фойдали казилмалар

DOC 82,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1350467663_15767.doc фойдали қазилмалар фойдали қазилмалар юқорида кўрдикки, ўзбекистон худуди турли геологик тузилишга ва тарихга эга. шунинг учун бу ҳудуд турли фойдали казилмаларга бойдир. республика ҳудудида кўп йиллик геологик тадқикотлар олиб борилиши натижасида турли қимматбаҳо қазилма бойликлари борлиги, уларнинг миқдорий жиҳати ва саноат аҳамиятига эга бўлган конлари аниқланди. бу халқ хўжалигини муҳим тармоқларини, айникса газ, олтин чиқариш, энергетика, кимё, рангли металлургия, руда бўлмаган хом ашёлар ва қурилиш материаллари саноатларини тез суръатлар билан ривожлантириш имкониятини берди. ҳозирги даврга келиб аниқланган қазилма бойликлар манбалари ишлаб чиқариш корхоналарини узоқ муддат давомида олтин, мис, табиий газ, қўрғошин, рух, кўмир ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлабгина қолмай, ҳаттоки ишлаб чиқаришни анча кенгайтириш имконини ҳам беради. шундай қилиб, ўзбекистон ҳудудида фойдали қазилмаларнинг бир қанча турлари борлиги аниқланди. ёқилғи-энергетика бойликлар. бу фойдали қазилмалар гуруҳига нефт, газ ва кўмир киради. нефт ва газ конлари фарғона ботиғидаги шимолий сўх, жанубий оламушик, полвонтош, чимён, шурсув ва бошқа жойларда топилган. булар юра, бўр, …
2
инг марказий шахарлари ва уролга қувурлар орқали олиб кетилгани натижасида ҳозир тугаб бормоқда. бундан ташқари, газ конлари устюрт платосидаги шохпахта, куаниш номли жойларда юра даври чўкинди тоғ жинслари қатламлари орасида очилган. ўзбекистон ҳудудида кўмирнинг тўртта кони (охангарон, шарғун, бойсун, куҳитанг) маълум. булардан охангарон қўнғир кўмир кони тошкент вилоятидаги охангарон дарё водийсининг ўрта оқимида жойлашган бўлиб, очиқ усулда қазиб олинмокда. бу кўмир конининг заҳираси республикада топилган барча кўмир заҳирасининг 96,5 фоизини ташкил қилади. ўзбекистондаги иккинчи кон сурхондарё вилоятининг тоғли қисмидаги юқори сифатли шарғун тошкўмир конидир. қон денгиз сатхидан 600—800 м баландликда юра даври ётқизиқлари орасида жойлашган. кўмир қатламларининг ўртача қалинлиги 4,5 м, баъзиларининг қалинлиги эса 12 м га йетади. бу ҳудудда бойсун ва қуҳитанг кўмир конлари ҳам очилган бўлиб, улар хам юра даври ётқизиқлари орасидадир. ўзбекистон кўмир конларининг умумий заҳираси 6 млрд. тоннадан зиёддир. 2. рудали фойдали қазилмалардан ўзбекистон ҳудудида қора металлар (темир, титан, марганеў, хром), нодир металлар (волфрам, молибден, қалай, …
3
ёнлар билан боғлиқ хром конлари тамдитоғ, султон вайс тизмаларида топилган. ўзбекистон ҳудудида рангли металлардан миснинг кўплаб конлари очилган. конларнинг учтасидан (қурама тоғларининг шимолий ёнбағирларида қалмоққир, саричекув, далнее) маъдан қазиб олинмокда. бу конлардан қазиб олинган хом ашё ҳисобига олмалиқ тоғ металлургия корхонаси ишлаб турибди. конлардаги мис қуии палеозой даврига мансуб сланеў, қуйи девон даври эффузивлар, девон тошкўмир даврлари карбонат тоғ жинслари ҳамда уларни ўрта тошкўмир даврида ёриб чиқкан интрузив тоғ жинсларида жойлатган. булардан ташкари, мис конлари ўзбекистоннинг бошқа (қизилқум, жанубий ўзбекистон) худудларида хам борлиги аниқланган. қўрғошин ва рух ўзбекистоннинг кўпгина худудларида топилган. бундай фойдалн қазилмалар жанубий ўзбекистондаги хандизада маълум. бундай фойдали қазилмаларга чотқол-қурама тоғлари анча бойдир. бу йерларда қўрғошинкон, мискон, кошмансой ва бошқа конлар очилган. қўрғошин ва рух конлари жиззах вилоятидаги учқулочда, тошкент вилоятидаги конжайлай, қулочалоқ ва бошқа жойларда хам очилган. булардан энг аҳамиятлиси учқулоч конидир. ўзбекистон худудида нодир металларнинг бир қанча конлари топилган. жанубий нурота тоғ тизмасидаги лангар, қўйтош, зирабулоқ-зиёвитдин …
4
инг ҳаммаси кичик конлар бўлиб, улардан маъдан қазиб олинмайди. қалай конлари борлиги самарқанд вилоятининг қарнаб чўли, зирабулоқ-зиёвитдин тоғларида, тошкент вилоятининг майдонтол, кенгкўл, саргардон, оҳангарон платосида ва жиззах вилоятининг нурота тизмаларида аниқланган. висмут писком тоғ тизмасининг жануби-ғарбий қисмида (бурчмулла қишлоғи яқинида) ўртасаройда қазиб олинмоқда. бундан ташкари қурама тизмасидаги қизилгўтда, чотқол тизмасида тошкентда ва бошқа жойларда висмут борлиги аниқланган. улар кўпинча кўрғошин-рух ва мис-молибден рудалари таркибида учрайди. висмутнинг айрим ўчоқлари нурота, зирабулоқ-зиёвитдин ва ҳисор тизмаларида ҳам маълум. ўзбекистонда 50 дан зиёд симоб ва сурҳма конлари очилган. бирок, уларнинг заҳиралари кам бўлганлиги сабабли, қазиб олинд^айди. лекин республикада бир қанча симоб конлари очилиши мумкин бўлган худудлар бор. буларга молрузортуркистон (зомин руда минтақаси), зирабулоқ-зиёвитдин (олтинозул руда минтақаси), қизилқум (қулжуқ1, қулжуқ2 ва бошқа рудали минтақалар) ва бошқалар киради. ўзбекистон ҳудуди асл металларга бойдир. катта заҳирага эга олтин конлари қизилқум чўлида (мурунтоғ, кокпатас ва бошқалар) очилган ва қазиб олинмокда. булардан ташкари нурота, чоткол, қурама ва бошқа қатор …
5
бекистонда ҳозирги саноат аҳамиятига эга бўлган катта фосфорит конлари аниқланмагак. молғузор, нурота тоғлари ва сурхондарё ботиғида уларнинг катта заҳирага эга конлари очилган. фарғона ботиғи адир минтақасидаги бир нечта тектоник структураларда (қизиларча, андижон, қуршоб ва бошқалар) бўр ва палеоген ётқизиқлари, ҳисор тизмаси жануби-ғарбий тармоқларида палеоген ётқизиқларида ҳамда устюрт платосидаги палеоген ва юра ётқизиқларида олтингугурт борлиги аниқланган. ҳозирги вақтда ўзбекистонда олтингугурт газини тозаловчи муборак заводи бу хом ашёни берувчи асосий манба ҳисобланади. чотқол ва қурама тоғ тизмалари, ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий тармоқлари ҳудудларида, нурота тизма тоғларида флюорит конлари очилган. ўзбекистоннинг тоғли қисмидаги ёриқларда ва карстғорларида табобатда қадимдан фойдаланиб келинаётган мумиё топилган. 4. аллюмин хом ашёларига каолин, алунит ва боксит кабилар киради. оҳангарон кўмир кони қазилиб олинаётган жойда каолиннинг катта захираси борлиги аниқланган. алунитнинг аниқланган конлари қурама, чотқол, қаржантоғ тизмалари ёнбағирларида жойлашган. ўзбекистон ҳудудида саноат аҳамиятига эга бўлган юқори сифатли боксит конлари топилмаган. нурота тоғлари, қизилқум, ҳисор тоғларида ўрта ва паст сифатли бир қанча …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фойдали казилмалар"

1350467663_15767.doc фойдали қазилмалар фойдали қазилмалар юқорида кўрдикки, ўзбекистон худуди турли геологик тузилишга ва тарихга эга. шунинг учун бу ҳудуд турли фойдали казилмаларга бойдир. республика ҳудудида кўп йиллик геологик тадқикотлар олиб борилиши натижасида турли қимматбаҳо қазилма бойликлари борлиги, уларнинг миқдорий жиҳати ва саноат аҳамиятига эга бўлган конлари аниқланди. бу халқ хўжалигини муҳим тармоқларини, айникса газ, олтин чиқариш, энергетика, кимё, рангли металлургия, руда бўлмаган хом ашёлар ва қурилиш материаллари саноатларини тез суръатлар билан ривожлантириш имкониятини берди. ҳозирги даврга келиб аниқланган қазилма бойликлар манбалари ишлаб чиқариш корхоналарини узоқ муддат давомида олтин, мис, табиий газ, қўрғошин, рух, кўмир ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаб...

Формат DOC, 82,0 КБ. Чтобы скачать "фойдали казилмалар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фойдали казилмалар DOC Бесплатная загрузка Telegram