хўжалик судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

DOC 95,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1545020066_73284.doc хўжалик судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари режа: 1. хўжалик судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда замонавий технологияларни қўллаш 2. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш хўжалик судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда замонавий технологияларни қўллаш қонун нормаларини хўжалик судлари фаолиятида тўғри ва бир хилда татбиқ этиш мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар бир фуқаронинг ўз салоҳияти ҳамда имкониятларини юзага чиқариши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланишининг муҳим омилларидан бири бўлиб, ушбу масалага миллий қонунчилигимизда алоҳида аҳамият берилган. хусусан, конституциямизнинг 35-моддасида белгилаб қўйилганидек, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир. давлат органлари ва …
2
талари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда бериш имконияти ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиб, айнан мана шу жиҳатлари қонуннинг муҳим янгилиги ҳисобланади. қонун нормаларини хўжалик судлари фаолиятида тўғри ва бир хилда татбиқ этиш қонун нормаларини хўжалик судлари фаолиятида тўғри ва бир хилда татбиқ этиш, шунингдек, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сонли қарори билан тасдиқланган «давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида»ги намунавий низом талаблари асосида олий хўжалик суди раёсатининг 2015 йил 30 апрелдаги 34-сонли қарори билан «ўзбекистон республикаси хўжалик судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома тасдиқланиб, амалиётга жорий этилди. таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча соҳаларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва уни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. буни хўжалик судларида жорий қилинган амалиёт мисолида ҳам кўриш мумкин. шу ўринда, хўжалик судларида низоларни ҳал қилишда одил судловнинг ошкоралиги ва ҳамма учун очиқлиги масалаларининг муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш жоиз. …
3
дек, суд муҳокамаси иштирокчилари ёки мурожаат муаллифларига турли хат-хабарлар ҳамда суд ҳужжатларини суд томонидан электрон шаклда жўнатиш тартиби амалиётга татбиқ этилган. бунинг учун хўжалик судларининг барча судьялари электрон рақамли имзо билан таъминланган. суд ҳужжатининг ҳақиқийлиги мазкур электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. олий хўжалик суди раёсатининг 2013 йил 26 декабрдаги 146-сонли қарори билан «ахборот тизими орқали электрон шаклда хўжалик судига мурожаатларни ва уларга илова қилинган ҳужжатларни юбориш, шунингдек суд муҳокамаси иштирокчиларини хабардор қилиш ҳамда уларга суд ҳужжатларини ва бошқа хат-хабарларни юбориш тартиби» тасдиқланиб, бу тартиб асосида олиб борилаётган иш юритув мурожаатларни қисқа муддатларда, сифатли ва муфассал кўриб, тезкор ҳал этилишини таъминланмоқда. айни пайтда тадбиркорлик субъектлари олий хўжалик судининг «oxs.uz» расмий веб-сайти орқали республиканинг исталган хўжалик судига нафақат даъво аризалари ва илтимосномаларни, балки апелляция ва кассация шикоятлари, назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги аризалар ва бошқа кўринишдаги ҳар қандай мурожаатларини ҳам ўз хоҳишларига кўра электрон шаклда тақдим этишмоқда. шу билан бирга, мазкур мурожаатлар …
4
бридан хўжалик судларида суд мажлисларини, шахсий қабуллар ва суд процессларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш амалиёти яратилганлиги тизимимизда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ишларини янги босқичга кўтарди. соҳадаги бу янгилик тадбиркорлик субъектлари учун катта имконият бўлиб, уларга ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишлари учун янада қулайлик яратди. эндиликда фуқароларнинг бошқа вилоятдаги судга бориши ёки олий хўжалик судига келиши, бунинг учун сарф-харажат қилиш, ортиқча вақт йўқотиш каби ташвишлар деярли барҳам топди. қайд этиш керакки, ушбу тизимнинг ишга туширилиши хўжалик судлари фаолиятида ишларни ташкил этиш, судья ва ходимларнинг касб-маҳоратини ошириш, фуқароларни шахсий қабул қилиш соҳасида бир қатор қулайликлар яратиб, иш самарадорлигининг ошишига хизмат қилмоқда. амалга оширилган ишлар билан кифояланиб қолмасдан, тизимда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни янада ривожлантириш, суд иштирокчиларига интерактив хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида олий хўжалик суди томонидан бир неча йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. унга асосан, айни пайтда, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. жумладан, суд жараёнларининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида видеоконференцалоқа …
5
ақт йўқотишининг олдини олади ҳамда сарф-харажатлари тежалишига имкон яратади. масалан, қорақалпоғистон республикасидан жисмоний шахс ёки юридик шахснинг вакили ўз хоҳишига кўра, тошкент шаҳрига келмасдан қорақалпоғистон республикасида туриб олий хўжалик суди раҳбариятининг шахсий қабулида бўлиши мумкин. жисмоний ва юридик шахсларнинг бевосита мурожаатларидан ташқари, ҳудудлар бўйича шахсий қабулни видеоконференцалоқа режими орқали ташкил этиш олий хўжалик суди раиси томонидан тасдиқланган йиллик дастур асосида амалга оширилиши йўлга қўйилган. ҳозирги кунга келиб, 7 та вилоят бўйича шахсий қабуллар видеоконференцалоқа режими орқали амалга оширилди. видеоконференцалоқа режими орқали шахсий қабул нақадар тезкор, тежамкор ва қулай эканлиги фуқароларимиз томонидан мамнуният билан қабул қилиниб, ҳозирги кунда масофавий шахсий қабул қилишни сўраб мурожаат қилувчилар сони тобора ортиб бормоқда. хўжалик судларида мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларни олиб боришда янада қулайлик яратиш мақсадида олий хўжалик суди томонидан «фуқароларнинг мурожаатларига оид қонунлар ва норматив ҳужжатлар» тўплами тайёрланиб, хизматда фойдаланиш учун қуйи хўжалик судларига юборилди. эндиликда олий хўжалик судидан тортиб, барча қуйи хўжалик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хўжалик судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" haqida

1545020066_73284.doc хўжалик судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари режа: 1. хўжалик судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда замонавий технологияларни қўллаш 2. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш хўжалик судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда замонавий технологияларни қўллаш қонун нормаларини хўжалик судлари фаолиятида тўғри ва бир хилда татбиқ этиш мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар бир фуқаронинг ўз салоҳияти ҳамда имкониятларини юзага чиқариши...

DOC format, 95,5 KB. "хўжалик судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.