табиий географик районлаштириш

DOC 49.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350546728_16227.doc www.arxiv.uz табиий географик районлаштириш р е ж а: 1. табиий географик районлаштириш йўллари 2.табиий географик районлаштиришнинг асосий тамойил(принцип)лари 3. таксономик бирликлар ҳақида тушунча табиий географик районлаштириш объектив мавжуд ҳудудий табиий географик мажмуаларни ўрганиш, уларга миқдор ва сифат кўрсаткичлари асосида таъриф бериш, шу асосда ўлкадан унумли фойдаланиш масалаларини ҳал қилиш география фани олдида турган энг муҳим масалалардан бридир. табиий географик районлаштириш регионал бирликларни табиатда объектив мавжудлиги, уларнинг доимо бир-бири билан узвий алоқада эканлиги ва ўзаро боғлиқлиги каби диалектик-материалистик методалогияга асосланади. табиий географик районлаштиришнинг илмий принциплари ана шу методология асосида ишлаб чиқилган. табиий географик районлаштириш муаммолари бўйича н. а. гвоздецкий, н. и. михайлов, г.д. рихтер, в. и. прокаев, а. г. исаченко, ф. и. милъков, в. м. четиркин каби йирик табиий географ олимлар катта илмий иш олиб бордилар. табиий географик районлаштириш ўлкада олиб бориладиган тадқиқотнинг географик босқичида муҳим хисобланади ва у регион номларини объектив, асосли равишда ажратиш, уларни мукаммал тасвирлашга, табиий мажмуалараро …
2
ақат бир жойда яхлит ҳолда мавжуд бўлади. бошқа жойларда худди шундай регион такрорланмайди, лекин айрим ўхшаш хусусиятларга эга бўлиши мумкин. 2. ландшафтлар ривожланиш тарихининг бирлиги тамойили бу тамойил мажмуали табиий географик районлаштирищда асосий тамойиллардан биридир. бу тамойил табиий географик районлаштиришнинг ҳамма босқичида ҳисобга олинади. чунончи табиий географик районларни ажратишда уларнинг геологик ҳамда геоморфологик ривожланиш ва ландшафтлар генезиси асос қилиб олинадн. лекин табиий географик зоналарни ажратишда бу тамойилдан фойдаланиш мумкин эмас. чунки зонанинг ўзида геологик ва геоморфологик тараққиёти ҳамда ландшафтларни ёши жиҳатидан бир-биридан фарқ қилувчи табиий мажмуалар ҳам учрайди. 3. мажмуалилик тамойили. бу тамойилига кўра табиий географик районлаштириш ландшафтларнинг бир ёки бир неча етакчи компоненти эмас, балки барча компонентлари биргаликда ҳисобга олиниши керак. масалан, табиий географик бирликларга ажратишда геологик- геоморфологик тузилиши, рельфи ёки иқлимгина эмас, тупроқлари, ўсимликлари, ҳайвонот дунёси, ер усти ва ер ости сувлари, табиий географик жараёнлардаги ўхшашлик ва тафовутлар ҳам аниқланиши ҳамда эътиборга олиниши лозим. шундай қилганда табиий географик …
3
белгилар асос қилиб олинади. ана шунинг учун бу принцип нисбий бир хиллик принципи дейилади. табиий ҳудудий мажмуаларни шаклланиши ва ривожланиши кўп жиҳатдан уларнинг литоген, гидроиқлимий ва биоген компонентларига боғлиқ. уларнинг геологик пойдевори литоген таркибига кўра нисбатан бир хил тоғ жинсларидан иборат бўлиб турлича ҳолатда ётади. табиий ҳудудий мажмуалар табиий география ўрганадиган асосий объектдир. табиатда уларнинг аниқ чегаралари бор, ўзига хос табиий географик хусусиятлари ва ривожланиш ҳамда тарқалиш қонуниятлари мавжуд. таксономик бирликлар ҳақида тушунча табиий географик районлаштиришда географиянинг шу сохаси билан шуғилланган омиллар турлича районлаштириш таснифини таклиф қиладилар. бу тизимларнинг айримлари ландшафтларнинг фақат зонал хусусиятларига асосланган бўлса, баъзиларида азонал хусусиятлар, яна бошқаларида эса ҳам зонал, ҳам азонал хусусиятлар ҳисобга олинган. табиий географик районлаштиришнинг таксономик бирликлари асосан қуйидагилардир: табиий географик ўлка - табиий географик провинция - табиий географик область - табиий географик район - ландшафт. табиий географик ўлка - материкнинг геологик ҳамда геоморфологик тузилиши, микроиқлим шароити жиҳатидан бир бутун, ландшафтнинг маълум кенглик …
4
, табиий географик процесслар, ҳайвонот олами ва бошқаларда мужассамлашган йирик қисмларидир. бунга туркистон табиий географик ўлкасининг жунғория-тяньшан, марказий қозоғистон, турон провинциясини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. табиий географик область - провинциянинг бир қисми бўлиб бошқа ҳарактери, мезоиқлими ер ости сувларининг хусусияти ва тупроқ, ўсимлик қоплами билан ажралиб туради. табиий географик район - табиий географик областнинг шароити билан бошқалардан фарқ қиладиган, ўзига хос тупроқ ва ўсимлик қопламига эга бўлган йирик қисмидир. табиий ҳудудий мажмуалар, яъни табиий ландшафтлар, биринчидан аниқ ҳудудий бирлик, иккинчидан географик бирликлардан ташкил топган мураккаб географик мажмуа, учинчидан асосий табиий- географик бирлик ва ҳудудий табиий географик тадқиқотларнинг асосий объектидир. ландшафтларнинг типологик бирликларини харитага тушириш ўзига хос усул ҳисобланади. бу усул қўлланилганида табиий географик бирликлар типологик ландшафтлар мажмуалари хариталар асосида аниқланадн. бундай типологик мажмуалар эгаллаган майдон бир табиий географик бирлик деб олинади. табиий географик районлаштиришда бундай усулдан фойдаланишдан аввал ҳудуднинг типологик ландшафлар харитаси тузилади. табиий географик районлаштириш халқ ҳўжалигининг турли соҳаларини …
5
игига л.с.бергнинг фикрини келтириб ўтиш жоиз: «табиий районларга бўлмасдан ўрганилган мамлакатни табиий географияси чинакам географик асар эмасдир». фойдаланилган адабиётлар: 1. ермаков ю.г. и др. физическая география материков и океанов. м: высшая школа, 1988. 2. рябчиков а.м. физическая география материков и океанов. м: вқсшая школа, 1988. 3. физическая география мирового океана. м: издателpство московского университета, 1988. 4. рябчиков а.м. дунё қитoалари табиий географияси, тошкент, 1968. 5. власова т.м. физическая география материков и океанов. том i-ii, м: просвевение, 1976. 6. власова т.м. материклар ва океанлар табиий географияси. i-ii том.тошкент, 1985. 7. леонтpев о.к. физическая география мирового океана. м: 1982. энциклопедицеский словарp географических терминов. м.1968. http://ziyonet.uz

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "табиий географик районлаштириш"

1350546728_16227.doc www.arxiv.uz табиий географик районлаштириш р е ж а: 1. табиий географик районлаштириш йўллари 2.табиий географик районлаштиришнинг асосий тамойил(принцип)лари 3. таксономик бирликлар ҳақида тушунча табиий географик районлаштириш объектив мавжуд ҳудудий табиий географик мажмуаларни ўрганиш, уларга миқдор ва сифат кўрсаткичлари асосида таъриф бериш, шу асосда ўлкадан унумли фойдаланиш масалаларини ҳал қилиш география фани олдида турган энг муҳим масалалардан бридир. табиий географик районлаштириш регионал бирликларни табиатда объектив мавжудлиги, уларнинг доимо бир-бири билан узвий алоқада эканлиги ва ўзаро боғлиқлиги каби диалектик-материалистик методалогияга асосланади. табиий географик районлаштиришнинг илмий принциплари ана шу методология асосида ишлаб чиқилган. таб...

DOC format, 49.0 KB. To download "табиий географик районлаштириш", click the Telegram button on the left.