юридик ҳужжатлар билан ишлашда ахборот технологияларининг ўрни мавзуси бўйича

DOCX 17 стр. 28,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
юридик ҳужжатлар билан ишлашда ахборот технологияларининг ўрни мавзуси бўйича маъруза матни мамлакатимизда мустақиллик йилларида қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида туб демократик ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. хусусан, қонунчилик ҳокимияти органининг икки палатали парламент сифатида қайта шакллантирилганлиги қабул қилинаётган қонунларнинг сифати ва самарадорлигини ошишига олиб келди. шу билан бирга, қонун ҳужжатларини қабул қилиш жараёнининг ҳамда ушбу жараён асосида яратиладиган қонунларнинг сифати ва мукаммаллиги кўп жиҳатдан қонунчилик техникасини такомиллаштиришга, ундан самарали фойдаланишга боғлиқ. бинобарин, қонунчилик техникаси янги қонун лойиҳасини тайёрлаш, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, айрим қонун ҳужжатларини бекор қилиш билан боғлиқ бутун фаолият жараёнида қўлланилади. таъкидлаш жоизки, анча мураккаб бўлган ушбу жараёнда, қонунчилик техникасини қўллашнинг самарадорлигини ошириш учун замонавий ахборот-технологияларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. зеро, қонун ижодкорлиги фаолиятининг бевосита объекти ва унинг натижаси бўлиб, ҳуқуқий ахборот ҳисобланади. ўз ўрнида, ҳуқуқий ахборот ўз ичига ҳуқуқни тушуниш бевосита ёки билвосита кўмаклашувчи ёки қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни тадбиқ этишга таъсир қилувчи умум эътироф …
2 / 17
аёнини таъминловчи ҳужжатлар айланиши. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқий ахборотларни тўплаш, сақлаш, фойдаланиш жараёнлари, ўз навбатида замонавий ахборот технологияларни қўллашни тақозо этади. зеро, глобаллашув ва жамиятни ахборотлаштириш жараёнлари тез суръатларда ривожланиб бораётган бугунги кунда жамият ҳаётининг турли соҳаларида замонавий ахборот технологияларининг роли ва аҳамияти тобора ошиб бормоқда. биз яшаётган ахборот асрида ахборот-коммуникация технологиялари аллақачон бир давлат чегарасидан чиқиб халқаро миқёс касб этмоқда ва ҳар бир шахс ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. албатта, ушбу жараёнлар, ўз навбатида, жамият ҳаётини ташкил этишнинг барча соҳаларида ахборот алмашинувини самарали йўлга қўйиш ва бунда илғор ахборот технологияларидан кенгроқ фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. шу ўринда, ахборот технологияларига таъриф берадиган бўлсак, ахборот технологиялари – бу ахборотни сақлаш ва қайта ишлаш билан банд кишилар меҳнатини самарали ташкил этиш усулларини, ҳисоблаш техникаси ҳамда уни ташкил этиш методи, ишлаб чиқариш ускуналари, уларнинг амалий татбиқ этилиши, шунингдек, улар билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва маданий муаммоларни ўрганадиган ўзаро боғлиқ илмий, технологик, муҳандислик фанлари …
3 / 17
и мисол қилиб келтиришимиз мумкин. европа иттифоқи таркибига кирувчи европа мамлакатлари амалдаги қонунчилиги ҳажми 150 минг ҳуқуқий актлардан ошади. 10 минг маълумотлар базасидан иборат тақсимот тизими 3 млрддан ортиқ ҳужжатларни ўз ичига олиб, уларнинг асосий қисми инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар миллий ҳуқуқига тааллуқлидир. ўз-ўзидан кўриниб турибдики, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланмасдан туриб, бундай ҳажмдаги ҳуқуқий ахборотлар билан ишлаш мумкин эмас . xxi асрда “виртуал реаллик” – интернет глобал тармоғининг жадаллик билан ривожланаётганлиги, ўз ўрнида ҳуқуқшунослик соҳасида муайян муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. албатта ушбу ҳолат мазкур соҳани тегишли равишда ҳуқуқий тартибга солинишини талаб этади. қонунчилик жараёнида глобал интернет тармоғи билан бирга, турли компьютер дастурларидан фойдаланиш ҳам муҳим аҳамият касб этади (иш юритиш тизими, матн таҳрирловчилари, орфография текшируви воситалари, интернет дастурларини кўриш, электрон почта ва бошқ.). қонунчилик техникасида ҳужжатлар билан ишлашни автоматлаштириш жараёнини йўлга қўйиш ҳуқуқ ижодкорлигининг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. бинобарин, кенг ҳажмдаги ҳуқуқий ахборотни тўплаш, сақлаш ёки уларни …
4 / 17
ахборот излаш тизими бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни осон ҳамда қулай шаклда излаш ва улар билан танишиш имконини беради. lexuz тизимининг мақсади–юридик ва жисмоний шахсларнинг меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан кенг фойдаланишини таъминлаш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришдир. мамлакатимизда турли вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа органлар томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни рўйхатга олиш ва тарқатишни автоматлаштириш, ўз навбатида мазкур ҳужжатларнинг электрон нусхаларини ҳам яратишни ҳам тақозо этади. бу борада, “ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонуни ҳамда ўзбекистон республикаси президентининг “қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 8 февралдаги пқ-2761-сон қарори ва ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги ““ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўҳрисида” ги ўзбекистон республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги вмқ-1013-сон қарори тасдиқланган. “ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонунига биноан, ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотни …
5 / 17
ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органларига ва ташкилотларга электрон шаклда юборилишини таъминлайди; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий эълон қилинишини амалга оширади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини тасдиқлайди; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш ва қонун ҳужжатларини тизимлаштириш ишларини амалга оширади; ўзбекистон республикаси қонунларининг ва ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталари қарорларининг, ўзбекистон республикаси президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг фондини шакллантиради; ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини шакллантиради ҳамда юритади, ундан жисмоний ва юридик шахсларнинг белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлайди; ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашнинг ишини ташкил этади; давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни, бу фаолиятга услубий раҳбарлик қилиш ҳамда уни назорат қилишни амалга оширади; ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "юридик ҳужжатлар билан ишлашда ахборот технологияларининг ўрни мавзуси бўйича"

юридик ҳужжатлар билан ишлашда ахборот технологияларининг ўрни мавзуси бўйича маъруза матни мамлакатимизда мустақиллик йилларида қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида туб демократик ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. хусусан, қонунчилик ҳокимияти органининг икки палатали парламент сифатида қайта шакллантирилганлиги қабул қилинаётган қонунларнинг сифати ва самарадорлигини ошишига олиб келди. шу билан бирга, қонун ҳужжатларини қабул қилиш жараёнининг ҳамда ушбу жараён асосида яратиладиган қонунларнинг сифати ва мукаммаллиги кўп жиҳатдан қонунчилик техникасини такомиллаштиришга, ундан самарали фойдаланишга боғлиқ. бинобарин, қонунчилик техникаси янги қонун лойиҳасини тайёрлаш, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, айрим қонун ҳужжатларини бекор қилиш билан боғлиқ б...

Этот файл содержит 17 стр. в формате DOCX (28,6 КБ). Чтобы скачать "юридик ҳужжатлар билан ишлашда ахборот технологияларининг ўрни мавзуси бўйича", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: юридик ҳужжатлар билан ишлашда … DOCX 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram