ҳаракат – таянч аъзолари жароҳатланган болаларни педагогик – психологик текшириш

PPTX 44 sahifa 150,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 44
5 mavzu: kichik maktab yoshidagi eshitishida nuqsoni bo‘lgan bolalarni pedagogik- psixologik tekshirish мавзу: ҳaрaкaт – тaянч aъзoлaридa нуқсони бўлган болаларни педагогик – психологик текшириш режа: 1. ҳаракат – таянч аъзолари жароҳатланган болалар алоҳида ёрдамга муҳтож болалар тоифасидан бири сифатида 2. болаларда ҳаракат – таянч аъзолари жароҳатланишининг келиб чиқиш сабаблари 3. ҳаракат – таянч аъзолари жароҳатланган болаларни педагогик-психологик текшириш ҳаракат – таянч аъзолари жароҳатланган болалар – бош миянинг ҳаракат зоналари ва ҳаракатларни ўтказувчи йўлларининг бирламчи жароҳатланиши билан намоён бўлувчи марказий нерв тизими касаллигидир. болалар церебраль фалажида миянинг ҳаракат ва нутқ ҳаракат тизимларининг эрта органик жароҳатланиши кузатилади. церебрал фалажи бўлган болалар нуқсонини келтириб чиқарувчи сабаблар болалар таянч-ҳаракат аъзоларидаги нуқсонларнинг келиб чиқиш сабаблари турличадир. умумий тарзда улар учта турга ажратилади: ҳомиладорлик даври (перенатал давр), туғруқ вақтидаги (натал давр) ва туғруқдан кейинги (постнатал) даврлардаги турли хил салбий омиллар таъсири натижасидир. 1. перенатал давр омиллари ўз навбатида 3 та гуруҳга ажратилади: она соғлиғининг ҳолати; ҳомиладорликка …
2 / 44
бўлган даври) даги омиллар. постнатал даврдаги омилларга қуйидагилар киради: - жароҳатлар: боланинг бош мияси жароҳатланиши оқибатида гематомаларнинг йиғилиб қолиши; - инфекциялар: минингит, энцефалит, мия йиринглаши; - заҳарланиш: дорилар, антибиотиклар таъсирида, - кислород етишмаслиги: - бош мияда турли хилдаги ўсмалар ривожланиши ва бошқалар. нутқ ривожланишдан олдинги даврда олиб бориладиган коррекцион-педагогик ва логопедик ишлар церебрал фалаж болани илк ёшидан, яъни нутқи ривожланишигача бўлган даврда оилада ота-оналар томонидан ва мактабгача таълим ташкилотларда таълим-тарбия жараёнида олиб бориладиган коррекцион-педагогик ишлар қуйидаги тартибда амалга ошириш тавсия этилади. таянч ҳаракат аъзолари фалажланган болалар билан илк ёш даврда олиб бориладиган реабилитацион ишларни оилада ва мактабгача тарбия муассасаларида узвий боғланган ҳолда олиб бориш лозим. кўпгина психологларнинг олиб борган тадқиқотлари натижаси шуни кўрсатадики, бола нутқининг ривожланишида нутқдан олдинги давр жуда катта аҳамият касб этади. бцф бола туғилиши биланоқ аниқланиши мумкин. бу касаллик аниқланган пайтдан бошлаб, бола нутқини ривожланишини кузатиш зарур. чунки пайдо бўлган нутқ нуқсонини тузатиб тўғирлаб бориш ишлари қанчалик …
3 / 44
артикуляцион аппарати, сенсор ва нутқ функцияларни ривожланишида кинестезияни рағбатлантиришдан фойдаланиш мухим. бунинг боиси шундаки, церебрал фалажда ҳаракатларни унча сезмаслик, тана қисмлари ҳолатини, мушаклар, яъни кинестезиялардаги камчиликлар мотор, нутқ ва интеллектуал ривожланишдаги нуқсонларга олиб келади. кинестезия бузилиши турларидан бирида ҳаракатларнинг изли образи кам бўлади, жумладан артикуляцион мушаклар тортилиш ҳолати кузатилади. 4. церебрал фалажлиги бор болаларнинг тили чиқишидан олдинги даврдаги нутқ функциясини ривожлантиришда ҳар бир болага алоҳида ёндашиб, материални беришда изчиллик, фаоллик ва кўргазмалилик каби дидактик тамойиллардан ижодий фойдаланиш талаб қилинади. 5. машғулотларни боланинг етакчи фаолияти чегарасида (яъни, куннинг биринчи қисмида ўтказиш) ташкил қилиш зарур. 6. тиббий-педагогик жиҳатдан ҳар томонлама таъсир қилишда боладаги бузилган функцияларни тиклашга қаратилган тадбирларни ўтказиш кўзда тутилади. тиббий таъсир кўрсатишда дори-дармонлар ва физиотерапевтик даво, даво физкультураси, массаж ва шу кабилардан фойдаланилади. 7. логопедик ишни ташкил қилинишида эса тиббий ходимлар, болаларнинг ота-оналари биргаликда фаол иштирок этишлари керак. коррекцион-педагогик ишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: нутқ аъзоларининг ҳолати ва ишни қиёсий …
4 / 44
лади. церебрал фалажлиги бор болаларнинг эшитиш қобилиятини текшириш ва ривожлантириш церебрал фалажлиги бор болаларнинг аксариятида эшитиш қобилияти пасайган бўлади. лекин айрим ҳолларда эшитиш сезгиси ўта қўзғалувчан бўлиб ҳар қандай овоз ёки шовқиндан чўчиб ўзининг салбий реакциясини кўрсатади. бу эса боланинг билиш фаолиятининг ривожланишига тўсқинлик қилади. эшитишдаги баъзи бузилишларни махсус ташкил қилинган ўйинлар орқали маълум миқдорда тузатиш мумкин. иш боланинг эшитиш диққатини тўплаб марказлаш-тиришдан бошланади. боланинг эшитиш қобилиятини шакллантириш учун унинг эмоционал жиҳатдан салбий ҳолатда бўлиб тартибсиз бажараётган вақти тикланади. айни шу пайт логопед унинг ёнига келиб, эркалаб гапира туриб шиқилдоқнинг овози билан боланинг диққатини ўзига қаратади. болага эшиттириш учун бериладиган товушли манбалар айни пайтда шовқинли ўйинчоқлар, алмаштириб турилади. боланинг диққати аввал ўткир бўлмаган товушларга қаратилади. дастлаб шиқилдоқларнинг овози, иккита ўйинчоқни бир-бирига урганда чиқадиган товушларга қаратилади. масалан: резинкали ўйинчоқнинг чийиллаши, ўйинчоқли сурнай товуши. бундай машқлар кунига 3 мартадан 1,5 - 2 дақиқа давомида олиб борилади. эшитиш идрокини ривожлантирувчи машғулотларнинг мазмуни аста-секин …
5 / 44
и ўрганганидан кейингина бошлаш мумкин. бола билан мулоқотда бўлиш учун ота-она, педагог ўз овозларини маълум доимий шакл ва мазмунга келтириб, ҳар гал бир хил оҳангда сўзлашиши мумкин, чунки эшитишида нуқсони бўлган болалар катталар томонидан кўп такрорланиб айтиладиган сўзларни биринчи навбатда ўзлаштирадилар. нутқгача ривожланишнинг iii даражасига етган болаларнинг эшитиш қобилиятини ривожлантириш учун унга турли овозли қўзғатувчилар шақилдоқ, чийилдоқ ўйинчоқ, ҳар хил баландликдаги овозлар берилади. бола билан гаплашаётганда овознинг кучини қаттиқ овоздан то шивирлаш ҳолатигача пасайтирилади ва шу орқали боланинг диққатини овозга қарата марказлаштирилади. бола билан гаплаша туриб овознинг оҳанги эркалатиш, майинлик ҳолатидан талабчан, пўписагача ўзгартирилади ва аксинча, шу билан биргаликда болада шуларга мос эмоционал ҳолат вужудга келтирилади. масалан, табассум қилишга интилиб турса-ю, бошини ўгира олмаса, унга ёрдам бериш лозим бўлади. бола ўзи мустақил равишда унга осон бўлган товушларни талаффуз қилишидан фойдаланиб у кўрсатган ўйинчоқни унинг овозини табассум ҳолатигача чиқариш мумкин. масалан, “а” товушига қўғирчоқни аллалаш, айиқчанинг юриши, кўзини беркитиб йиғлаётган қўғирчоқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 44 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳаракат – таянч аъзолари жароҳатланган болаларни педагогик – психологик текшириш" haqida

5 mavzu: kichik maktab yoshidagi eshitishida nuqsoni bo‘lgan bolalarni pedagogik- psixologik tekshirish мавзу: ҳaрaкaт – тaянч aъзoлaридa нуқсони бўлган болаларни педагогик – психологик текшириш режа: 1. ҳаракат – таянч аъзолари жароҳатланган болалар алоҳида ёрдамга муҳтож болалар тоифасидан бири сифатида 2. болаларда ҳаракат – таянч аъзолари жароҳатланишининг келиб чиқиш сабаблари 3. ҳаракат – таянч аъзолари жароҳатланган болаларни педагогик-психологик текшириш ҳаракат – таянч аъзолари жароҳатланган болалар – бош миянинг ҳаракат зоналари ва ҳаракатларни ўтказувчи йўлларининг бирламчи жароҳатланиши билан намоён бўлувчи марказий нерв тизими касаллигидир. болалар церебраль фалажида миянинг ҳаракат ва нутқ ҳаракат тизимларининг эрта органик жароҳатланиши кузатилади. церебрал фалажи бўлган бол...

Bu fayl PPTX formatida 44 sahifadan iborat (150,0 KB). "ҳаракат – таянч аъзолари жароҳатланган болаларни педагогик – психологик текшириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ҳаракат – таянч аъзолари жароҳа… PPTX 44 sahifa Bepul yuklash Telegram