб келди қабрдан. ким дарғазаб, ким ҳайрон, чиқиб келдилар қатор: данте, шиллер ва байрон, фирдавсий, бальзак, тагор. «ваъзингни қўй, биродар, сен айтганинг бўлмайди». барча деди баробар: «она тилим ўлмайди». — ҳей, бу қандай ақида! — қўлида табаррук жом, гўзал форсий ҳақида рубоий айтди хайём. эҳтиросли, оташдил беранже сўрди нолон: — наҳотки, фаранги тил йўқолгуси бир замон! неруда, лорка турди сервантеснинг ёнига: — ким қасд этиб тиғ урди она тилим жонига! фузулий ёнди: — озар тили гулдек сўлмайди. барча деди баробар: «она тилимўлмайди». камалакдек ранго-ранг бўлсин деб санъат, тиллар, асрларча қилдик жанг, армон қилдик минг йиллар. беқадр бўлса, наҳот, тиллардаги …
4 / 17
тилинда. ул олис қуёшдир куйиниб ёнар, олис хотиротлар ўчмас фалакда. ҳақдан, ҳакиқатдан кўринг, ким тонар? дунёвий аламнинг тийғи юракда. ватан деб аталган бешик, онажон, мен учун ёпилган эшик, онажон, мен сокин солланиб илғаб борарман. ватан деб аталган тобут қўйнида, чувалган булутни қордек қорарман, руҳимнинг панжаси чақмоқ бўйнида. 2. ҳеч зот уза билмас узилган жонни, ҳақиқатни уза билмас ҳеч қачон. элим, она тилим, руҳимнинг қони, бир имдод сўрайман сендан, онажон. чаёнзор йўлидир борар йўлларим, таним ёнмактадир ишқсиз очунда, кўкларга тўқинар сўнгак қўлларим, оёқларим менинг тупроқ ичинда. барчанинг бошида бирдек беомон, манхус замонларнинг ўлик шамоли, — бузғун йигирманчи аср аъмоли… менинг она тилим, мунис, меҳрипбон, сен туркий дунёнинг ғолиб хаёли — сени ёзажакман, тирилган жаҳон. 3. улуғ туркистоним, олтин далалар, офтоб сочқи сочар бош узра балқиб, у сенинг тилингда айтар аллалар, қоним, она тилим, оҳ, она халқим. навоий байтига ўхшайди йўллар, бу тошлар ҳамзанинг қотили, ҳайҳот! наҳотки умрбод ўртаса ўйлар, умрбод занжирбанд …
5 / 17
и, синди бўғин-бўғиним. гули унут халқ бўлдик, иўли унут халқ бўлдик, оммавий гунглик содир, тили унут халқ бўлдик. умримнинг шом, кечига шу ўй санчилиб туриб, «луғатит-турк» ичига ёшим томчилаб туриб, дедим: — тиғ тилган тилим, менинг кесилган тилим. хуршид даврон она тилим келиб кетди неча дунёлар, кулди ҳаёт, йиғлади ўлим. сен деб қурбон бўлди боболар, улар кетди, сен қолдинг, тилим. беланчагинг узра кошғарий куйлаб ўтди қадим навони ва навқирон япроқларингга дил қонини берди навоий. самарқанддан бобур кетаркан дилда бўғиб ҳасрат сасини, олиб кетди она юртидан, туркий тилим, биргина сени. машрабмас, сен осилдинг дорга, нодирамас, сенсан сўйилган ҳозиқнингмас, сенинг, эй тилим, бошинг айру, кўзинг ўйилган. аммо душман ўлдирган ботир тирилгандек яна қасосга, мангу борсан ва мангу қодир тўлдирмоққа ерни овозга. ватан учун бахш этиб жонни, кечиб олов, кириб дарёга, фарзандларинг тўккан ҳар қонни шимирдинг сен ўхшаб гиёҳга. она тилим, омон бўл мангу, сен борсан-ки мен ҳам ўлмайман, тилдан қолсам, сени ойбекдай …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbek tilini muhokama qilish" haqida

ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (абдулла қодирий). она тили ҳақида алишер навоий туркий тил наздида чунки топтим ул калом ичра камол, турк алфози била сурдум мақол… турк назмида чу мен тортиб қалам, айладим ул мамлакатни якқалам… * * * мен туркча бошлабон ривоят, қилдим бу фасонани ҳикоят; ким шуҳрати жаҳонга тўлғай, турки била дағи баҳра олғай. чунки бу кун жаҳонда атрок кўптур хуш табъ, соф идрок… абдулла авлоний ҳифзи лисон ҳифзи лисон деб ҳар бир миллат ўз она тил ва адабиётини сақламагини айтилур. ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур . миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур. ҳайҳот! биз туркистонлилар миллий тилни сақламак бир …

Bu fayl DOCX formatida 17 sahifadan iborat (230,3 KB). "o'zbek tilini muhokama qilish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbek tilini muhokama qilish DOCX 17 sahifa Bepul yuklash Telegram