жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштиришда ахборот хизмати

DOC 71,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1545020350_73290.doc жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштиришда ахборот хизмати режа: 1. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштиришда ахборот хизмати кўрсатишнинг аҳамияти 2. фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштиришда ахборот хизмати кўрсатишнинг аҳамияти мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ юртимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид масалаларни такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар кенг кўламда амалга оширилмоқда. зеро, бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид масалалар мамлакатимиз ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эгадир. жумладан, ўзбекистон республикаси конституциясининг 29-моддасида «ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир», шунингдек 30-моддасида «ўзбекистон республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим» эканлиги …
2
и қонуни қабул қилинди. мазкур қонун фуқароларнинг давлат органларига, жамоат бирлашмаларига, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ва ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқини ифода этувчи асосий қоидаларни, шунингдек фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини белгилаб берди. мазкур қонуннинг жамият ва давлат ривожидаги аҳамияти ҳисобга олиниб, у 2002 йилда янги таҳрирда қабул қилинди. 2014 йилда янада такомиллашган «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этишда фуқароларни ахборот билан таъминлаш, уларга ахборот хизмати кўрсатиш муҳим ўрин тутади. гап шундаки, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этишда жараёнида фуқароларни ўзларининг мурожаатлари бўйича зарур маълумотлар ва ахборотлар билан таъминлаш мурожаатни кўриб чиқиш ва ҳал этишнинг ажралмас таркибий қисми ва зарурий шарти ҳисобланади. масалан, «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасида мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, унга биноан мурожаат давлат органлари томонидан кўриб чиқилаётганда жисмоний ва юридик …
3
ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида» ги қонуни ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатларига риоя этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. ўзбекистон республикасининг «ахборотлаштириш тўғрисида» ги 1993 йилги қонуни 2003 йилда янги таҳрирда қабул қилинди. мазкур қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид соҳанинг тартибга солинишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг 3-моддасида «ахборотлаштириш – юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмийтехникавий жараёни» эканлиги, 4-моддасида «ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган»лиги белгилаб қўйилган. шунингдек, ушбу соҳага оид қонунчилик таҳлилида яна ўзбекистон республикасининг «оммавий ахборот воситалари тўғрисида» …
4
рдан кўриб чиқиш, уларга бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, замон талабларига жавоб бермайдиган эски қонунларни бекор қилиш ва янгиларини яратиш, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари сифатини янада ошириш зарурати пайдо бўлмоқда . мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид масалаларни янада такомиллаштириш ҳамда барча турдаги юридик шахслар ва жисмоний шахсларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқ ва эркинликларини кенгроқ таъминлаш мақсадида ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги 203-сонли «давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, кенг жамоатчилик ва аҳолининг ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида мунтазам хабардор қилиш мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашнинг, ошкора фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. аҳолини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларини ўзбекистон республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти, мамлакатда изчил амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар …
5
ишли соҳадаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритиш; · интернет тармоғида идора веб-ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш; · идора фаолиятига нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида идора раҳбариятини хабардор қилиш. шунингдек, 2014 йил 5 майда қабул қилинган «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуни ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид масалаларни такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. ушбу қонуннинг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унинг асосий вазифалари жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини белгилаш эканлиги бевосита белгилаб берилган. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштиришда ахборот хизмати" haqida

1545020350_73290.doc жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштиришда ахборот хизмати режа: 1. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштиришда ахборот хизмати кўрсатишнинг аҳамияти 2. фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштиришда ахборот хизмати кўрсатишнинг аҳамияти мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ юртимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид масалаларни такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар кенг кўламда амалга оширилмоқда. зеро, бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид масалалар мамлакатимиз ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эгадир. жумладан, ўзбекистон республикаси конституциясининг 29-моддасида «ҳар ким фик...

DOC format, 71,0 KB. "жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштиришда ахборот хизмати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.