хулқ-атворида бузилишлар бўлган болаларни оилавий психологик коррекцияси дастури

DOCX 66 стр. 5,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 66
бахронова к.я хулқ-атворида бузилишлар бўлган болаларни оилавий психологик коррекцияси дастури бухоро ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети хулқ-атворида бузилишлар бўлган болаларни оилавий психологик коррекцияси дастури (мактаб амалиётчи психологлари учун услубий кўрсатма ) бухоро-2019 ушбу услубий кўрсатмада умумий ўрта таълим мактабларида амалиётчи психологлари томонидан ташкил этилиши зарур бўлган ишлар, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш билан шахснинг ҳар томонлама камол топиши, ҳам маънавий, ҳам ақлий ривожланиши, ўзлигини англаши ва қобилиятларини намоён этишлари учун тегишли таълим-тарбиявий ҳамда маънавий-руҳий шароитлар яратишда фойдаланиш учун ёрдам беради. муаллиф: бду «психология» кафедраси мустақил изланувчиси к.я.бахронова илмий мухаррир: ш.р.баротов- .психология фанлари доктори, профессор тақризчилар: э.з. халимов -. психология фанлари. номзоди., доцент д.а.собирова-. психология фанлари бўйича фалсафа доктори (рnd), доцент услубий кўрсатма бухоро давлат университети психология кафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган. (баённома №7, 2019й) кириш республикамиз ҳаётининг барча жабхаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда қадриятларимизнинг қайта тикланаётганлиги, миллий, маданий ва маърифий меросларимиздан …
2 / 66
флиги, аниқлиги, ўзининг қизиқувчанлиги, ишонувчанлиги, ҳаёлининг ёрқинлиги, хотирасининг кучлилиги, тафаккурининг яққоллиги билаи бошқа ёшдаги болалардан ажралиб туради. мактаб ўқувчиларининг ўзига хос хулқ-атворидаги бузилишлар муаммоси педагог, психолог ҳамда бошқа мутахассислар томонидан муваффақиятли ўрганилиб келинмоқда. турли психологларнинг илмий изланишларида болалар хулқ-атворидаги бузилишларнинг турли-туман шакллари баён этилиб, уларнинг хилма-хил таснифи таклиф этилмоқда. ўрганилган адабиётларда болалар хулқ-атворини тадқиқ қилишнинг ҳам биологик ҳам ижтимоий-психологик детерминантларига назарий ва методологик жиҳатдан жиддий эътибор қаратиш зарурлигини қайд этилмоқда бу эса муаммонинг янада долзарблигидан далолат беради. зеро болалар хулқ-атворидаги бузилишлар муаммосини бартараф этишга қаратилган давлат тадбирлари олиб борилмоқда. шунингдек, ушбу муаммонинг ижтимоий-психорлогик жихатларини тадқиқ қилишга ва муайян тахминлар асосида илмий тавсияларни ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда хулқ-атвор бузилишлари намоён этилишининг ўзига хос хусусиятлари. жаҳон психологиясида хулқ-атвор мувоффақиятини таъминловчи ижтимоий-психологик омилларни таҳлил қилиш, жуда кўплаб илмий манбалар мавжуд. зеро шахс хулқ-атворининг мувоффақиятли шаклланиши унга таъсир этувчи омилларга бевосита боғлиқдир. бу омиллар сирасига энг аввало …
3 / 66
, болага таъсир этувчи ўзига хос ижтимоий психологик омилларнинг бирламчи ва иккиламчи, устувор ва етакчи, умумий ва хусусий, объектив ва субъектив, экстравертив ва интравертив кўринишдаги вазифаларига алоҳида эътиборни қаратишига тўғри келади. ҳолбуки, ушбу жараённинг моҳиятини келтириб чиқарувчи сабабларини, характерлантирувчи кучларини муайян далилларга асосланиб таҳлил қилиш орқалигина бола хулқ-атвори ҳақида тегишли тасаввурларга эга бўлиш мумкин. бола шахсидаги хулқий намоён бўлиши уни ўраб турган ижтимоий муҳитнинг мазмундорлигига боғлиқ. ушбу педагогик мазмундорликнинг йўқолиши эса айрим руҳий депсинишлар ва нуқсонларни келтириб чиқаради бунинг оқибатида эса боладаги ҳиссиёт ва руҳий кечинмалар фаоллиги илдамлиги ва муайянлиги мақсадга йўналганлиги бузилади. пировардида ушбу жараён боладаги хулқий бузилишларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. бола шахсида ва унинг хулқ-атворида кузатиладиган 10 та сифатлар: 1.салбий эмоционал ҳолатларнинг намоён этилиши. 2.асабий таранглик ва юқори даражадаги безовталик кўринишларининг намоён этилиши. 3.юқори даражадаги фрустрация ҳолатларнинг намоён этилиши. 4.мулоқотдан қониқмаслик кўрсаткичларнинг намоён этилиши. 5.паст даражасидаги ижтимоий-психологик мослашувчанлик кўрсаткичларининг намоён этилиши. 6.ўз-ўзини ва ўзгаларни ноадекват қабул қилиш …
4 / 66
9,10 сифатлар эса а.д.варга – в.в.сталинларнинг “қабул қилиш – инкор этиш”, “кооперация”, “симбиоз”, “авторитар – гипер ижтимоийлашув”, “кичик омадсиз” шкалалари асосида кузатувлар олиб борилади. албатта, ҳар бир танланилган мезон шахсдаги хулқий бузилишларнинг шаклланиши ва келиб чиқиши ҳақидаги илмий тасаввурларни янада бойитишга ҳамда аллақачон жаҳон илғор психология фанида маълум бўлган айрим методикалардан ўрни билан фойдаланиш ва уларни тадқиқот мақсадига мослаштирган ҳолда амалётда қўллашда хизмат қилади. бу жараёнда ҳар бир қўлланиладиган методиканинг афзаллиги, валидлиги, репрезинтативлиги ва ишончлилиги каби талабларига алоҳида эътибор қаратилади. бола хулқ-атворидаги у ёки бу бузилишларнинг бартараф этилиши болада шахсга, ижтимоий гурухлар ёки умуман жамиятга зарар етказувчи аддиктив, суицидал, делеквент хулқ-атворнинг шаклланиши билан боғлиқ салбий оқибатларини олдини олиш имконини беради. бу эса муносабатларни мувозанатлаштиришга йўналтирилган оилавий психокоррекция дастурлари-ни муайян ижтимоий-психологик талаблар асосида такомиллаштиришни тақазо этади. бундан ташқари хулқ-атворида бузилишлар бўлган болаларнинг соғлом болаларга нисбатан ўзига хос фрустрациялашув, ригидлик, юқори таъсирчанлик, юқори хавотирланиш, ҳаддан ортиқ эмоционал кечинмалар, эмоционал-иродавий назоратнинг заифлигида намоён …
5 / 66
лар ушбу тоифадаги болалар характерини тадқиқ қилишда муҳим аҳамият касб этади. айни пайтда хулқ-атворида бузилишлар бўлган болаларнинг ота- оналари соғлом болаларнинг ота-оналаридан фарқли равишда ўз фарзандлари тўғрисида нотўғри тасаввурга эга бўлишиб, бу ҳолат болаларининг ижтимоий муҳитда низолилиги даражасини сунъий тарзда пасайтириб, уларнинг мулоқатчанлиги ва конформлигини бўртириб кўрсатишлари асосида содир бўлаётганлиги билан баҳоланмоқда. р.кеттеллнинг “ўн олти шахс фактори” (sixtееn pеrsonality factor quеstionnairе, 16 pf) шахс сўровномаси шахснинг 16 факторини ўлчашга мўлжалланган ва шахс белгилари асосида уни тадқиқ этиш бўйича ёндашувни амалга ошириш ҳисобланади. ёндашув тадқиқотнинг аниқ эмпирик методларини қўллашга асосланган. кеттел бўйича белгилар (факторлар, шахс диспозициялари) ҳеч қандай реал нейрофизиологик мавқега эга эмас. чунки улар фақатгина кузатилаётган хулқ-атворнинг аниқ ўлчанишида аниқланиши мумкин. шахс омиллари муайян гипотетик психик тузилма сифатида субъектнинг хулқ-атворини детерминлаштириши тўгрисидаги тасаввурларни шакллантиришга хизмат қилади. шунингдек у сиртқи (surfacе trait), конституционал (constitutsional trait), атроф-муҳит томонидан шаклланган (еnviromеntal-mold trait), динамик (dynamic trait) ва умумий (common trait) шахс факторларини ажратиб тахлил …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 66 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "хулқ-атворида бузилишлар бўлган болаларни оилавий психологик коррекцияси дастури"

бахронова к.я хулқ-атворида бузилишлар бўлган болаларни оилавий психологик коррекцияси дастури бухоро ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети хулқ-атворида бузилишлар бўлган болаларни оилавий психологик коррекцияси дастури (мактаб амалиётчи психологлари учун услубий кўрсатма ) бухоро-2019 ушбу услубий кўрсатмада умумий ўрта таълим мактабларида амалиётчи психологлари томонидан ташкил этилиши зарур бўлган ишлар, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш билан шахснинг ҳар томонлама камол топиши, ҳам маънавий, ҳам ақлий ривожланиши, ўзлигини англаши ва қобилиятларини намоён этишлари учун тегишли таълим-тарбиявий ҳамда маънавий-руҳий шароитлар яратишда фойдаланиш учун ёрдам беради. муаллиф: бду «психология» кафедраси мустақил изл...

Этот файл содержит 66 стр. в формате DOCX (5,6 МБ). Чтобы скачать "хулқ-атворида бузилишлар бўлган болаларни оилавий психологик коррекцияси дастури", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: хулқ-атворида бузилишлар бўлган… DOCX 66 стр. Бесплатная загрузка Telegram