хазм қилиш аъзолари касалликлари билан касалланган беморlарни текшириш усули

DOC 20 стр. 163,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
тема № 40 1. 16-мавзу: хазм қилиш аъзолари касалликлари билан касалланган беморларни текшириш усули. сўраб-суруштириш умумий кўздан кечириш, оғиз бўшлиғини ва қоринни кўздан кечириш. қорин бўшлиғи аъзоларини пальпацияси (юза ва чуқур). диагностик ахамияти. асосий клиник синдромлар. – 6 соат 2. машғулот мақсади. 1) талабаларни хазм қилиш аъзолари касалликлари билан касалланган беморларнинг асосий симптомлари, сўраб–суриштириш ва текшириш хусусиятлари билан, беморни сўраб–суриштириш имкониятлари,касаллик анамнези билан таништириш. 2) қизилўнгач, ошқозон ва ичак касалликлари синдромини хосил бўлиш механизмини тушунтириш. 3) хазм қилиш аъзолари касалликлари билан касалланган беморларни текшириш усулларини талабаларга ўргатиш (кўздан кечириш, пальпация, перкуссия, аускультация), шунингдек берилган лаборатор тахлил ва рентгенограммаларни тахлил қилиш. нотўғри овқатланиш зарари хакида гапириш, яъни нотўғри овқатланиш хазм аъзолари касалликлари ривожланишида асосий сабаб хисобланади. 4) талабаларга қоринни кўздан кечириш кетма-кетлигини ва клиник жиҳатдан аҳамиятлари билан таништириш. талабаларга қорин бўшлиғини чуқур ва юза пайпаслашни ўргатиш қоринни пайпаслаш натижаларини тўғри тахлил қилиш ва уларни намойиш қилишни ўргатиш. 2. калит сўзлар: хазм …
2 / 20
иш (сўраб – суриштириш, кўздан кечириш, пальпация, перкуссия, аускультация). · талабаларга ошқозон шираси ва ахлат тахлили натижасини тўғри тахлил қилишни ўргатиш. · талабаларга хазм аъзолари касалликлари билан касалланган беморларни текшириш усулларини ўргатиш. · талабаларга қоринни кўздан кечириш қоидаларини ўргатиш. · талабалар билан қорин аъзоларини пайпаслаш қоидаларин ва уларнинг клиник аҳамияти ҳакида сўзлашиш талабаларга волантер ёки талабанинг ўзида кориннинг юза ва чуқур пайпаслашни кўрсатиш. · талабаларга олинган пайпаслаш натижаларини тўғри тахлил қилишни ўргатиш 4. кутилаётган натижалар. ўтилган амалий машғулотдан кейин талабалар қуйидагиларни билишлари ва қилишлари шарт: 1. хазм аъзолари касалликлари билан касалланган беморларни текшириш усулларини билиш. 2. хазм аъзоларини касалликлари билан касалланган беморларни мустакил сўраб – суриштириш. 3. амалий кўникмаларни (пальпация, перкуссия, аускультация) боскичма – боскич бажаришни билиш. 4. лаборатор тахлил ва рентгенограмм натижаларини тўғри тахлил қилишни билиш. 5. йигилган маълумотлар асосида синдромал диагноз қуйишни билиш. 6. қоринни кўздан кечириш ва пайпаслашни клиник жиҳaтдан аҳамиятини 7. образцов-стражеско бўйича қоринни чуқур сирғалувчи …
3 / 20
к шикоятлар дейилади. бу шикоятлар бир қатор аъзо ва система касалликларида намоён бўлади. хар бир шикоятнинг асосий хусусиятини аниқлашда беморни сўраб-суриштириш хисобланади. 1. оғриқ-хазм аъзолари касалликлари симптомлари ичида бош ўринни эгаллайди. оғриқ хосил бўлиш жойини аниқлаш учун беморни яхшилаб сўраб-суриштириш лозим: а) оғриқ локализация жойи хакида (бемор оғриқ хис килаетган жойини кул билан кўрсатиши суралади). б) оғриқ характери хакида:хуружли, даврий (маълум бир соатда), доимий, мавсумий (бахор ёки кузда). в) овқат қабул қилиш, унинг миқдори, консистенцияси билан боғлиқлиги хакида. г) оғриқ иррадиацияси хакида (орқага, куракка, туш орқасига, чап қовурға остига). д) оғриқни қайд қилишдан, овқат ейишдан ёки ишкор (сода) истеъмол килгандан, иссик ва спазмолитик воситалар қабул килгандан сўнг камайиши хакида. е) оғриқни физик зурикиши (тортилиш, огир кутармок) хаяжон билан боғлиқлиги хакида. оғриқни интенсивлиги ва характери хам ахамиятга эга. овқат қабул килгандан сўнг оғриқни бошланиш вақтига кура 2га булинади. эрта, 30-40 дақиқадан кейин бошланадиган. кечки, 0,5-2 соатдан кейин, кечкурунги, оч, овқатдан кейин …
4 / 20
фарклаш керак. иштаха кутарилишига карамасдан, яра касаллиги билан касалланган беморда цитофобия холати кузатилади. базан еб бўлмайдиган моддаларни ейиш иштиёки тугилади. бундай иштаха хомиладорларда ва ахлоргидрия билан касалланган беморларда кузатилади. ошқозон ва бошқа аъзолар раки билан касалланган беморлар умуман гушт емайди. 4. кекириш. ошқозонда ёки қизилўнгачда йигилган хавони огиз орқали тусатдан ва жарангли чиқиши-хаволи кекириш. базан хаволи кекириш ошқозондаги таркибий қисмлар билан бирга огизга тушади-озикли кекириш. кекириш кордиал қисм очик бўлганда ошқозон мушакларини кискариши натижасида вужудга келади. хаво билан кекириш атмосфера хавосини ютганда (аэрофагия) кузатилади, у узокдан хам эшитилиб туради ва психоневрозларда кузатилади. газли кекириш ошқозондаги овқатнинг ачишидан келиб чикади, хидсиз газ билан кекириш карбонат ангидрид ажралиб чикканда кузатилади. палағда тухум хидига ўхшаш кекириш узок туриб колган олтингугурт тутувчи оқсиллар парчаланиши натижасида содир бўлади. бундай кекириш ошқозон пилорик қисмини стенозида кузатилади. кислотали кекириш ошқозон шираси гиперсекрецияси билан боғлиқ ва яра касаллиги хуружи вақтида содир бўлади. аччик таъмли кекириш ун икки бармоқли …
5 / 20
и, баъзан эса эс-хуш йўқолиши билан ифодаланади. кўнгил айниши қусиш билан якунланади, усиз хам бўлиши мумкин. кўнгил айниши ошқозон касалликлари билан боғлиқ бўлмаган холда содир бўлиши мумкин. масалан, хомиладорлик токсикозларида, буйрак функцияси етишмовчилигида, соглом одамларда бирор нохуш нарсани курганда, емон хид таъсирида еки у хакда уйлаганда руй беради. ошқозон касалликларидан, ўткир гастрит, ошқозон раки ва бошқаларда кўнгил айниши кузатилади. ошқозон касалликларида овқатдан кейин, айникса маълум турдаги овқатдан кейин (масалан, егли) содир бўлиши ўзига хос хусусиятдир. кўнгил айниши секретор етишмовчиликнинг бир қисми хисобланади. 7. қусиш-қусиш марказини қўзғалиши билан боғлиқ бўлган мураккаб рефлектор акт қусиш вақтида ошқозондаги хазм бўлмаган овқат моддалар қизилўнгач орқали беихтиер орқага кайтиб чикади. эрталаб оч қоринга кўп миқдорда шиллик ажралиши билан юзага келадиган қусиш сурункали гастритда, айникса алкоголикларда кузатилади. эрталабки кислотали қусиш ошқозон кечки гиперсаливациясидан далолат беради. овқатдан кейин юзага келадиган қусиш ўткир гастритда, ошқозон кардиал қисми яраси ва ракида кузатилади. 1-3 соатдан кейин айни хазм пайтидаги қусиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "хазм қилиш аъзолари касалликлари билан касалланган беморlарни текшириш усули"

тема № 40 1. 16-мавзу: хазм қилиш аъзолари касалликлари билан касалланган беморларни текшириш усули. сўраб-суруштириш умумий кўздан кечириш, оғиз бўшлиғини ва қоринни кўздан кечириш. қорин бўшлиғи аъзоларини пальпацияси (юза ва чуқур). диагностик ахамияти. асосий клиник синдромлар. – 6 соат 2. машғулот мақсади. 1) талабаларни хазм қилиш аъзолари касалликлари билан касалланган беморларнинг асосий симптомлари, сўраб–суриштириш ва текшириш хусусиятлари билан, беморни сўраб–суриштириш имкониятлари,касаллик анамнези билан таништириш. 2) қизилўнгач, ошқозон ва ичак касалликлари синдромини хосил бўлиш механизмини тушунтириш. 3) хазм қилиш аъзолари касалликлари билан касалланган беморларни текшириш усулларини талабаларга ўргатиш (кўздан кечириш, пальпация, перкуссия, аускультация), шунингдек берил...

Этот файл содержит 20 стр. в формате DOC (163,5 КБ). Чтобы скачать "хазм қилиш аъзолари касалликлари билан касалланган беморlарни текшириш усули", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: хазм қилиш аъзолари касалликлар… DOC 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram